Ayupova M. Yu. Logopediya toshkent 2007



Download 2,99 Mb.
bet79/142
Sana20.03.2022
Hajmi2,99 Mb.
#504435
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   142
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага (2)

«на-на-на», «ти-ти», «ана», «мана» мавжуд бўлгандагина кўриш ва эшитиш имитация усулларидан фойдаланади. Бу усуллар кўпинча хиқилдоқ ва овоз бойламларини апраксияси, ҳамда артикуляцион аппаратнинг тотал апраксиясида қўлланилади. Ушбу усулларни қўллаш жараёнида ойна, зондлар ва бошқа логопедик асбоблардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки булар беморнинг эркин ҳарорат даражасини ошириб, уларнинг артикуляцион қийинчиликларни чуқурлаштиради. Артикуляцион апраксия кўп ҳолларда ораль (нутқсиз) апраксия билан

кузатилади, бунда беморлар пуфлай, туфлай олмайдилар, лозим бўлганда тилини чиқариб кўрсата олмайди, лунжларини шишира олмайдилар. Бундай ҳолларда у ёки бу товушлар устида ишлашдан аввал беморларга тил, лаб, лунж, юмшоқ танглай харакатини оширувчи харакатларни бажариш таклиф этилади.

Беморлар у, о, и каби унли товушларни талаффуз қилишга ҳаракат қилганларида, ёки ундош товушларни талаффуз килишда овозсиз нафас чиқарадилар, ёки тил, лаб билан ноаниқ бўлган товушлар чиқарадилар. Логопед беморларни маъносиз артикуляциялардан озод қилиб ўйноқи ва имитацион машқларга жалб қилиш мақсадида улардан тиш оғригандагидек инграшни, гуёки совуқ қотган қўлларга пуфлашни ва шу каби ўйин тарзидаги машқларни бажаришни таклиф этади. Булар ўз ўрнида беморларга қандайдир маънога эга бўлган орал ва артикуляцион харакатларни бажаришга ундайди.
Артикуляцион органларда апраксия турли даражада бўлиши мумкин. Шунинг учун беморларда товушларни ҳосил қилиш осон талаффуз этиладиган лаб ёки тил олди товушларидан иш бошлаш тавсия этилади. Чунки ишнинг бошланғич даврида литерал парафазия кучли бўлади. Машғулот бир-бирига контраст бўлган а ва у унли товушларни нутққа қўйишдан бошланади. Сўнг м ва в товушлари устида иш олиб борилади. Жарангли товушлар жарангсиз товушларга қараганда сустроқ ҳосил бўлади. М ва в товушлар бу ҳолатларни юмшатишга ёрдам беради.
Соф афферент мотор афазия жуда кам учрайди. Бундай беморларда бир товушдан иккинчи товушга ўтишда қийинчиликлар бўлади. Дастлабки 2-3 машғулотда а, у, м товушларидан ташкил топган бўғин ва сўзларни қайта-қайта ўқиш лозим. Ам-ам, ау-уа, ау, уа, ам, ум бўғинларини «амма» сўзларини қайта-қайта ўқиш бир товушдан иккинчисига ўтиш имкониятларини кучайтиради. Логопед биринчи машғулотдаёқ бундай машқлар кейинги ишларга ёрдам беришини беморларга тушунтириши лозим.
«В» тошуши билан бир вақтнинг ўзида «О» товуши ҳосил қилинади. Бу товушлар «А» ва «У» товушларига қарама-қарши қўйилиб, кўпинча «у» товуши билан аралашиб кетади. Ушбу товушларни дифференциацияси нафақат шу товушларни эшитиб идрок этиш билан чегараланмасдан балки кўрув орқали ҳам идрок этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Товушлар сўзлар орқали мустаҳкамланади.
4,5-машғулотларда жарангсиз тил олди ундош «т» товуш ҳосил қилинади. Товуш «та-та», «тут», «ти-ти», бўғин ва сўзлар орқали мустаҳкамланади. Сўзлардан дастлаб содда, оддий гаплар тузилади. Бемор сўзларни талаффуз қилишда қийналадилар. Бу вақтда сўзларни бўғинлаб талаффуз этиш тавсия этилади.
Кейинги товуш «т» товушга контраст бўлган «с» товуши устида ишлаш. «С» товуши нутққа қўйилгандан сўнг «сут», «сув», суст» каби сўзлар устида ишланади. Бу сўзларни талаффуз қилишда бемор артикуляцион қийинчиликларни енгиши лозим.
Кейинги машғулотларда бемор нутқига янги товушлар билан биргаликда шу товушлар иштирок этган сўзлар ва сўзлар ёрдамида тузилган гаплар киритилади. Машғулотларда имкони борича ёпиқ бўғинлар, ёпиқ бўғинли сўзларни талаффузига эътибор бермоқ лозим.
Н,к,й,п,л,е,ш,д товушларини нутққа қўйиш билан қуйидаги сўзларни талаффузи устида ишлашни ташкил этиш лозим. Бу сўзлар: сон, сут, суст, нон, кўк, кўл, йўл, йилт, пок, кўп, лента, лахм, тош, мош, қош, дарз, дарахт, стол, стул, сомон, машина...
Бемор юқорида келтирилган сўзлар ёрдамида жумлалар тузишлари ва ҳар бир сўзни аниқ тўғри талаффуз қилишлари лозим. Сўзларни талаффуз қилишда қийналсалар, сўзларни бўғинлаб талаффуз қилишлари мумкин.

Баъзи ҳолларда логопед «К» товушини ҳосил қилишда қийинчиликларга учрайди. Бу қийинчиликлар айниқса шу товуш билан бошланадиган сўзларда яққол сезилади. Бу қийинчиликнинг асосий сабаби шундаки, «К» товушини ҳосил қилишда бу товушдан олдин «И» товуши келадиган бўғинларни ҳосил қилмоқ лозим. Чунки бу товушлар талаффузида ҳиқилдоқ тепага кўтарилади ва «И» дан «К» га ўтаётганда тил орқа қисмининг танглайга нисбатан интилиши осонлашади.
Беморлар кўпинча «К» товушини «Т» товуши билан алмаштирадилар. Беморни бу ноқулайликдан озод қилиш учун унга «К» товуши ҳосил қилинаётганда тилнинг илдизи юқори танглайга ёпишишини ҳис этишлари лозим.

Download 2,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish