Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet49/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

15.6. МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ИШЛАТИЛИШИНИНГ НАЗОРАТИ
Моддий заҳиралар ишлаб чиқаришда ишлатилишининг текширув манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: материалларни сарф-харажати бўйича жамлаш рўйхатномалари, "Хом ашё ва материаллар" ҳисобварагининг кредити бўйича журнал-ордер, материаллар ҳаракати бўйича сальдо ёки айланма қайдномалар, материалларни омбордаги ҳисоби бўйича варақалар ва дафтарлар, материалларни ишлаб чиқаришда ишлатилганлиги тўғрисида дастлабки ҳужжатлар ва бошқалар.
Моддий заҳиралар ишлаб чиқаришда ишлатилганлиги текширувига бевосита киришишдан олдин, омбор бўйича ҳисоб маълумотлари 1000-сонли "Материалларни ҳисобга олиш бўйича ҳисобварақлар" ҳисобварақлари гуруҳининг синтетик ҳисоб маълумотларига мувофиқлиги текширилади. Бунинг учун ой охирига қолдиқ қайдномасининг умумий якуний қолдиги (сумма кўринишида ифодаланган) моддий заҳиралар, товарлар ва идишлар бўйича ҳисоб қайдномасида келтирилган маълумотлар билан солиштирилади.
Бундай солиштирилишлар ҳар бир омбор бўйича алоҳида текширилаётган даврнинг биринчи санаси ҳолатига амалга оширилади. Ой давомида барча омборлар бўйича чиқарилган материалларнинг умумий айланмаси ва қайдномада келтирилган ой охирига материаллар қолдиги Бош китобдаги 1000-сонли "Материаллар ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ҳисобварақлари гуруҳи бўйича кредит айланмалари ва қолдиқлари билан солиштирилади. Агар аниқланган фарқлар моддий ресурслар ҳисоби тегишли равишда юритилмаганлиги натижаси бўлса, текширув. моддий заҳиралар бўйича бухгалтерия ҳисоби тиклангунга қадар тўхтатилади.
Бундан кейин материалларни ишлаб чиқаришга берилиши бўйича амалга оширилган операциялар текширувига ўтилади. Бундай текширув учун чиқим ҳужжатлари асосида тузилган омборлар бўйича материаллар сарф-харажатининг жамлаш қайдномаларидан фойдаланилади. Материалларни ишлаб чиқаришга бериш бўйича ҳужжатлар айланиши катта миқдорда бўлса, текширувчилар белгиланган йигинди оралигида ҳужжатларни танлаб олади.
, Корхона қайси тармоққа қарашлигидан келиб чиқиб, омборлардан моддий заҳиралар ишлаб чиқариш учун берилиши турли хил ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Булар йиртиб олинадиган ойлик чипталари бўлган чеклаб олиш ҳариталари,
164
материалларни алмаштириш ёки қўшимча равишда олиш учун талабнома далолатномалари, жиҳозлаш бўйича қайдномалар, бичиш ҳариталари, олиш варақалари ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин, материаллар ишлаб чиқариш учун берилиши маълум бир буюм ишлаб чиқариш бўйича белгиланган меъёр чегарасида бўлиши лозим. Агар меъёрлар белгиланмаган бўлса, материаллар ишлаб чиқаришга хом ашё ва ёрдамчи материаллар йиғиндилари буюмнинг сифатини бузмайдиган ва у белгиланган давлат андозалари ёки техник шартларга жавоб берадиган тасдиқланган рецептуралар, калькуляциялар бўйича берилади.
Хом ашёни ишлаб чиқаришга берилиши бўйича дастлабки ҳужжатларни текшириш жараёнида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишида хом ашё ва ёрдамчи материаллар меъёрлари ошириб белгиланганлиги оқибатида, улар амалдаги сарфи бўйича эмас, меъёрларга (белгиланган чегаралар миқдорида) мувофиқ берилиши муносабати билан, ҳисобга олинмаган ортиқча материаллар ҳосил бўлиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик керак. Хом ашёларни бериш бўйича белгиланган чегаралар оширилган меъёрлар бўйича тузилганлиги, улар ишлаб чиқариш жараёнлари такомиллаштирил-ганлиги муносабати билан қайтадан кўриб чиқилганлигини аниқлаш ва уларни бошқа шунга ўхшаш корхоналарда амал қилинаётган меъёрлар билан солиштириш лозим. Чиқим ҳужжатларида келтирилган материалларнинг сифати бўйича тавсиф кўрсаткичлари материалларни омборга кирим қилиш бўйича дастлабки ҳужжатлар маълумотлари билан солиштирилади. Агар маълум бир материаллар алмаштирилса, бунинг сабаблари аниқланади, эҳтимол, бериш вақтида ушбу бойликлар омбор бўйича ҳисоб маълумотларига кўра амалда мавжуд бўлгандир.
Моддий заҳираларни ишлаб чиқаришга сарф-харажати текширувининг якунловчи босқичи бўлиб материаллар қийматидаги фарқларни тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига асосли равишда ҳисобдан чиқарилиши текширилади. Текширув учун моддий заҳиралар, товарлар ва идишлар бўйича ҳисоб қайдномаларидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Ушбу қайдноманинг маълумотлари моддий заҳираларни кирим қилиниши бўйича назорат муолажаларини амалга оширишда текширилганлиги учун, фақат фарқларни ҳисоблаш техникасини баҳоланиши, фарқларнинг ўртача фоизи тўғри ҳисобланганлиги ва фарқлар материаллар сарф-харажати йўналишлари бўйича ҳисобдан чиқарилиши, омбордаги қолдиқларни текшириш билан чегараланади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish