Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи5. Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш орқали саноат корхоналарининг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, шу жумладан, University of London (Буюк Британия), Florida Atlantic University (АҚШ), University of Limerick (Ирландия), Vrije Universiteit Amsterdam (Голландия), Indian Institute of Management (Ҳиндистон), Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети (Россия), ГУУ Маркетинг институти (Россия), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Ўзбекистон) томонидан амалга оширилмоқда.
Саноат корхоналари, шу жумладан, автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга оид жаҳонда олиб борилган тадқиқотлар натижасида: маркетинг стратегиясини шакллантириш ва уни такомиллаштиришнинг илмий-услубий асослари тадқиқ этилган (Florida Atlantic University, АҚШ); маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш йўли билан автомобиль саноати корхоналарида рақобатбардошликни ошириш мумкинлиги асосланган (University of Limerick, Ирландия); янги маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш ва бозорларда фаолиятни кенгайтиришга қаратилган маркетинг стратегиясининг муҳимлиги асослаб берилган (Indian Institute of Management, Ҳиндистон); маркетинг стратегиясини қўллаш орқали корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш мумкинлиги асосланган (Vrije Universiteit Amsterdam, Голландия); ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмини оширишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва замонавий усуллардан фойдаланишнинг муҳимлиги асосланган (University of London, Буюк Британия); саноат корхоналарида маркетинг стратегиясини қўллаш орқали юқори технологияли ва илмий сиғимли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, саноат корхоналарини ривожлантиришга йўналтирилган янги маркетинг хизматларини жорий этиш ҳамда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган
(Г.В. Плеханова номидаги Россия давлат иқтисодиёт университи, Россия); автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда халқаро бозорлардаги фаолиятни кенгайтиришнинг илмий жиҳатлари асослаб берилган (ГУУ маркетинг институти, Россия); саноат корхоналарида маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш услубиёти тизимлаштирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон); иқтисодиётни модернизациялаш ва инновацион ишлаб чиқаришга ўтишни таъминлашда бозорга йўналтирилган стратегик маркетингдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон).
Жаҳон саноат корхоналарида, хусусан, автомобиль саноатида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришнинг илмий-назарий, услубий асосларини такомиллаштириш бўйича қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: маркетинг стратегиясини қўллаш орқали корхоналар самарадорлигини миқдор ва сифат жиҳатидан ошириш; маркетинг стратегиясини такомиллаштириш ҳисобидан корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш; бозорга йўналтирилган маркетинг стратегиясидан фойдаланиш орқали халқаро рақобатбардошликни ошириш; маркетинг стратегиясини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш; халқаро бозорларда миллий корхоналар фаолиятининг такомиллашган маркетинг стратегиясини шакллантириш ва ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |