Моддий заҳиралар ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилиши ҳисобини текширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Бунинг учун корхонада қуйидаги усуллардан бирини қўллаш мумкин: заҳиралар бирлиги таннархи бўйича; ўртача таннарх бўйича (АВЕКО); биринчи сотиб олинган моддий заҳиралар таннархи бўйича (ФИФО); охирги сотиб олинган моддий заҳиралар таннархи бўйича (ЛИФО).
Биринчи усул материалларнинг ҳар бир бирлиги улар сотиб олинган нархи ёки заҳиралар бирлиги таннархи бўйича ҳисобдан чиқарилишини кўзда тутади. Ушбу усулдан моддий заҳиралар номен-клатураси кўп бўлмаганда фойдаланилади. Иккинчиси (ўртача таннарх бўйича баҳолаш) энг кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Уни қўллашда ўртача нархларни тўғри белгилаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Заҳираларни ФИФО усулида баҳолаш моддий ресурслар ҳисобот даврида сотиб олинишига қараб кетма кет ишлатилади деган фаразга асосланади. Омборда ҳисобот даврининг охирида сотиб олинган моддий бойликлар таннархи бўйича қолдиқлар қолади, маҳсулот таннархига эса олдин сотиб олинган моддий бойликлар ўтказилади.
Тўртинчи усул - ЛИФО усули. Бу ФИФО усулига қарама қарши бўлган усулдир. Мазкур усул бўйича ишлаб чиқаришга тушган заҳиралар охирги сотиб олинган заҳиралар таннархи бўйича баҳоланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот даврининг охирида омборда қолган моддий ресурслар олдин сотиб олинганларнинг ҳақиқий таннархи бўйича баҳоланади, сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархида эса кейинги сотиб олинганлар қиймати ҳисобга олинади.
Ҳар бир усул бўйича ўзига хос текширув ҳисоби алгоритмлари қўлланилади ва аудитор улардан фойдаланади. Бунда, албатта, кўп меҳнат талаб қиладиган ҳисобларни бажариш учун аудиторга компьютерлардан фойдаланиш катта ёрдам беради.
' Камомад ва талон-торожликлар оқибатида ҳосил бўлган моддий бойликлар тўғри ҳисобдан чиқарилганлигининг текшируви аудитор
157
томонидан бундай ҳолатлар аниқланганда амалга оширилади. Улар
форс-мажор муносабатлари билан (ер қимирлаши, сув тошқини,
ёнғин) ёки инвентарлаш ўтказилиши муносабати билан аниқланади.
Камомад, талон-торожлик ва бойликларни яроқсиз ҳолга келиши
оқибатидаги нобудгарчиликлар суммаларини ҳисобдан чиқариш
тартиби амалдаги қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан тартибга
солинади. Бойликларнинг камомади ва яроқсиз ҳолга келганлиги
оқибатидаги нобудгарчиликлар 5910-сонли "Камомадлар ва моддий
бойликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар"
ҳисобварағининг кредити ва 4730-сонли "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи" ҳисобварағининг дебетида акс этилади.
Аудитор қўлланилган усулларнинг тўғрилигини текширади ва буни хисоботда қайд этади.
Моддий заҳиралар бўйича умумий ҳисоб юритилишига оид назорат текширувининг якуний босқичи бўлиб ҳисобланади. Бу маълумотлар 10-сонли журнал-ордер, 10, 11, 10с, 14, 15с-сонли қайдномалар ва Бош китоб маълумотлари бўйича текширилади.
Зарурат туғилганда, аудитор моддий заҳиралар ҳисоби ташкил этилишининг барча тизимини таҳлил қилиши ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериши мумкин.
Моддий заҳиралардан фойдаланишнинг таҳлили заҳиралар белгиланган меъёрларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар олишни, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига (миқдор ёки қиймат жихатдан) сарфланган материаллар харажати ва бошқаларни кўзда тутади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобини такомиллаштириш йўллари сифатида қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: компьютерлардан фойдаланиш; заҳираларни ҳисобга олишда ва баҳолашда, омборларда моддий заҳиралар ҳаракатини ташкил этишда энг самарали усуллардан фойдаланиш.
Аудитор товар-моддий бойликларни инвентарлаш натижаларини текшириши ва баҳо бериши лозим. Бунинг учун инвентарлаш ва солиштириш қайдномалари қўлланилади, улардаги маълумотлар таҳлил қилинади ва натижалари бўйргча ушбу ишга умумий баҳо берилади. Хатолар аниқланганда улар қайд этилади ва тузатилиши лозим.
Одатда содир этиладиган хатолар:
омборчилар (моддий жавобгар шахслар) билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилмаганлиги;
товар-моддий заҳиралар бўйича кирим ва чиқим ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилганлиги;
бухгалтерияда товар-моддий бойликлар ҳаракати бўйича таҳлилий ҳисоб юритилмаслиги;
моддий заҳиралар ҳаракати бўйича бухгалтерия маълумотлари ва корхона омборидаги маълумотлар мунтазам равишда солиштирилмаслиги, товар-моддий заҳиралар бўйича ҳар йилги инвентарлаш ўтказилмаслиги;
158
омборларда кўп миқдорда ишлатилмайдиган товар-моддий заҳиралар сақланиши;
товар-моддий бойликлар харажатлар йўналишлари бўйича нотўғри ҳисобдан чиқарилиши.