Ayupova M. Yu. Logopediya toshkent 2007


Афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекционпедагогик ишлар



Download 2,99 Mb.
bet78/142
Sana20.03.2022
Hajmi2,99 Mb.
#504435
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   142
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага (2)

Афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекционпедагогик ишлар


Афферент мотор афазия афазиянинг огир шаклларидан ҳисобланиб, 3-5 йиллар давомида мунтазам олиб борилган логопедик ишлар орқалигина ижобий натижаларга эришиш мумкин.
Афизиянинг бу шаклида нафақат чуқур артикулятор бузилишлар кузатилибгина қолмай, балки аграфия, турли даражадаги оғирликда алексия, импрессив аграматизмлар ҳам яққол кўзга ташланади.

Коррекцион-педагогик машғулотларнинг мақсади сўзлашнинг артикуляцион кинестетик базасини тиклаш, аграфияни бартараф этиш, кенг кўламдаги оғзаки ва ёзма баён қилишнинг кўникмаларини вужудга



келтиришдир. Коррекцион-педагогик машғулотларнинг асосий вазифаси -

кинестетик гнозис ва праксисни бартараф этишдир.





Логопедик ишнинг аниқ вазифалари ва усулларини логопед нутқ

бузилишининг оғирлик даражасига қараб аниқлайди.





Яққол кўзга ташланадиган афферент мотор афазиянинг бартараф

этишнинг бошланғич даврида коррекцион педагогик ишлар қуйидаги режа

бўйича олиб борилди:





1. Нутқнинг талаффуз томонини тиклаш;


2. Нутқнинг тушунишдаги бузилишини бартараф этиш;


3. Ўқиш ва ёзувнинг аналитик элементини тиклаш.


Касалликнинг ўрта оғир даражасида коррекцион педагогик иш

артикуляцион малакаларини мустаҳкамлаш, литерал парафазияни бартараф этиш, экспрессив нутқни ривожлантириш, мураккаб бўғинли сўзларнинг талаффузидаги камчиликларни бартараф этиш, экспрессив ва импрессив аграмматизм ҳамда сўзларни ёзишдаги параграфияларни

бартараф этиш.





Касалликнинг енгил даражасида коррекцион-педагогик иш мураккаб

бўғинли сўзлар талаффузида артикулятор қийинчиликларини, аграмматизм элементларини бартараф этиш ва касалларни ўкиш ёки иш

жойларига қайтаришга тайёрлаш.





Афазиянинг бу шаклида коррекцион-педагогик иш усулларини

танлаш нутқ орқали мулоқотнинг кодлайдиган парадигматик бўлимининг бузилиш даражасига боғлиқ. Бу даражани нейропсихологик текшириш орқали аниқланади. Масалан, импрессив аграмматизмнинг чуқур кўринишида намоён бўлиши бош мия қуйи кисмида каттагина жароҳатлар борлигидан далолат беради ва натижада логопед ўз ишида бош мия қуйи қисмининг вазифаларига суяна олмайди. Агар логопед ўз ишининг бузилган артикулятор қийинчиликларини тиклашда сўз пайдо қилиш орқали эмас, балки кўриш ва эшитиш назорати орқали бошласа мақсадга

мувофиқ бўлади.





Касалларда тикланишнинг резидуаль-даврида ўқиш ва ёзиш

бузилишлари кузатилади. Шунинг учун беморларга товушларни эшитишга ўргатиш, маълум товушларни сўз бошида, ўртасида ва охирида аниқлаш, эшитиш асосида ҳарфлар ёки сўзларни ёздириш аҳамият касб этади. Бундай ишларни олиб борилмаслик беморларда ўқиш ва ёзишнинг

тикланишини кечиктиради.





Логопед беморлар билан ишлаш жараёнида уларда аниқ нутқ эмболи


Download 2,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish