Мактабгача тарбия ёши:
1-топшириқ. Муҳайё яқинда янги болалар боғчасига ўтди. У жуда ташаббускор, болалар билан тезда тил топишиб кетадиган қиз экан, янги шароитда ҳаммани ҳайрон қолдириб болалар билан қисқа муддатда апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Қизлар мактаб-мактаб ўйнашди. Муҳайё ўқитувчи бўлади, қизлардан иборат «синф» тузилди, столлардан «парталар» қилинди ва уларни бир текис қилиб териб чиқилди, доска ясаб, уни ҳам «синфга» осиб қўйишди. Игорь ўйинни йўлга қўйишда ёрдам бериб турди. «Мен ҳам сизлар билан ўйнасам майлими?» – деб сўрайди у. Болалар рози бўлишади ва Игорь бўш стулга ўтиради. Сен ўйнамайсан. Сен мендан рухсат сўрашинг керак эди!» дейди буйруқ оҳангида Муҳайё. Кунлардан бир кун болалар боғча ҳовлисида ишлашарди. Улар беш кишидан иборат группаларга бўлиниб, ҳовлини йиғиштиришарди. «Биз ишимизни тамомлаб бўлдик», – деди Муҳайё. «Энди эса ўртоқларингизга ёрдам берингиз», — деди тарбиячи. Болалар тўкилган баргларни териб ола бошладилар. Муҳайё эса қовоғини солиб ўшшайиб олди ва хеч нарса қилмай бир чеккада жим тураверди. « Муҳайё бизга ёрдамлашиб юбор, ўзи жуда озгина иш қолди», — деб таклиф қилишарди болалар. Шу пайт бирдан тарбиячи Муҳайёнинг овозини эшитиб қолди. Муҳайё дугонасига қараб шундай дерди: «Ишлаб нима қиламан? Қанча ишлаганинг билан энди барибир бизни мақташмайди, чунки энди биз биринчи бўла олмаймиз!».
Саволлар. Муҳайёнинг хулқ-атворида қандай мотивлар етакчи мотивлар ҳисобланади?2. Қизда бундай хулқ-атвор шаклланишига илгариги тарбиянинг қандай камчиликлари таъсир кўрсатган бўлиши мумкин? 3. Муҳайёда қандай характер белгилари шаклланиб бормоқда? 4. Бу кизнинг группага яқинда келганлигини ҳисобга олиб унинг хулқ-атворидаги салбий белгиларини йўқотиш учун бу қизнинг тарбиясини қай хилда олиб бориш керак?
2 - Топшириқ. Олти ёшли Нозимага холаси шундай масала берди: «Тўртта қушча учиб келиб дарахтларга қўнишди. Ҳар бир дарахтга биттадан қушча қўнган эди, битта қушча ортиб қолди, битта дарахтга иккитадан қушча қўнган эди – дарахт ортиб қолди, дарахтлар нечта эди?» Нозимага масалани такрор-такрор айтиб берди-ю, лекин уни сира ҳал қила олмади. Шунда холаси коғоздан учта дарахт ва тўртта қушча шаклини қирқиб ясади. Нозима мана шу дарахт ва қушчалар ёрдамида масалани тез, тўғри ечди.
Саволлар
1. Нима сабабли Нозима масалани ҳал қилиши учун қоғоздан дарахт ва қушчаларнинг шаклини қирқиш зарур бўлиб қолди?
2. Бу ерда мактабгача ёшдаги болага хос бўлган қандай фикрлаш хусусиятлари намоён бўлди?
3. Болага таълим бериш жараёнида бундай хусусиятларни қай тарзда ҳисобга олиш керак?
Хулоса
Хулоса сифатида шуни таъкидлаб ўтишимиз мумкин бўладики, ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кун болалари ўзларининг йигирма йил олдинги тенгдошларидан фарқ қилишади. Ҳозирги ёшлар тез таъсирланувчан, мустақилликка мойиллиги юқорилиги ва шу билан бирга нисбатан бефарқ, ўз вақтларини мазмунли ижтимоий фойдали фаолиятга сарфлагилари келмайди. Ваҳоланки инсон табиатан ўзига хос осон ва кўнгилочар машғулотларга мойил бўлади. Инсон хулқ-атвори таркибининг аксарияти табиий инстинктлари тазйиқи остида бўлишини инобатга олиниши керак. Ушбу тазйиқларни тўғри мувофиқлаштириш инсондан иродавийликни талаб қилади. Бу ҳолатни замонавий техниканинг ривожланганлиги таъсири деб ҳам изоҳлаш мумкиндир. Кўпчилик ҳолларда болалардаги бу ўзгаришларга эътиборсизлик ва бефарқлик уларнинг хулқ-атворида салбий оғишларининг бошланғич сабаби ва асоси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |