1-расм. Автомобиль саноат корхоналарида маркетинг стратегияларини
ишлаб чиқиш модели9
Таклиф этилган моделга кўра, аввало, мамлакатда фаолият юритувчи автомобиль саноат корхоналарида маркетинг имкониятлари даражаси, шаклланган рақобат муҳити, корхоналар томонидан маркетинг стратегияларини амалга ошириш имкониятлари кенглиги, корхоналарнинг маркетинг фаолияти ва унинг даражаси, фаолият юритаётган маркетинг-консальтинг фирмалари ва уларнинг корхоналарга хизмат кўрсатиш даражасини аниқлаш талаб этилади.
Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш моделига кўра, 3 гуруҳ омиллар бўйича қуйидаги ўзгарувчилар, яъни жами 12 та мустақил ўзгарувчи ва 1 та танланган омил бўйича натижавий ўзгарувчи мавжуд.
Яширин ўзгарувчилар (3 та):
корхона фаолият юритаётган бозор ва унга мослашувчанлиги (F1);
корхоналарнинг маркетинг фаолияти ҳолати (F2);
корхоналарнинг маркетинг фаолияти доираси (F3);
Мустақил ўзгарувчилар (12 та):
маркетинг муҳити (F1) бўйича танланган омиллар (X1; X2; X3; X4);
маркетинг фаолияти ҳолати (F2) бўйича танланган омиллар
(X5; X6; X7; X8);
маркетинг фаолияти доираси (F3) бўйича танланган омиллар
(X9; X10; X11; X12).
Маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича автомобиль саноати корхоналарининг салоҳиятини аниқлаш бўйича асосий муаммоларни ҳал этиш ва тегишли стратегияларини белгилаб олиш, корхонанинг истиқболли мақсадларини аниқлаш учун танланган ва тизимлаштирилган омилларнинг Ўзбекистон автомобиль саноатида қай даражада шаклланганини аниқлашни тақозо этади.
Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш салоҳиятини аниқлашнинг таклиф этилган моделига мувофиқ, барча танланган омиллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, уларни кўп ўзгарувчили функция кўришида ифодалаш мумкин:
ИНН(F) = f(Fn) → max, (1)
Бунда: ИНН – маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш салоҳияти;
Fn – маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишга асос бўлувчи n та омиллар гуруҳи.
Автомобиль саноати корхоналарининг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича салоҳиятини аниқлаш мақсадида келтириб ўтилган модель бўйича ахборот базаси «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги «JM-Uzbekistan» компаниясининг дилерлик хизматлари, автосалонлари, «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси ҳамда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ бўлим бошлиқлари ва корхоналари маркетологлари томонидан тўпланган сўровномаларга асос қилиб олинган.
Келтирилган барча омиллар автомобиль саноати корхоналар фаолияти билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли салоҳият даражасини аниқлашнинг энг самарали усули эконометрик тенгламалар тизими ҳисобланади. Тадқиқотда АМOS статистика компьютер дастури асосида регрессиянинг оғирлик коэффициентини кўрсатувчи стандарт модель ҳосил қилинди
(2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |