Adabiyotlar
Bekker K.P., Sovak M. Logopediya. – M., 1981.
Kovishkov V.A. Ekspressivnaya alaliya. – L., 1985.
Kuzьmina N.I. Rojdestvenskaya V.I. Vospitanie rechi u detey s motornoy alaliey.
– M., 1977.
Logopediya (pod red. L.S. Volkovoy). – M., 1989.
Obuchenie i vospitanie detey s narusheniemi rechi red. V.I. Seliver-stov i dr. – M., 1982.
Nedorazvitie i utrata rechi red. L.I. Belyakova i dr. – M., 1985
Preodolenie rechevыx narusheniy u detey i vzroslыx red. V.I. Seliver-stov, s.n. SHaxovskaya. – M.,1981.
Sobotovich Ye.F. K voprosu o differensirovannoy diagnostike motornoy alalii i oligofrenii nervno-psixicheskie i rechevыe narusheniya. – L., 1982.
Sobotovich Ye.F. Formirovanie pravilьnoy rechi u detey s motornoy alaliey. – Kiev, 1981.
11-BOB. AFAZIYA
Afaziya-nutqning to’liq yoki qisman yo’qolishi, u odatda bosh miyaning lokal jaroqatlanishi natijasida yuzaga kеladi.
Afaziyani kеltirib chiqaruvchi sabablarga quyidagilarni kiritish mumkin: miyada qon aylanishining buzilishi (ishеmiya, gеmorragiyalar), bosh miya jaroqatlari, o’smalar qamda bosh miyaning infеktsion kasalliklari. qon tomir tizimidagi buzilishlari, kasalliklari sababli afaziya ko’proq kattalarda yuz bеradi. qon tomir tizimidagi bosh miya qon tomirlarining yorilishi natijasida yuz bеruvchi anеvrizm, tromboemboliya, rеvmatizm natijasida paydo bo’ladigan yurak paroklari, miya-qobiq jaroqatlari o’smirlar va yoshlarda qam kuzatiladi.
Афферент мотор афазия
|
Афферент мотор афазия, марказий ёки Роланда эгатидан орқада
|
жойлашган, бош мия пўстлоғи постмарказий ва тепа бўлимларининг иккиламчи соҳалари зарарланиши натижасида келиб чиқади.
Постмарказий ва тепа бўлимларнинг иккиламчи соҳаси бирламчи соҳалар билан узвий боғлиқ. Улар учун (бирламчи соҳа) аниқ сомототопик қурилиш характерлидир. қарама-қарши пастки томондан импульсларни олиб келувчи нерв толалари, бу соҳанинг юқори бўлимларига жойлашади юқори томондан импульсларни олиб келувчи нерв толалари ўрта бўлимда юз, лаб, тил, ҳалқумдан келувчи импульслар пастки постмарказий бўлимларга жойлашади. Бундай проекция геометрик тамойил бўйича қурилмай, балки функционал тамойил бўйича қурилгандир: у ёки бу фоал органнинг, периферик тактил-кинестетик рецепторларининг у ёки бу соҳаси қанча кўп аҳамиятга эга бўлса, у ёки бу харакат сигменти шунчалик кўп даражада эркинликка эга: бўғим, бармоқ панжалари, тил, лаблар ва ҳ.к., шунингдек, пўтслоқнинг сомотопик проекциясида унинг ваколатхонаси катта майдонга эга бўлади. Товуш артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг сомотопик проекцияси, нутқ бўйича доминант чап ярим
|
шарда маълум миқдорда кўпроқ ифодаланган.
|
|
|
Маълумки, ҳар бир нутқий товуш бир онлик уланиш ёки узилиш билан
|
талаффуз қилинади. Демак, у ёки бу фонемани ҳосил қилишда симультан мужассам иштирок этувчи иккиламчи майдонлар, бирламчи проекцион майдонлар билан боғлиқдир. Бироқ, «м» ва «н» товушлари талаффузида лаб ва тилнинг туташ жойи «б» ва «п», «д» ва «т» товушларига қараганда камроқ таранглашади ва бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмайди. Жарангсиз «к» ва «т» фонемаларини талаффуз қилишда туташ жой бирмунча таранглашади, аммо бунда овоз бурмалари таранглашмаган ҳолатда бўлади. Фонемаларнинг бундай нозик дифференциал кинестетик белгиларини аниқлашдаги қийинчиликлар, афферент мотор афазияда қўпол аграфиялар, алексиялар, нутқни тушунишнинг бузилиши келиб
|
чиқиши ҳолатларида тушунтирилади.
|
|
|
Экспрессив нутқнинг бузилиши. А.Р.Лурия (1969, 1975) афферент
|
мотор афазиянинг икки варианти мавжудлигини таъкидлайди. Биринчиси, артикуляцион аппаратнинг турли органлари ҳаракатини фазовий, симультан синтези бузилиши ва камчиликнинг яққол ифодаланишида вазиятли нутқнинг бутунлай йўқолиши билан характерланади. Иккинчи вариант, клиникада «ўтказувчи афазия» номини олган, нутқнинг бошқа ихтиёрий кўринишларида ва такрорлаш, номлашнинг қўпол бузилишида вазиятли, клишесимон1 нутқнинг маълум даражада сақланганлиги билан фарқланади. Афферент мотор афазиянинг бу варианти кўпинча, артикуляция усулларини фарқлаб танлаш ва сўз таркибига кирувчи товуш
|
ва бўғин комплексларини симультан синтезининг бузилиши билан характерланади.
Афферент мотор афазиянинг биринчи вариантида артикуляцион аппаратнинг яққол ифодаланган апракцияси, спонтал нутқнинг бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Товушларни ихтиёрий такрорлашга уринишлар лаб ва тилнинг тартибсиз харакатларига, литерал (товуш) алмашинувига олиб келади. Логопед артикуляциясига беморнинг тикилиб қараши ё усулни, ё артикуляция органини топишгагина олиб келади, бу товушларнинг аралашувини вужудга келтиради м-п-б, н-д-т-л, и-с, о-у ва бошқалар. Бу товушлар талаффузида артикуляцион органлар туташиши даражасини кинестетик баҳолашнинг бузилиши билан тушунтирилади.
Бирмунча сўнгги босқичларда беморлар «тол»сўзини «дол», «лол» сингари талаффуз қиладилар, яъни бир фонематик парадигма бошқаси билан алмаштирилади.
Афферент мотор афазия учун мураккаб бўғинлар тузилишини тахлил қилишдаги қийинчиликлар характерлидир. Беморлар ёпиқ бўғинни иккита очиқ бўғинга бўладилар, бўғинда кетма-кет келган ундошларни бўладилар, ундош товушларни тушириб қолдирадилар. Шу сабабли «мактаб» «қулф», «стол» сўзлари «ма-къ-тъ-аб», «қъ-у-лъ-фъ» «съ-то-лъ» каби жаранглайди ва ҳ.к.
Нутқ талаффуз томонининг тикланишига қараб, нутқий баён қилишнинг синтагматик томони сақланганлиги аниқланади. Айрим ҳолларда, енгил артикуляцион товушлар қолиши мумкин, булар айрим ҳолларда дизартрияни (артикуляцион аппарат апракцияси оқибати сифатидаги псевдодизартрия), бошқа ҳолларда, оҳанг ўзгаришида ифодаланмайдиган, балки сўзларни талаффуз қилишдаги сунъийлик ва секинлашганликда, жаранглиларнинг сўниши ва кам учрайдиган литерал парафазияларда, юмшоқ ундошларнинг йўқолишида ифодаланувчи енгил хорижий акцентни эслатади.
Тушунишнинг бузилиши. Афферент афазияда травма ёки инсультдан сўнг илк босқичда нутқни тушунишнинг қўпол бузилиши кузатилиши мумкин. Тушуниш жараёнида кинестетик назорат муҳим роль ўйнайди.
Афферент мотор афазияли беморларда, нутқни маълум миқдорда тушунмаслик даври узоқ давом этмайди (инсультдан сўнг бир кундан бир неча кунгача), сўнг уларда вазиятли сўзлашув нутқини тушуниш тезда тикланади, шунингдек алоҳида сўзлар аҳамиятини тушуниш, мураккаб бўлмаган кўрсатмаларни бажариш имконияти ҳам тикланади.
Беморларда тушунишнинг бузилиши ўзига хос хусусиятлари узоқ вақт кузатилади. Улар иккиламчи фонематик эшитув бузилишида кузатилади. Афферент мотор афазияда, ўрни ва артикуляцион усули бўйича умумий белгиларга эга товушлар бор бўлган сўзларни эшитиб, таниб олишда қийинчиликлар туғилади (лаб-лаб: б-м-п, тил олди: д-л-т-н; сонор оралиқ; н-х-ш, ва ҳ.к.).
Фонематик тахлилнинг бундай қийинчиликлари, сўзлашув нутқида сўзларнинг фонематик фарқининг кўплиги билан яхлит компенсацияланади ва уларни тушунишга имкон беради, аммо беморлар ёзувида ўз аксини топади. Сўзни тушунишнинг бузилиши шу ҳолда ёмонлашадики, агар бемор уни гапиришга уриниб кўрса, яъни бирламчи бузилган кинестетик назоратни «уйғотиб юборса» тушуниш ёмонлашади.
Афферент мотор афазияда, нутқни эшитиб нотўғри идрок қилишга олиб келувчи артикулятор бузилишлар билан бир қаторда, турли хил мураккаб фазовий муносабатларни етказувчи, тилнинг лексик воситаларини тушунишдаги қийинчиликлар ҳам кузатилади.
Тушунишда маълум бир қийинчиликларни кўпроқ қўшимчалари билан феъллар келтириб чиқаради. Булар макон белгисидан ташқари, кўп маънолилиги билан фарқ қилади. Кўчма келишикларда қўлланувчи шахсий олмошлар аҳамиятини тушуниш алоҳида қийинчилик туғдиради. Бу уларда предмет нисбатининг йўқлиги, турли хил фазовий йўналганликнинг мавжудлиги, фонематик ўзгаришларнинг кўплиги билан тушунтирилади.
Қоидага биноан, афферент мотор афазияда конструктив-фазовий апраксия кузатилади, иккинчи вариантида эса,-фазовий дезориентация кузатилади.кейингиси, беморлар томонидан нутқни ёмон тушуниш ҳақидаги тасаввурларни чуқурлаштиради: масалан, беморлар китоб жавонидан китоб, альбом ва бошқа предметни танлашда жуда қийналадилар.
Афферент мотор афазияда тушунишнинг бузилиши мураккаблик ва кўп турлилик хусусияти, кундалик нутқда вазиятларнинг кўплиги, аниқлиги билан компенсацияланади ва уларда нутқни тушунишнинг нисбатан сақланганлик кўринишини яратади.
Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши. Афферент мотор афазияда ўқиш ва ёзув бузилишининг даражаси, артикуляцион аппарат апраксияси оғирлигига боғлиқ. Бутун артикуляцион аппаратнинг қўпол апракциясида ўқиш ва ёзув бирмунча қўпол бузилади. Ўқиш ва ёзувнинг тикланиши уни бартараф этиш билан бир вақтда олиб борилади. Ички ўқишнинг тикланиши ёзма нутқнинг тикланишидан илгарилаб кетиши мумкин. Диктовка остида сўзларни ёзишда, предметларни ёзма номлашда, ёзма мулоқотга уринишда барча артикуляцион қийинчиликлар ўз аксини кўрсатади, яъни кўпгина литерал параграфиялар пайдо бўлади. Улар унли ва ундош фонемалар аралашувини (ўрни ва артикуляцияси бўйича яқин) акс эттиради, ундошлар (сонорлар) тушириб қолдирилади.
Афферент мотор афазиянинг иккинчи вариантида беморлар сўзда ҳарф тартибини қийинчилик билан сақлайдилар, уларни ойнали акс эттирадилар (ойна-найо, даво-вода), унлиларни тушириб қолдирадилар ёки аввал барча ундошларни ёзадилар, сўнг унлиларни ёзадилар, чунки уларда қоидага кўра, сўзда шу товушнинг борлиги ҳақидаги тасаввурлар сақланган бўлади, масалан, ё ҳарфини «ҳаёт» сўзида ташлаб кетиб, «т» товуши устига бемор икки нуқта қўяди.
Айрим ҳолларда, қўпол афферент мотор афазияда, оғзаки нутқнинг бутунлай йўқлиги ва ёзма нутқнинг маълум миқдорда сақланганлиги ўртасида диссоциация кузатилади. Бу ҳолда ёзма нутқ атрофдагилар билан мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади. Ёзма нутқнинг бундай сақланганлиги, асосан апраксиянинг фақат ҳалқум ва ҳиқилдоқда мавжудлиги билан тушунтирилади. (Н.И.Жинкин, 1958).
Ўқиш ва ёзувнинг тикланишига қараб литерал параграфиялар сони қисқаради.
Афферент мотор афазиянинг иккинчи варианти, чап ярим шарнинг тепа бўлимлари зарарланганида, яширин чапақайликка эга кишилар учун характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |