15.4. ОМБОР ХЎЖАЛИГИНИНГ ҲОЛАТИ ВА МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР САҚЛАНИШИНИНГ ТЕКШИРУВИ
Корхоналарни моддий заҳиралар билан таъминлаш ва уларни сақлаш бўйича вазият мураккаб бўлиб қолмоқда. Бу нафақат моддий заҳираларнинг камъёб бўлганлиги, маълум даражада улар корхонада сақланиши билан ҳам боғлиқдир. Шу боис, омбор хўжалигининг ҳолати ва моддий ресурслар сақланишини текшириш аудиторлик муолажаларининг энг муҳимларидан бири ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан омбор хўжалигининг ҳолати ва моддий ресурсларнинг сақланиши тўғрисида тўлиқ маълумот олиб бўлмайди. Корхона фаолиятининг ушбу бўлимини тўлиқ текширувдан ўтказиш учун аудитор моддий заҳиралар сақланадиган омборлар, хоналар, устахоналар ва бошқа жойларни ўрганиб чиқади.
Текшириш жараёнида моддий заҳиралар сақланишини ташкил этишдаги камчиликлар аниқланади (тиббий, ҳарорат, сақланишда лозим бўлган ҳаво намлиги меъёрлари, бойликларни тахлаш меъёрларига риоя қилиниши, уларда ёрлиқлар, маълумотлар ва бошқалар мавжудлиги); ёнғинларни олдини олиш воситаларнинг ҳолати (масъул шахсларга бириктирилиши, керакли асбоблар билан таъминланганлиги, ёнғиндан муҳофаза қилиш воситалари ва бошқалар); омборлар техникавий ускуналар ва керакли бўлган асбоблар билан таъминланганлиги ва улар тўғри ишлатилаётганлиги.
Текшириш жараёнида моддий бойликларни қабул қилиш,
сақлаш ва сарфлаш билан боғлиқ бўлган ходимларларга моддий
жавобгарлик масъулияти юклатилганлигини текширишга алоҳида
ўрин ажратилади. Моддий жавобгар шахслар ўз хизмат
вазифаларини бажаришни бошлашдан олдин моддий заҳираларни
қабул қилиш ҳамда сақланаётган жойларда улар ҳисобини юритиш
қоидаларини ўрганиб чиқишлари кераклигини кўзда тутиш лозим.
Моддий заҳиралар сақланишини таъминлаш бўйича муҳим
шартлардан қуйидагилар ҳисобланади: ходимларнинг мажбуриятлари
ва ҳуқуқлари, уларнинг иш вақти, заҳираларни қабул қилиш ва
бериш тартиби, уларни ҳужжатли расмийлаштирилиши,
омборларда миқдорий ҳисобни юритилиши, бухгалтерияга ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари, белгиланган андозалар ёки мансаб йўриқномалари ишлаб чиқилиши ва моддий жавобгар шахсларга тақдим этилиши. Ушбу саволлар танишиб чиқиш жараёнида ўрганилиши лозим.
Моддий заҳиралар сақланаётган жойлар билан танишиб чиқишда, моддий жавобгар ходимлардаги ҳужжатлар бўйича моддий заҳиралар қабул қилиниши ва берилишида улар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва омбордаги ҳисоб дафтари ёки варақаларига
159
ўз вақтида тегишли ёзувлар киритилганлиги текширилади. Омборларда ҳисобот вақтида бухгалтерияга топширилмаган ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда омбор бўйича ҳисоб юритиш ҳужжатлари омборда материаллар ва тайёр маҳсулотлар ортиқча мавжудлигини аниқлаш имкониятини беради. Улар бир неча хил усуллар билан ташкил этилиши мумкин: хом ашё ва материалларни оғирлиги, ёғлик миқдори, семизлиги, намлиги бўйича алмаштириш ва навини пасайтириш ҳисобига; тайёр маҳсулотларни харидорларга беришда кам тортиш, ҳисобда алдаш, нотўғри ўлчаш ҳисобига; уларни ташишда ёки омборларда сақлашда нобуд бўлган деб асоссиз далолатномаларни расмийлаштириш ҳисобига.
Одатда моддий заҳираларнинг ҳисобга олинмаган ортиқча
миқдорлари ҳисобга олинганлардан алоҳида сақланади ёки олдиндан
тайёрланган токчаларга, алоҳида омборларга ва бошқа жойларга
беркитиб қўйилади, шунинг учун уларни аниқлаш унчалик
қийинчиликлар туғдирмайди. Танишиб чиқиш жараёнида ҳисобга
олинмаган материаллар, тайёр маҳсулотлар ва бошқа заҳираларни
аниқлаш учун омбор бўйича ҳисоб маълумотларидан фойдаланиш
мумкин. Агар ҳисобга олинмаган ортиқча заҳиралар ташкил этилса,
омбордаги ҳисобда маълум бир даврда маълум бир турдаги заҳиралар
бўйича чиқим киримдан ортиқ бўлади, ва, шундай қилиб, тегишли
заҳираларнинг ҳисобга олинмаган ортиқча миқдори йиғилиб борилади.
Ушбу ортиқча чиқим заҳираларнинг шунга ўхшаш номлари ва
навларининг кейинги олиниши ва кирим қилиниши ҳисобига
қопланади. Бундай ортиқча миқдорлар, одатда, заҳираларнинг
амалдаги мавжудлигини аниқлаш учун ўтказиладиган
инвентарлашдан олдин, заҳираларнинг кейинги олиниши ёки товарсиз ҳужжатлар ёзилиши ҳисобига олиб қўйилади.
Моддий заҳиралар талон-торож қилинишининг олдини олиш
бўйича асосий омилларидан бири корхонада назорат-рухсатнома
тизими етарли даражада ташкил этилганлигига боғлиқдир.
Рухсатномаларни рўйхатга олиш, юкларни автомобил тарозларида
ўлчаш дафтарлари, кўриқчи-назоратчилар ва милиция идоралари
ходимларининг корхона худудидан тегишли равишда
расмийлаштирилмасдан олиб чиқилган моддий заҳиралар тўғрисидаги хабарлари, аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этишга қаратилган буйруқлар (фармойишлар) текширув манбалари бўлиб ҳисобланади.
Текширув охирида текширувчиларнинг ўзлари моддий
заҳиралар келиб тушиши ва тайёр маҳсулотларнинг
чиқарилиши юзасидан назоратли текширув ўтказишлари, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг айрим турлари бўйича назоратли инвентарлаш ўтказишлари мумкин.
Омбор хўжалигининг ҳолати ва моддий заҳиралар сақланишининг таъминланиши билан танишиш кейинги ҳужжатли текширув билан биргаликда моддий заҳираларнинг сақланиши тўғрисида асосли хулосалар чиқариш ва хатоларни олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини яратади.
160
Корхоналарда мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун моддий жавобгарлиги бўлган лавозимларга ходимларни тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу лавозимларга махсус тайёргарчиликка эга бўлмаган ва аввал талон-торожлик ва суиистеъмолчиликлар учун ишдан бўшатилган шахсларни тайинлаш мумкин эмас. Шунинг учун, ходимнинг шахсий жилдида мавжуд бўлган ҳужжатларни (меҳнат дафтарчалари, маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар, буйруқлардан кўчирмалар) тафтиш қилишда моддий жавобгар шахсларни танлаш бўйича юқорида қайд этилган талабларга риоя қилиниши текширилади. Аввал суиистеъмолчиликлари учун судланган шахсларда, албатта, заҳиралар бўйича инвентарлаш ўтказилиши ва уларга топширилган моддий заҳиралар ҳаракати бўйича ҳужжатлар ёппасига текширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |