2-жадвал
Жаҳон мамлакатларини автомобиль ишлаб чиқариш
салоҳияти бўйича гуруҳлаш15
№
|
Мамлакатлар гуруҳи
|
Мамлакатлар сони
|
Ишлаб чиқаришдаги улуши
|
Жами
|
Улуши, %
|
Сони, дона
|
Улуши, %
|
1.
|
A (ишлаб чиқариш камайган)
|
20
|
37,7
|
14 682
|
14,8
|
2.
|
B (ишлаб чиқариш
ўсган бироқ жаҳондаги ўртачадан паст)
|
11
|
20,8
|
23 704
|
24,0
|
3.
|
C (ишлаб чиқариш ривожланаётган)
|
22
|
41,5
|
60 500
|
61,2
|
Жами
|
3 гуруҳ
|
53
|
100
|
98 885
|
100
|
Таҳлил натижаларидан маълумки, Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналарининг стратегик мақсадларига эришиш учун самарали маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари ҳамда тайёргарлик даражаси юқоридир.
Юқоридагилар билан бир қаторда, алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда автомобиль саноати ички бозорда олиб борилаётган асосий стратегиялар асосида ривожланмоқда ва халқаро бозор талабига бир қатор мезонлар бўйича етарлича жавоб бера олмайди. Шунингдек, енгил автомобилларнинг локализациялаш даражаси 60 фоизни, автобус ва юк машиналарида 20 фоизни ташкил этмоқда. 2016 йилги ҳолат бўйича тармоқнинг рентабеллиги эса бир фоиздан ҳам кам бўлган. Шунга кўра, мамлакатда ушбу тармоқда ички ва ташқи бозорларга йўналтирилган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Тадқиқот ишининг «Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш» номли тўртинчи бобида автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини жорий этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўналишлари, автомобиль саноати корхоналарида direct-marketing стратегиясини жорий этиш, бозорни қамраб олишда сотишнинг эксклюзив усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган.
Истеъмолчиларга самарали хизмат кўрсатиш, автомобиллар ҳақида ахборот тўплаш, баҳоларни қиёслаш ва айрим ҳолларда шартномаларни амалга оширишнинг муқобил йўли сифатида интернет хизматлари кенг ривожланмоқда. Тадқиқотларга кўра, автомобиль саноати бошқа саноат соҳалари каби интернет маркетингдан сарамали фойдалиш йўлига ўтмаган. Шунингдек, рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш борасида ҳам бошқа саноат тармоқларига нисбатан фаоллиги паст даражада бўлиб қолмоқда. Автомобиль компаниялари инновациялар соҳасида устунликка эга бўлса-да, рақамли маркетингдан фойдаланиш бўйича устун эмас.
Ҳозирги ҳолатда рақамли маркетинг учун катта миқдордаги маблағларни йўналтириш зарур эмас, балки автомобиль саноати вакиллари энг бошланғич фаолият, яъни харидорлар фаол бўлган он-лайн платформаларда яхши мазмунга эга маркетинг маҳсулотларини тақдим этишлари лозим. Фикримизча, автомобиль саноати энг муҳим бўлган дастлабки вазифалар, яъни харидорларнинг саволларига он-лайн жавоб беришлари, харидорларнинг маҳсулот ҳақидаги фикрларига изоҳ беришлари, рақамли платформалар орқали бренднинг моҳиятини етказиб бериш кабиларни амалга оширишлари зарур.
Автомобиль саноати корхоналари рақобатда устунликни таъминлаши учун, халқаро бозорга йўналтирилган ва корхоналарнинг ўзаро самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган самарали коммуникация стратегияси сифатида «Ўзавтосаноат» АЖнинг соҳага интеграллашган автомобилсозлик ахборот тизими - «UzAuto System» маркетинг технологияси модели таклиф этилди (5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |