Bog'liq Avtomobil-sanoati-korxonalarida-marketing-strategiyalarini-takomillashtirish
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобиль саноати корхоналари маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
автомобиль саноати корхоналарини мақсадли ривожлантиришнинг “глобал қиймат занжири (GVCs)” маркетинг стратегиясига тўрт босқичли маркетинг-микс, мақсадли сегментлаш ва технологик мослашувчанлик элементларини қўллаган ҳолда автомобиль саноатининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш тизими тузилмаси “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг бошқарув харажатларини 12 фоизга қисқартириш, маҳсулот сотиш ҳажмини 2018 йилнинг II чорагида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга ошириш имконини берган;
автомобиль саноати корхоналарида истеъмолчиларнинг буюртмаларини онлайн қабул қилиш, сотишнинг эксклюзив усулидан фойдаланиш воситасида такомиллаштирилган direct-marketing стратегияси «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Мазкур стратегиянинг корхона фаолиятига жорий этиш натижасида “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида 54 та истеъмолчининг, “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖда 13 та истеъмолчининг буюртмалари қабул қилинган ва уларга автомобилларни ўз вақтида харид қилишига имконият яратилган;
автомобиль саноати корхоналарида харидорлар хулқ-атворининг ўзгаришини ва бренд даражасини аниқлаш асосида маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш мезонлари “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т- сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси рақобатбардошлигини таъминлашга ва экспорт салоҳиятини 2017 йилда 4,3 фоизга оширишга имкон берган;
ўзаро манфаатли муносабатлар юритишда мижозларнинг хулқ-атвор ўзгаришларига оид ахборотлар билан бойитилган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга имкон берувчи интеграциялашган тизимга (UzAvto System) асосланган интернет ва рақамли маркетингдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254 сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Мазкур алгоритмдан фойдаланиш “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг маркетинг фаолиятида истеъмолчилар билан муносабатлар ўрнатиш ва экспорт географиясини ошириш, шунингдек, “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖнинг маҳсулот сотиш ҳажмини 2018 йилнинг II чорагида шу йилнинг I чорагига нисбатан 2 баробарга ошириш имконини берган;
автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини шаклланиш жараёнларини кўп омилли чизиқли регрессия модели орқали баҳолашнинг истиқболли йўналишлари “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг маркетинг фаолияти самарадорлигини 5,2 фоизга, “Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятининг маркетинг фаолияти самарадорлигини эса 3,2 фоизга ошириш имконини берган.