(Ўсмирлар варианти. Э.Г. Эйдемиллер, В. Юстицкис)
1. Мен нима қилсам ҳам ўғлимни (қизимни) деб қиламан.
2. Кўпинча мен ўғлим (қизим) билан биргаликда қандайдир қизиқарли нарса билан танишиш учун қаергадир бирга боришга, у ҳақда кўпроқ гаплашишга вақтим етмайди.
3. Кўпинча бошқа ота-оналар фарзандларига рухсат бермайдиган нарсаларга
рухсат беришимга тўғри келади.
4. Ўғлим (қизим) менга савол билан мурожаат этганини ёқтирмайман, уни ўзи ақл-идроки билан топгани яхши.
5. Кўпчилик ўртоқларига қараганда ўғлимиз(қизимиз) уйда кўпроқ ишларни бажаради.
6. Ўғлимни (қизимни) уйда бирор нарса бажаришга мажбурлашжуда қийин.
7. Болалар ота-оналарининг фикрлари тўғри ёки нотўғрилигиҳақида
ўйламасалар, ҳар доим яхши бўлар эди.
8. Ўғлим (қизим) уйга кечқурун қачон хоҳласа, ўша пайтда қайтади.
9. Агар (фақат иложи бўлса), ўғлимиз (қизимиз) инсон бўлишиниистасак, унинг биронта ҳам нотўғри ҳаракатини жазосизқолдирмаслигимиз керак.
10. Агар иложи бўлса, ўғлимни (қизимни) жазоламасликкаҳаракат қиламан.
11. Кайфиятим яхши бўлганда, ўғлимни (қизимни) жазоламасликка ҳаракат
қиламан.
12. Ўғлимни (қизимни) турмуш ўртоғимдан ҳам яхши кўраман.
13. Катта болаларга қараганда, кичик болалар менга кўпроқёқади.
14. Агар ўғлим (қизим) кўпроқўжарлик қилса, менда унга нисбатан нотўғри иш қилдимми, деган фикр пайдо бўлади.
15. Фарзандимиз бўлишини жуда хоҳласак ҳам, узоқ вақт фарзанд бўлмади.
16. Умуман болалар билан муомала қилиш зерикарли.
17. Ўғлимнинг (қизимнинг) баъзи сифатлари менинг жаҳлимничиқаради.
18. Агар хотиним (эрим) менга халақит бермаганда, ўғлимнинг(қизимнинг )
тарбияси яхшироқ бўларди.
19. Аёлларга қараганда, кўпчилик эркаклар енгилтакдирлар (кейин, охир
оқибатда нима бўлишини ўйламайди).
20. Эркакларга қараганда, кўпинча аёллар енгилтакдирлар.
21. Мен учун ҳаётда энг асосийси ўғлимдир (қизимдир).
22. Кўпинча мен ўғлимни (қизимни) қаерга кетганини билмай қоламан.
23. Ҳатто арзон бўлса ҳам боламга хоҳлаган кийимини олиббермайман.
24. Ўғлим (қизим) тез тушуниб ололмайди. Унга бир марта тушунтиргандан кўра икки марта ўзим бажарганим яхши.
25. Ўғлим (қизим) укасига (синглисига) қарайди (илгари қараган).
26. Кўпинча шундай бўлсада: ўғлимга (қизимга) ниманидир бажаришни эслатаман, кейин жаҳлим чиқиб, бу ишни ўзимбажараман
27. Ота-оналар, ўзларининг камчиликларини вануқсонларини фарзандлари сезиб қолишларига йўл қўймасликлари керак.
28. Ўғлим (қизим) ким билан дўст бўлишини ўзи ҳал қилади.
29. Болалар ўз ота-оналарини фақатгина яхши кўриш эмас,балки улардан
қўрқишлари керак.
30. Мен ўғлимни (қизимни) жуда кам уришаман.
31. Ўғлимга (қизимга) талабчанлигим кўпинча ўзгариб туради. Баъзан биз жуда талабчанлик қиламиз, баъзан ҳамма нарсага рухсат берамиз.
32. Биз ўғлим (қизим) билан эримга (хотинимга) нисбатан бир-биримизни яхши тушунамиз.
33. Ўғлим (қизим) тез катта бўлаётганидан хафаман.
34. Бола ўзини ёмон ҳис, қилаётганидан ўжарлик қилади. Яхшиси у истаганидек қилиш керак.
35. Менинг фарзандим заиф ва касал бўлиб ўсди.
36. Агар менинг фарзандларим бўлмаганида, ҳаётда кўпроқнарсаларга эришган
бўлар эдим.
37. Ўғлимнинг (қизимнинг) камчилигини йўқотишга ҳаракат қилсам ҳам
бўлмаяпти.
38. Кўпинча мен ўғлимни (қизимни) жазолаётганимда, эрим(хотиним) мени
ҳаддан ташқари қаттиққўлликда айблаб, униюпата бошлайди.
39. Аёлларга қараганда эркаклар вафосизлик қилишга мойилдир
40. Эркакларга нисбатан аёллар вафосизлик қилишга мойилдирлар.
41. Ўғлим (қизим) ҳақида ғамхўрлик қилишга кўп вақтим кетади.
42. Ота-оналар мажлисига кўпинча бора олмай қоламан.
43. Ўғлим (қизим) истаган нарсани қиммат бўлса ҳам, сотиб олибберишга
ҳаракат қиламан.
44. Агар ўғлим (қизим) билан узоқроқ гаплашилса, қаттиқ чарчаш мумкин.
45. Кўпинча мен ўғлимга (қизимга) қийин ва муҳим ишларнибажаришни топ
ширганман.
46. Ўғлимга (қизимга) жиддий ишларни топшириш мумкин эмас.
47. Асосийси фарзандларни ота-онанинг гапига қулоқ солишга ўргатишдан иборат.
48. Ўғлим чекиш ёки чекмаслигини ўзи ҳал қилади.
49. Ота-оналар фарзандларига қанчалик қаттиққўл бўлсалар,болага шунчалик
яхши.
50. Характерим бўйича мен кўнгилчан инсонман.
51. Агар ўғлим (қизим) мендан нимани сўрамоқчи бўлса, менингкайфиятим
яхши бўлишини кутади.
52. Қачондир ўғлим (қизим) катта бўлиб, мен унга керак бўлмайқолишимни
ўйлаганимда кайфиятим бузилади.
53. Фарзандлар қанчалик катта бўлса, улар билан ишлаш шунчалик қийин.
54. Кўпинча бола ота-онанинг унга тўғри муносабатда бўлмаганидан, унинг тилини топа олмаганидан ўжар бўлиб қолади.
55. Мен доим ўғлимнинг (қизимнинг) соғлиги ҳақида қайғураман.
56. Агар менинг фарзандларим бўлмаганда, соғлигим анча яхши бўларди.
57. Ўғлим (қизим)нинг баъзи камчиликлари, жиддий чора кўрсакҳам
йўқолмаяпти.
58. Ўғлим (қизим) хотинимни (эримни) ёқтирмайди.
59. Аёлга нисбатан эркак, бошқа киши кечинмаларини тушуниши қийин
60. Эркакка нисбатан аёл, бошқа киши ҳиссиётларини тушуниши қийин.
61. Ўғлим (қизим)ни деб, ҳаётда кўп нарсадан воз кечишга тўғрикелган.
62. Баъзан кундаликни текширмаганим учун, ундаги “2” баҳониёки
ўқитувчининг танбеҳини кўрмай қоламан.
63. Ўзимга нисбатан ўғлимга (қизимга) кўпроқ пул сарфлаганман
64. Ўғлим (қизим) бирор нарса сўрашини ёқтирмайман, яхшисиунга нима ке-
раклигини ўзим сўраб биламан.
65. Бошқа ўртоқларига нисбатан ўғлимнинг (қизимнинг) болалиги қийин ўтган.
66. Уйда ўғлим (қизим) керакли нарсани эмас, фақат ўзи хоҳлаган нарсани
қилади.
67. Болалар бошқа инсонларга қараганда, ота-оналарни кўпроқҳурмат қилиши керак.
68. Ўғлим (қизим) пулларини нимага сарф қилишини ўзи ҳалқилади.
69. Бошқа ота-оналарга қараганда мен ўғлимга (қизимга) талабчанроқман.
70. Жазодан кам фойда тегади.
71. Оиламиз аъзолари ўғлимга (қизимга) бир хилда талабчан эмас, баъзилари
эркалатишади, бошқалари қаттиққўлдир.
72. Ўғлим (қизим) мендан бошқа ҳеч кимни севмаслигини истардим.
73. Ҳозирга қараганда ўғлим (қизим) кичкиналигида менга кўпроқ ёқарди.
74. Кўпинча мен ўғлим (қизим) билан қандай муносабатда бўлсамтўғри
бўлишини билмайман.
75. Ўғлимнинг (қизимнинг) соғлиги ёмонлиги учун болалигиданкўп нарсага
рухсат берганман.
76. Болалар тарбияси қийин ва меҳнат зое кетадиган ишдир,унга ҳамма нар-
сани бериб, эвазига ҳеч нарса олмайсан.
77. Ўғлимга яхши сўз таъсир қилмайди. Бирдан-бир таъсирқиладиган нарса бу –ҳар доим қаттиқ жазолашдир.
78. Хотиним (эрим) ўғлимни (қизимни) менга қарши қўйишгаинтилади.
79. Аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ оқибатини ўйламай, мулоҳаза қилмай иш юритадилар.
80. Эркакларга қараганда аёллар, кўпинча оқибатини ўйламай, мулоҳаза қилмай иш юритадилар.
81. Мен ҳар доим ўғлим (қизим) ҳақида, унинг ишлари, соғлиги ва бошқалар
ҳақида ўйлайман.
82. Баъзан кундаликка бир неча ҳафтага бирдан қўл қўйишга тўғри келади.
83. Ўғлим (қизим) мендан истаганини олишга интилади.
84. Менга ювош ва мулойим болалар кўпроқ ёқади.
85. Менга ўғлим (қизим) уйда ёки ишда кўпроқ ёрдамлашади.
86. Ўғлим (қизим) уйда кам иш қилади.
87. Ота-оналарнинг ноҳақлигига болаларнинг ишончи комилбўлсада, улар ота-
оналари айтгандек қилишлари керак.
88. Уйдан чиқиб кетаётганда ўғлим (қизим) қаёққа кетаётганиникамдан-кам
айтади.
89. Баъзи ҳолларда энг яхши жазо, бу- камардир.
90. Ўғлимнинг (қизимнинг) хулқ-атворидаги баъзи камчиликлар, у катта бўлган сари ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
91. Агар ўғлим (қизим) бирор ножўя иш қилиб қўйса, биз унгақарши курашамиз
92. Агар ўғлим (қизим) менинг ўғлим (қизим) бўлмаганида, менёшроқ бўлганимда,-эҳтимол мен уни севиб қолар эдим.
93. Мен катта болаларга қараганда, кичик болалар билан гаплашишни
ёқтираман.
94. Ўғлимнинг (қизимнинг) камчиликларида ўзим айбдорман, чунки унга яхши тарбия бера олмадим.
95. Фақат бизнинг катта куч сарфлашимиз эвазига ўғлимиз(қизимиз) тирик
қолган.
96. Кўпинча фарзандсиз кишиларга ҳавас қиламан.
97. Агар ўғлим (қизим) га эркинлик берилса, у дарров бундан ўзига ёки атрофидагиларга зиён келтиришда фойдаланади.
98. Кўпинча ўғлимга (қизимга) бирор нарсани айтсам, хотиним(эрим) бунинг
аксини айтади.
99. Аёлларга қараганда эркаклар кўпинча фақат ўзлари ҳақидаўйлайдилар.
100. Эркакларга қараганда аёллар фақат ўзлари ҳақида ўйлайдилар.
101. Мен ўғлимга (қизимга) ўзимга қараганда кўпроқ куч ва вақтсарфлайман.
102. Мен ўғлимнинг (қизимнинг) ишлари ҳақида ҳам биламан.
103. Ўғлимнинг (қизимнинг) истаги мен учун қонундир.
104. Ўғлим (қизим) ёшлигидан мен билан ухлашни ёқтиради.
105. Ўғлимнинг (қизимнинг) ошқозони касал.
106. Ота-она болага катта бўлгунча керак. Кейин фарзандуларни кам эслайди.
107. Ўғлимни (қизимни) деб, ҳар қандай нарсадан воз кечишиммумкин.
108. Ўғлимга (қизимга) менинг қўлимдан келганига қарагандакўпроқ вақт керак.
109. Ўғлим (қизим) шундай ёқимтой бўла оладики, мен уни ҳамма гуноҳи учун кечираман.
110. Ўғлим кечроқ, яъни 30 ёшдан кейин уйланишини хоҳлайман.
111. Ўғлимнинг (қизимнинг) қўл-оёқлари кўпинча совуқ бўлади.
112. Кўпинча кичик болалар эгоистлар (фақат ўзларини ўйлайдилар). Улар ота-оналарининг ҳислари ва соғлиқликлариҳақида ҳеч ўйламайдилар.
113. Агар ўғлимга (қизимга) вақт ва куч сарфланмаса, ҳаммасиёмон тугаши
мумкин.
114. Ўғлимнинг (қизимнинг) ҳамма ишлари жойида бўлса,у ҳақда кам суриштираман.
115. Фарзандимга “ЙЎҚ” дейишим жуда қийин.
116. Ўғлимнинг (қизимнинг) мен билан иши йўқлиги мени хафа қилади.
117. Кўпчилик бошқа ўсмирларга қараганда, ўғлимнинг(қизимнинг) соғлиги
ёмон.
118. Кўпчилик болалар ота-онасига миннатдорчиликбилдирмайдилар.
119. Ўғлим (қизим) менинг доимий ёрдамимни четлаб ўтаолмайди.
120. Ўғлим (қизим) кўп бўш вақтини уйдан ташқарида ўтказади.
121. Ўғлимнинг (қизимнинг) ўйин-кулгига вақти кўп.
122. Дунёда менга ўғлимдан (қизимдан) бошқа ҳеч ким керак эмас.
123. Ўғлим (қизим) нотинч ухлайди, кечаси уйғонади.
124. Кўпинча эрта уйланганим (турмушга чиққаним) ҳақидаўйлайман.
125. Ўғлим (қизим) ҳозирги дақиқада (ўқишда, ишда ва бошқа)жойларда нимага эришган бўлса, фақат менинг мунтазам ёрдамим туфайли эришган.
126. Ўғлимнинг (қизимнинг) ишлари билан кўпинча эрим (хотиним) шуғулланади.
127. Дарсларни тугатиб, ўғлим (қизим) ўзига ёққан иш биланшуғулланади.
128. Ўғлимни (қизимни) бирор қиз (йигит) билан кўрганимдаёки таништирга-
нимда кайфиятим бузилади.
129. Ўғлимни (қизимни) кўп касал бўлишидан хавотирланаман.
130. Оила ҳаётимга ёрдамлашмайди, аксинча, мураккаблаштиради.
ОМИЛЛАРГА ТЕГИШЛИ ЖАВОБЛАР ҚУЙИДАГИЧА:
1.А. Ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилишади. Болага ўзини кўрсатишига имкон беришмайди, унга зўр бериб ғамхўрлик қилишади. Бола ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан бажаради.
2.Б. Ғамхўрликнинг озлиги. Бола қаровсиз қолган.Бола ўз ихтиёрига қўйиб
қўйилган.
3.В. Ҳамма нарсага рухсат берилган, барча инжиқликлари сўзсизбажарилади.
4.Г. Ота-она бола учун ҳамма нарсани ҳал қилади.
5.Д. Қаттиқ талабчанлик (боладан катталардек талаб қилиш,болаликдан маҳрум қилиш, уни бузиш).
6.Е. Кам талабчанлик.
7.Ж. Ҳиссий алоқанинг йўқлиги, уни ёқтиришмайди, буни эса бола кўриб, билиб туради.
8.З. Кучли ҳиссий алоқа. Ҳиссий алоқани кучли билдириш.
9.И. Ҳаддан ташқари қаттиққўллик. Ўзаро муносабат қўрқув асосида тузилган.
10.К. Ота-она уни жазоламасликка интилади, ҳамма нарса учункечиришади.
11.Л. Ўзгарувчан тарбия (ота-она кайфиятига боғлиқ).
12.М. Ҳаётининг ягона мазмуни-бола. Унга бу ҳақда кўп айтишган, бола эса,
бундан асабийлашган.
13.Н. Етилтирмай қолдиришади. Кичиклар даврасига йўллашади.
14.О. Ота-оналар қатъиятсизлар. Ўзини қандай тутишнибилмайдилар. Боланинг хоҳиши билан иш тутадилар, ота-она боласи нима қилишни истаса, шуни қилишади.
15.П. Боланинг соғлиги учун кучли қайғуриш. Нозик-ниҳол тарбия. (юз марталаб қўлни ювишга мажбурлашади).
16.Р. Ёқимсиз (кутилмаган) бола, ҳаётда мартабанинг юқорилашувида, ўйин-
кулгусига ҳалал беради, бола буни билади.
17.С. Золимлик-боланинг шахсий менига ҳаққи йўқ.
18.Т. Ота-оналар орасида ички келишмовчилик.
19.У. Эркакларни ҳурмат қилишга ўргатилмаган.
20.Ф. Аёлларга нисбатан ҳурматсизлик ривожланган.
“Тарбия нуқсонлари” омилларини аниқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |