Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

қовун, тарвуз, картошка, сабзи, пиёз
сўзларидан 
-фуруш
қўшимчаси ёрдамида шу маҳсулотлар билан савдо қилувчи 
шахс маъноли от ҳосил қилиш мумкин: 
қовунфуруш, тарвуз-
фуруш, картошкафуруш, сабзифуруш, пиёзфуруш
каби.
Тожик тилидаги қўшма сўз ясовчи 
фуруш
ва ўзбек 
тилидаги шахс оти ясовчи 
-фуруш
қўшимчаси „сотувчи“ 
маъносини ифодалашини кўрдик. Сотиш ҳаракати (иши) эса 
фақат инсонга (шахсга) хос. Демак, сўз ясовчи бу воситалар- 
нинг маъно таркибида ҳамма вақг „шахс“ компоненти (се- 
маси) бўлади. Шунинг учун ҳам 
-фуруш
қўшимчаси ёрдамида 
ясалувчи сўзларнинг ҳаммаси шахс отлари бўлади.
Маълум бўлдики, 
-фуруш
қўшимчаси маъноси таркибида 
„сотувчи“, „савдо қилувчи“ семаси бор. Ана шу ўзига хос 
хусусияти туфайли ўзбек тили шахс оти ясовчилари қаторида 
фаолият кўрсатаверади.
-хўр
аффикси. Асли тожик тилидан ўзлашган сўзлар 
таркибида бўлган 
хўр
сўз ясалиш асосидан англашилган 
74
www.ziyouz.com kutubxonasi


нарсани еювчи, ичувчи, шу нарсани истеъмол этишни яхши 
кўрувчи шахс маъноли қўшма отлар ясаган: 
нонхўр, паловхўр,
майхўр, арақхўр, чойхўр
ва бошқалар. Тожик тилидаги бундай 
ясама сўзларнинг анчагинаси ўзбек тилига ўзлашган. 
Кейинчалик эса 
хўр
ўзбек тилининг ўзида ҳам худди шу 
типдаги шахс отлари ясайдиган воситага айланган. Лекин 
ўзбек тилида у қўшимча ҳисобланади. Масалан, 
бўзахўр,
норинхўр, сувхўр, қаймоқхўр, қимизхўр
сўзлари 
-хўр
қўшимчаси 
ёрдамида ясалган ясама шахс отларидир.
Маълумки, инсондан бошқа жонзотлар ҳам ейди, ичади, 
яъни ейиш, ичиш ҳаракати инсондан бошқа жонлиларга ҳам 
хос. Шу туфайли 
-хўр
қўшимчаси баъзи жбнлилар номини 
билдирувчи отлар ҳам ясайди: 
ҳашаротхўр, ўлаксахўр.
Демак, 
бундай сўзларда ҳам 
-хўр
қўшимчаси „еювчи нарса“ 
маъносини билдиради. Нимани ейиш эса сўз ясалиш асосидан 
англашилади. Лекин бундай ясама сўзлар кам миқдорда.
Ўзбек тилига тожик тилидан ясама сўзлар таркибида 
ўтган ва ўзбек тилида ҳам бир-иккита сўз ҳосил қилган 
-навис
(қиссанавис, очеркнавис), -хон (газетхон, журналхон,
китобхон, шеърхон), -паз (кабобпаз, лағмонпаз), -дўз (этикдўз,
маҳсидўз), -боз (хўрозбоз, каптарбоз, атомбоз)
каби 
қўшимчалар бор. Лекин улар ўзбек тилида янги-янги сўзлар 
(шахс отлари) ясаш учун хизмат қилмайди, яъни деярли 
маҳсулсиз қўшимчалар ҳисобланади. Шунинг учун уларга 
тўхтаб ўтирмаймиз.
Фактлар шуни кўрсатадики, шахс оти ясовчи ўзбекча 
қўшимчаларга нисбатан тожик тилидан ўзлашган қўшимчалар 
кўп миқцорни ташкил этади. Юзаки қараганда бу ҳодиса 
ғайриқонунийдек туюлади. Аслида эса бу ҳол ўз қонуний 
асосларига эга.
Биринчидан, тожик тилидан ўзлашган ясама сўзлар (шахс 
отлари)нинг сўз ясалиш асоси ўзбек тилида ҳам мавжуд бўлиб, 
кенг истеъмол этилади. Масалан, 
ватанфуруш, виждонфуруш,
газетафуруш
сўзларининг 
ватан, виждон, газета
қисми; 
нонхўр, чойхўр, майхўр
сўзларининг 
нон, чой, май
қисми ўзбек 
тилида ҳам бор. Бу ясама сўзлар (шахс отлари) таркибидаги 
фуруш, хўр
қисмининг вазифаси ва маъноси ҳам аниқ, яъни 
сўз ясовчи восита сифатида тасаввур этилади. Натижада бу 
сўзлар ўзбек тилининг ўз сўзларидек, ўзбек тилида ясалган 
сўзлардек тасаввур этилади.
75
www.ziyouz.com kutubxonasi


Иккинчидан, 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish