6-расм. Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатида бевосита маркетинг (direct-marketing) усулларидан фойдаланиш17
Бевосита коммуникациялар ўрнатиш ҳисобига ўзаро ва мижозлар ўртасидаги кўп сонли воситачилар йўқ қилиниши савдодаги шаффофликни таъминланиш ва сезиларли даражада маблағлар тежаб қолинишини таъминлайди. Агар объектив сабабларга кўра бирор-бир воситачилик бўғинларидан қутилиб қолишнинг имкони бўлмаса, директ-маркетинг мақсадли мулоқот доирасини аниқлаш ёрдамида ортиқча харажатларни бартараф этиш имконини беради.
«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан автомобиль сотиб олиш учун мурожаат статусини он-лайн равишда кузатиб бориш имконини берувчи марказлашган электрон тизим 2017 йил сентябрь ойидан автомобиль савдоси тизимини марказлаштирувчи ва савдо жараёнларини он-лайн равишда олиб боришни таъминлашга қаратилган ҳамда ишлаб чиқарувчи, дилер ва мижозни ўзаро бевосита боғловчи «Chevrolet.uz» ягона савдо портали ишга тушди.
Таклиф этилган директ-маркетинг технологияларидан фойдаланиш мижозлар билан бевосита алоқа қилишнинг асосий воситаси сифатида «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси ҳамда «Самарқанд автомобиль заводи» маcъулияти чекланган жамиятларида истеъмолчилар билан алоқаларни таъминлаш имконини беради.
Диссертациянинг бешинчи боби «Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» деб номланиб, автомобиль саноати корхоналари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган маркетинг стратегияларининг SWOT таҳлили асосида анъанавий ва эволюцион сенарийли вариантлари таклиф этилган. Автомобиль саноатида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
Илмий тадқиқотларга кўра, янги бозорлар ва янги истеъмол талаби шакллантирувчи, янгилиги, сифати, истеъмол хислатлари бўйича ажралиб турувчи маҳсулот излаб топиш ва ишлаб чиқариш ҳаётий аҳамиятга эга. «Ўзавтосаноат» АЖнинг глобаль бозорда муваффақиятга эришиш ва инвестицияларнинг ўзини оқлашини прогноз қилиш учун камида 3-5 йиллик захирага эга бўлиш зарур. Бозорга кечикиб чиқиш, моҳиятан, товарнинг ҳаётийлик даврини бозорга киритиш ёки ўсиш босқичида узади ва танланган стратегияларни умумий муваффақиятсизликка учратади. Шу сабабдан, таклиф этилаёган маркетинг стратегиясини ушбу муаммоларни ҳал этишдаги асосий ёндашув сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Маркетинг стратегиясининг таркиби: бозорда рақобатбардошлик вазифалари; маркетинг имкониятлари; автомобиль ишлаб чиқариш соҳасидаги вазифалар; фаолият йўналишлари кабилардан иборат (7-расм). «Ўзавтосаноат» АЖни ривожлантириш бўйича маркетинг концепцияси асосида турли йўналишлар бўйича маркетинг стратегияси ишлаб чиқилган ва улар қуйидагилардан иборат:
интенсив ўсиш стратегияси - ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига унумдорлик кўрсаткичларини ошириш;
диверсификация стратегияси – даромад олиш турларини кўпайтириш;
фокуслаш стратегияси – халқаро бозорларни эгаллашда устувор бозор сегментини танлаш;
маркетинг микс, қиймат занжири, истеъмолчилар билан ўзаро муносбатлар.
Ушбу стратегия асосида автомобиль саноати корхоналаридаги вазифалар, аниқ фаолият йўналишлари кўрсатилган. Автомобиль саноати корхоналарининг маркетинг фаолияти самарадорлигини аниқлашга қадар, аввало, ушбу фаолият корхона олдида турган асосий вазифалар ҳисобланган ходимлар, моддий-техник воситалар, ахборот ва ташкилий ресусрларга боғлиқлигини англаш лозим.
«Ўзавтосаноат» АЖни ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини амалга ошириш натижасида қуйидаги самарадорликка эришилади: экспортнинг кўпайиши, маҳаллийлаштириш даражаси ошиши, ички бозор эҳтиёжларини самарали қондириши, мамлакатлар билан ташқи савдонинг ривожланиши, экомуҳит яратилиши, бозор улуши ошиши, корхона даромадлари кўпайиши, содиқ мижозлар сони ошиши.
Тадқиқот жараёнида ўтказилган SWOT таҳлил натижаларига кўра, автомобиль истеъмолчиларининг асосий талаблари шартномалар тузиш, харид қилиш, кредитга олиш ва автосалонлардан аниқ муддатларда автомобилларни харид қилиш билан боғлиқ ўзгаришларга муҳтож. Истеъмолчилар буюртмаларининг бажарилиши жами 8-12 ойни ташкил этиши тармоқда кўплаб муаммолар келиб чиқиши, айниқса, устама тўловларни автосалонлардан бошқа шахсларга ўтиб бориш ҳолатлари кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |