14.4. МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАР АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ ТАРТИБИ Молиявий қўйилмалар бўйича операцияларнинг текшируви қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши керак: мавжудлиги ва тўлиқлиги, баҳолаш, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, тақдим этиш ва ёритиш,
Мавжудлиги ва тўлиқлиги. Ушбу йўналиш бўйича аудиторлик текшируви оғзаки сўровлардан бошланиши мумкин (ҳисобот даврида қандай ўзгаришлар содир этилган, қимматли қоғозлар қаерда сақланади ва бошқалар). Агар қимматли қоғозлар корхонада сақланса, уларни кўриб чиқиш ва санаб чиқиш, яъни, инвентарлашни ўтказиш лозим.
Баҳолаш. Молиявий қўйилмалар бўйича харажатлар ҳужжатли тасдиқланган бўлиши, синтетик ва таҳлилий ҳисобларда акс этилиши лозим.
Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар. Молиявий қўйилмаларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тегишли шартномалар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, қимматли қоғозлар ва бошқалар бўйича текширилади.
Тақдим этиш ва ёритиш. Аудитор инвестицияларнинг миқдори,
146
йўналиши ва мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиши ҳамда улар ҳисобда тўғри акс этилганлигини ўрганиб чиқиши лозим.
Аудитор молиявий қўйилмалар 0610, 5810-сонли ҳисобварақлар-да тўғри акс этилганлигини текширади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар тўғри таснифланиши ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилаётганлигини аниқлайди. Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисобининг регистрлари маълумотлари асосида уларнинг таркиби аниқланади ва тўғри баҳоланганлиги таҳлил қилинади, ҳисоб регистрлари маълумотлари дастлабки ҳужжатлар маълумотлари билан солиштирилади, ҳужжатлар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги текширилади. Корхонада албатта молиявий қўйилмаларни рўйхатга олиш дафтари юритилиши лозим.
Операциялар миқдори кўп бўлган тақдирда, аудитор молиявий қўйилмалар тўғри кирим қилинганлиги ва улар ҳисобда акс этилганлигини танлаб олиб текширади. Бунда молиявий қўйилмалар ҳисобга сотиб олинган нархлари бўйича қабул қилиниши, сотиб олиш ва уларнинг номинал қиймати бўйича фарқлар қимматли қоғозларнинг амал қилиш муддати давомида ҳисобдан чиқарилишини унутмаслик керак.
Аудитор молиявий қўйилмалар сотилиши ва ҳисобдан чиқарилиши бўйича операциялар ҳисобда тўғри акс этилишига алоҳида эътиборини қаратиши лозим. Ҳар қандай ҳисобдан чиқариш "Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқими" ҳисобварағи орқали ҳисобга олиниши лозим. Уларнинг сотилиши ёки чиқарилишидан ҳосил бўлган фойда ёки зарар "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"да акс этилиши керак ва аудиторнинг вазифаси улар тўғри солиққа тортилганлигини текширишдан иборат.
Аудиторлик муолажаларидан бири - бу инвентарлаш Узбекистон Республикаси БҲМАга мувофиқ тўғри ўтказилганлигини текширишдир.
Агар қимматли қоғозлар корхона кассасида сақланса, уларнинг инвентарланиши ҳар ойда пул маблағларининг текшируви билан биргаликда ўтказилиши лозим. Ҳар бир қимматли қоғознинг реквизитлари корхона бухгалтериясида сақланадиган рўйхатномалар (реестрлар, дафтарлар) маълумотлари билан солиштирилади. Махсуслаштирилган идораларга сақлаш учун берилган қимматли қоғозларнинг инвентарланиши тегишли ҳисоб ҳисобварақларида ҳисобга олинган суммалар қолдиғини мазкур махсуслаштирилган идоралардан олинган қўчирмалар маълумотлари билан солиштириш йўли билан амалга оширилади.
Зарур бўлса, аудитор молиявий қўйилмалар бўйича ёппасига инвентарлашни ўтказиши мумкин.
14.5. МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисобида одатда содир этиладиган хатолар қуйидагилар ҳисобланади:
- молиявий қўйилмалар амалда содир этилганлигини
147
тасдикловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки улар белгиланган талабларга риоя к;илмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги;
- ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки амалдаги қрнунчиликка
мувофиқ тасдиқланган нусхалари мавжуд эмаслиги;
сотиб олишда ёки ҳисобдан чиқарилишда қимматли қоғозларнинг қиймати нотўғри баҳоланиши;
қимматли қоғозларнинг сотиб олинган ва номинал қиймати орасидаги фарқ нотўғри акс этилиши;
молиявий қўйилмаларни ҳисобда акс этишда ҳисобварақлар нотўғри корреспондентланиши;
синтетик ва таҳлилий ҳисоб, ҳисобот маълумотлари бухгалтерия ҳисоби регастрлари маълумотлари билан мос келмаслиги;
молиявий қўйилмалар бўйича инвентарлаш нотўғри ўтказилганлиги ёки умуман ўтказилмаганлиги;
- молиявий қўйилмалар ҳисобдан чиқарилиши муносабати билан
молиявий натижалар нотўғри ҳисобланиши;
- қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар
бўйича солиқлар нотўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга
тўланмаганлиги.