Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet39/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

12.1. ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ХИСОБИНИ ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА
САВОЛНОМА
Асосий воситалар ҳисоби бўйича одатда содир этиладиган хатолар қуйидагилардан иборат:
1) корхона ҳисоб сиёсатида асосий воситаларнинг таҳлилий
ҳисоби инвентар варақаларида (АС-6 шакли) олиб борилиши
кўрсатилади. Лекин, корхонада инвентар варақаларини юритиш шарт
эмас деб ушбу кўрсатмани бажармайдилар, бунда бухгалтерияда
инвентар рўйхатларининг нусхалари мавжудлигига асосланадилар,
инвентар варақалари юритиладиган корхоналарда эса, ҳар доим хам
барча реквизитларни қайд этиш талабларига риоя қилинмайди.
2) моддий жавобгарлик фақат асосий воситалар ҳисоби
ҳисобварақларида ҳисобга олинган хусусий маблағлар бўйича ташкил
этилди;
3) Бош китоб бўйича асосий воситалар мавжудлиги тўғрисидаги
маълумот инвентар варақаларидаги асосий воситалар бўйича
қолдиқларига номувофиқлиги кўпчилик ҳолатларда эскириш нотўгри
ҳисобланишига олиб келади;
4) асосий воситалар сотиб олинган нархлари бўйича кирим
қилинмайди;
5) қарзга олинган маблағлар бўйича тўланган фоизлар
харажатлари дастлабки қиймат таркибига киритилиши;
6) жисмоний шахслардан асосий воситаларни сотиб олишда ҳар
доим хам даромад солиғи ушлаб қолинмайди;
128

  1. асосий воситалар бўйича эскиришни ҳисоблаш чоракда бир маротаба амалга оширилади;

  2. корхонада меъёрий фойдаланиш муддати тугаган объектлар бўйича эскириш ҳисобланиши давом этади;

9) қонунга хилоф равишда асосий воситалар бўйича
тезлаштирилган эскириш ҳисобланади;
10) асосий воситалар ишга туширилгандан кейин эскириш йил
бўйича бир текисда ҳисобламасдан, биринчи ойда ёки биринчи
чоракда уларнинг 50% баланс қиймати ҳисобдан чиқарилади.
12.3.-жадвал Асосий воситалар ҳисобининг текширувига оид саволномалар


т. р-

Текширув учун саволлар

Аудит манбалари

Текширув натижалари

Из оҳ

Ҳа

Иўқ

1

2

3

4

5

б

1

Корхонада мавжуд бўл-ган асосий воситалар:
а) хусусий
б) ижарага олинган

Бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл)










2

Корхонада мавжуд бўл-ган асосий воситалар: а)фойдаланишда; б)қайта тиклашда; в)заҳирада.

Титул рўйхати, лойиҳа-смета ҳуж-жатлари; инвентар варақалар (АВ-6 шакли), 4.0100, 0820-сонли ҳисоб-варақлар гуруҳига оид маълумотлар










3

Асосий воситаларни қа-
бул қилиниши ва бух-
галтерия ҳисобида тўғри
қайд этилишини тек-
шириш:
а)капитал қўйилмалар:
- капитал қурилиш;
- бошқа корхоналардан
ёки шахслардан пулга
сотиб олинган;
б)бепул олинган;
в)таъсисчиларнинг улуш
сифатида Низом капи-
талига қўйилмалари;
г)молиялаштирилган ли-
зинг шартномаси бўйича
олинган

Сотиб олиш-сотиш шартномалари, таъсис шартнома-си, хатлар, баённо-малар, 4.0100, 0300, 0820-сонли, ҳисоб-варақлар гуруҳи маълумотлари, ка-питал қурилиш бўйича лойҳа-сме-та ҳужжатлари, лизинг шартно-маси ва бошқалар.










129

1

2

3

4

5

б

4

Эскиришни ҳисоблаш
бўйича амалдаги усул:
а)тўғри чизиқли;
б)ишлаб чиқариш;
в)кумулятив;
г) камайиб борувчи қол-
диқ усули

Корхонанинг ҳи-соб сиёсати










5

Эскириш меъёрлари асосий воситаларнинг турлари бўйича тўғри қўлланилганми?

Солиқ Кодекси, ин-вентар варақалари, асосий воситалар бўйича эскиришни ҳисоблаш қайдно-маси










6

Инвентар варақаларида эскириш ҳисобланиши-нинг тугатиш санаси кўрсатилганми?

Инвентар варақа-лар










7

Эскириш ҳисобланиши ўз вақтида тўхтатила-дими?

Инвентар варақа-лари, асосий воси-талар бўйича эски-ришни ҳисоблаш қайдномаси










8

Асосий воситаларни қайта тиклаш бухгалте-рия ҳисобида тўғри қайд этилганми?

Лойиҳа-смета ҳужжатлари, ти-тул рўйхати, пуд-рат ишлари бўйича шартнома, носоз-ликлар бўйича қайднома, наряд-буюртмалар










9

Ижарага олинган асосий воситалар ҳисоби тўғри юритила дими ?

Ижара шартнома-си, журнал-ордер маълумотлари










10

Асосий воситаларнинг
чиқарилиши бухгалте-
рия ҳисобида тўғри акс
этилганми?
а)тугатилган;
б)сотилган;
в)Низом жамғармасига
қўйилган;
г)бепул берилган;
д)молиялаштирилган
лизинг шартномаси бўй-
ича берилган;
е)оператив лизинг шарт-
номаси бўйича берилган

Баённомалар, хатлар, таъсис шартномаси, сотиб олиш-сотиш шарт-номаси, ижара шартномаси, асо-сий воситалар ту-гатилиши тўғри-сидаги далолатно-ма (АВ-3, АВ-4 шакллари)










130

1

2

3

4

5

6

11

Асосий воситалар ин-вентарлаши ўз вақтида ва тўғри ўтказилганми?

Буйруқ, инветар-лаш далолатнома-си, инвентарлаш ва солиштириш рўй-хатномалари, ин-вентарлаш комис-сиясининг мажлис баённомаси










12

Инвентарлаш натижа-лари бухгалтерия ҳисо-бида тўғри қайд этил-ганми

Солиштирма қайд-нономаси, моддий жавобгар шахслар-нинг тушунтириш хатлари ва мажбу-риятлари, дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрлари










13

Корхонада лизинг шарт-номаси бўйича олинган асосий воситалар мав-жудми?
а) оператив;
б) молиялаштирилган

Лизинг тўғрисида шартнома










14

Корхонада асосий воси-талар қуйидаги саналар ҳолати бўйича қайта баҳоланганми?
а) 1992.01.04.га;
б) 1993.01.04.га;
в) 1995.01.01.га;
г) 2001.01.01.га ва ундан
кейин ҳар йили

Узбекистон Рес-публикаси ҳукума-тининг қарори, қайта баҳолаш бўйича ҳисоб-ки-тоблар










15

Балансдаги маълумот-лар таҳлилий ҳисоб маълумотларига мос ке-ладими?

Инвентар варақа-лар ва моддий жа-вобгар шахслар бўй-ича инвентар рўй-хатлари, моддий жа-вобгар шахслар ва умуман корхона бўйича инвентар рўйхатлар, корхона бўйича инвентар рўйхатлар ва Бош китоб бўйича . асо-сий воситалар ҳи-собварақларининг қолдиғи, Бош китоб бўйича асосий воси-талар ҳисобварақла-рининг қолдиғи










131

1

2

3

4

5

6

16

Корхонада сотиб олин-ган асосий воситалар бўйича қопланмаган мажбуриятлар мавжуд-ми?

Журнал-ордер маълумотлари; бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл)










17

Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати мол-мулк солиғини ҳисоб-лаш учун ўз вақтида ва тўлиқ киритилганми?

Бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл)










18

Эскириш коэффициенти бу маълум бир санага асосий воситалар бўй~ ича зскиришнинг улар-нинг дастлабки қий-матига нисбати

Бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл)










19

Яроқлилик коэффици-енти - бу асосий восита-лар қолдиқ қийматининг бошлангич қийматига нисбати

Бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл)










20

Асосий воситаларнинг рентабелилиги - бу фойданинг асосий воси-таларнинг ўртача йил-лик қийматига нисбати

Бухгалтерия ба-ланси (1-сонли шакл), молиявий натижалар тўгри-сида ҳисобот (2-сонли шакл), асо-сий воситалар ҳа-ракати тўгрисида ҳисобот (3-сонли шакл)










13-БОБ. НОМОДДИЙ АКТМВЛАРНИНГ АУДИТИ
13.1. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТИНИНГ МАҚСАДИ,
ВАЗИФАЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Номоддий активлар - бу хўжалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинадиган моддий-буюм моҳиятига эга бўлмаган ҳамда узоқ муддатда фойдаланиш учун мўлжалланган мол-мулк объектидир.
Номоддий активларнинг ҳисоби 1998 йил 20 сентябрда 506-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 7-сонли "Номоддий активлар" Ўзбекистон Республикаси БҲМАси билан тартибга солинади. Номоддий активларнинг одатдаги намуналари: патентлар, лицензиялар, табиий бойликлардан, маънавий мулкдан, савдо маркаларидан, хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқлари, компьютерларнинг дастурий таъминоти, янги корхонани ташкил қилиш бўйича ташкилий
132
харажатлар, ноу-хау, гудвилл ва бошқалар.
Номоддий активлар аудитининг мақсади - уларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттирилиши ҳамда улар бўйича эскириш тўғри ҳисобланишини текширишдир.
Номоддий активлар аудитининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрлари маълумотлари бўйича номоддий активларнинг таркиби ва тизими, уларни ишлатиш тартибини ўрганиш;

  • номоддий активлар объектларига эгалик цилшл ҳуқуқини тасдиқлаш;

  • номоддий активлар бўйича операцияларни ҳисобда тўғри акс этилишини аниқлаш;

  • номоддий активлар бўйича эскириш тўғри ҳисобланганлиги ва ҳисобда акс этилганлигини тасдиқлаш;

  • номоддий активлар бўйича инвентарлаш сифатли ўтказилганлигини баҳолаш.

Номоддий активлар бўйича операциялар ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича аудит қуйидаги қонунчиликка оид ва меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. 1996 йил 29 августда тасдиқланган (ўзгартиришлар билан 2002 йил 30 августда тасдиқланган).

  2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. 1997 йил 24. апрелда тасдиқланган (ўзгартиришлар билан 2002 йил 5 сентябрда тасдиқланган).

  3. Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни. 1996 йил 30 августда тасдиқланган.

4. "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик
фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш
тўғрисида йўриқнома" Узбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби
21-сонли миллий андозаси (БҲМА).

  1. 1998 йил 20 сентябрда 506-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 7-сонли "Номоддий активлар" Ўзбекистон Республикаси БҲМАси.

  2. Ўзбекистон Республикасининг бошқа БҲМАлари.




  1. Маҳсулот (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллан-тириш тартиби ҳақидаги Низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон билан тасдиқланган.

  2. Умумдавлат солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш бўйича йўриқномалар.




  1. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш бўйича йўрицномалар.

  2. Ўзбекистон Республикаси АФМАлари.

  3. Номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича дастлабки

133
ҳужжатлар:

  • номоддий активлар бўйича операциялар тўғрисида маълумот манбалари қуйидагилардан иборат: номоддий активлар объектлари бўйича сотиб олиш-сотиш (яратиш) шартномалари, муаллифлик шартномалари, номоддий активлар объектлари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари, фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар, лицензиялар, номоддий активлар объекти Низом капиталига киритилганлиги ва улар нархлари бўйича келишилганлиги тўғрисида баённомалар, номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича инвентар варақалари, инвентар дафтарлари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, ҳисобдан чиқариш далолатномалари, таъсисчилар мажлисининг баённомалари, эскириш ажратмаларини ҳисоблаш бўйича жадваллар, 0410-0490, 0510-0590, 9220, 6010, 4890-сонли ва бошқа ҳисобварақлар бўйича ҳисоб регистрлари (журнал-ордерлар, қайдномалар, машинограммалар ва бошқалар), Бош китоб ва бошқалар;

  • номоддий активлар ҳисоби бўйича синтетик ва таҳлилий ҳисоб регистрлари;

  • бухгалтерия ҳисоботи.

13.2. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲОЛАТИНИ
ТЕКШИРИШ
Аудитор номоддий активлар тизимини ёппасига ўрганиб чиқади. Номоддий активлар билан боғлиқ бўлган операцияларнинг ички назорат тизими ҳолати тўғрисида дастлабки маълумотларни олиш учун аудитор томонидан тестлаш ўтказилади. Тест саволларининг намунаси қуйидаги жадвалда келтирилган.
13.1.-жадвал Номоддий активлар бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби ҳолатини теширишга оид тестлар


т. р.

Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Бел-ги

Аудиторнинг хулоса ва қарорлари

1

2

3

4

5

А. Ички назорат

1

Номоддий активлар бўйича барча шартно-малар тўғри расмий-лаштирилганми ва
мавжудми? •

Барча шартномалар тўғри расмийлаш-тирилган ва мав-жуд, лекин ҳуқуқ-шунос томонидан имзоланмаган

Нз

Назорат қони-қарли, сабабла-рини аниқлаш лозим

2

Номоддий активлар ишлатилиши ва сақла-нишига масъул шахс-лар белгиланганми?

Раҳбар томонидан тегишли буйруқ қабул қилинган

Н4

Буйруқ белги-ланган талаб-ларга жавоб беради

134

1

2

3

4 5

3

Номоддий активларни сақлаш учун тегишли шароитлар яратилган-ми?

Фойдаланилаётган дастурий таъми-нотга кириш учун махсус калит ва пароллар қўллани-лади

Нз

Патентлар, то-вар белгилари-дан фойдала-ниш тартибини аниқлаш лозим

4

Номоддий активлар бўйича инвентарлаш ўз вақтида ва тўғри ўтказиладими?

Фақат йил охирида раҳбар буйруғи би-лан тасдиқланган комиссия томони-дан ўтказилади

Н2

Назорат қони-қарсиз, ёппаси-га инвентар-лашни ўтказиш лозим

5

Номоддий активлар бўйича операцияларни амалга оширишга рух-сат олиш тартиби

Номоддий актив-ларнинг айрим объ-ектларини рухсат-сиз тугатиш ҳолла-ри учрайди

Н1

Ички назорат сусайтирилган. Назорат тавак-калчилиги юқо-ри

6.

Номоддий активлар тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилиниши ва ишга туширилиши текшириладими?

Доимий ёппасига назорат амалга оширилади

Н4

Назорат тавак-калчилиги паст

7

Номоддий активлар фаолиятнинг турли йўналишларида фой-даланилиши текшири-ладими?

Иўқ, текширилмай-ди

Н1

Назорат тавак-калчилиги юқо-ри. Ёппасига текширув ўт-казиш лозим

Б. Ҳисоб тизими

8

Номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича ягона ҳисоб сиёсати мавжудми?

Ҳа, мавжуд

Нз

Ҳисоб сиёсати тўғри тузил-
ганлигини тек-шириш лозим

9

Номоддий активлар тегишли турлар бўй-ича таснифланадими?

Ҳа, таснифланади

Нз

Таснифлаш тўғрилигини текшириш ло-зим

10

Янги қабул қилинган номоддий активлар объектлари бўйича эскириш ҳисобланиши асосланганми ва эски-риш меъёрлари тас-диқланганми?

Иўқ, тасдиқланма-ган

Н1

Эскиришни амалда ҳисоб-лаш тартибини таҳлил қилиш
лозим

11

Номоддий активлар ҳисоби бўйича чизма-лар ишлаб чиқилган-ми?

Фақат ҳисобварақ-лар ишчи режаси ишлаб чиқилган. Чизмалар йўқ

Н2

Ҳисобварақлар корреспондент-ланишида ха-толар бўлиши мумкин

135

1

2

3

4

5

12

Хўжалик операцияла-рини акс этиш учун ҳисобварақлар кор-респондентланишининг намунавий чизмаси ишлаб чиқилганми? (0400, 0500-сонли ҳи~ собварақларнинг дебе-ти ва кредити бўйича)

Йўқ, ишлаб чиқил-маган

Н2

Ҳисобварақлар корреспондентла-нишида хатолар бўлиши мумкин

13

Номоддий активларни баҳолаш тартиби бел-гиланганми?

Иўқ, белгиланмаган

Н2

Номоддий актив-ларни баҳолашда хатолар бўлиши мумкин

14

Номоддий активлар бўйича дастлабки, таҳлилий ва синтетик ҳисоб маълумотлари қандай муддатларда текширилади?

Фақат йил охирида

Н2

Даврий ҳисоботда хатоликларга йўл қўйиш эҳтимоли мавжуд

Изоҳ. Ш- паст даража; Нг - ўртачадан паст; Нз - ўртача; Ш - юқори.
Ўтказилган тестлар натижалари бўйича корхона маъмурияти томонидан номоддий активлар ҳисобини ташкил этиш, уларни сақланишини таъминлаш ва улардан самарадорлик билан фойдаланишга қандай эътибор беришлиги аниқланади.
13.3. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТИНИНГ ДАСТУРИНИ
ТАЙЁРЛАШ
Аудитор аудиторлик текширувини ўтказиш режасини тайёрлашда аудиторлик текшируви боскичлари мунтазамлиги, олинадиган маълумотларнинг аниқ манбалари ҳамда аудиторлик таваккалчилигини белгилаши лозим. Шунинг учун махсус дастурни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Дастур намунаси 13.2.-жадвалда келтирилган.
13.2.-жадвал
Номоддий активлар аудитининг дастури
Текширилаётган корхона
Аудит даври
Одам-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Аудиторлик гуруҳи таркиби
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси
136

т. р-

Аудит бўлимлари бўйича
аудиторлик муолажала-
рининг номи

Утка-
зиш
даври

Иж-рочи

Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари

Из оҳ

1

2

3

4

5

6

1

Номоддий активлар бўйи-ча ҳисоб регистрлари маъ-лумотларини текшириш ва уларни Бош китоб ҳисоб-варақлари билан солиш-тириш







Қимматли қоғозлар-ларни рўйхатга олиш дафтари, ме-мориал ордерлар, журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб




2

Номоддий активлар инвен-тарлашини ўтказиш ва эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш







Инвентарлаш рўй-хатлари, инвентар-лаш далолатномала-ри




3

Корхона томонидан номод-дий активлар бўйича ўт-казилган инвентарлаш маълумотларини текши-риш ва якунларини таҳли-лий ҳисоб маълумотлари билан солиштириш







Инвентарлаш бўй-ича рўйхатномалар, номоддий активлар-ни рўйхатга олиш дафтари, мемориал ордерлар, журнал-ордерлар, машино-граммалар




4

Қабул қилинган номоддий активлар рўйхатини тай-ёрлаш:
а)номоддий активларни қабул қилиш бўйича ҳуж-жатлар тўғри тузилганли-гини тасдиқлаш; б)уларнинг дастлабки қиймати тўғри белгилан-ганлиги ва ҳисобда акс этилганлигини текшириш







Шартномалар, ҳи-собварақ-фактура-лар, юк хатлари, кабул қилиш-топ-шириш далолатно-малари, номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича инвен-тар варақалари, ҳи-соб регистрлари, Бош китоб




5

Номоддий активлар туга-тилиши, сотилиши муно-сабати билан молиявий на-тижалар тўғри шакллани-ши ва солиққа тортили-шини таҳлил қилиш







Номоддий активлар-ни рўйхатга олиш дафтари, солиқлар бўйича ҳисоблар




6

Сотиб олинган номоддий активлар бўйича ЦЦС тўғ-ри ҳисобга олинганлигини текшириш







Солиқлар бўйича ҳи-соблар, қабул қилиш топшириш далолат-номалари, юк хатлар, мемориал-ордерлар, журнал-ордерлар, ма-шинограммалар, Бош китоб




1

2

3

4

5

6

7

Амортизация тўғри ҳисоб-ланганлигини текшириш
*







Ҳисоб сийсати, амортизацияни ҳи~ соблаш бўйича қайдномалар




8

Амортизация бўйича аж-ратмалар харажатлари те-гишли ҳисобварақларга тўғри ўтказилганлигини текшириш







Амортизация аж-ратмаларини тақ-симлахн қайднома-лари, 10-сонли жур-нал-ордер ва бошқа ҳисоб регистрлари




9

Номоддий активлар тўғри тугатилиши (ҳисобдан ■чиқарилиши)ни текшириш







Шартномалар, ҳи-собварақ-фактура-лар, юк хатлари, ҳисобдан чиқариш далолатномалари, номоддий актив-ларни ҳисобга олиш бўйича инвентар варақалари, ҳисоб регистрлари, Бош китоб




13.4. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ ТАРТИБИ
Кўпчилик корхоналарда амалиётда номоддий активлар бўйича операциялар нисбатан кўп бўлмаганлиги сабабли, одатда, аудиторлик муолажалар уларни ҳисобга олиш тизимини ёппасига ўрганиб чиқишга қаратилган бўлиши лозим.
Аудитор номоддий активларнинг келиб тушиши бўйича операциялар тўгри ҳужжатли расмийлаштирилганлиги ва ҳисобга олинганлигини текшириши лозим. Уларни кирим қилиш учун гувоҳномалар, патентлар, дастурий таъминот ишлаб чиқилганлиги тўғрисида қабул қилинган ишлар далолатномалари, активлар киритилганлиги тўғрисида баённомалар ва улар қиймати ҳақида келишув далолатномалари ва бошқалар асос бўлиб ҳисобланади.
Номоддий активлар корхонага қуйидагича келиб тушиши мумкин:
- таъсисчилардан Низом капиталига бадал сифатида қўйилмалар
(қиймати таъсисчилар ўртасида келишув билан белгиланади);
пулга сотиб олиш йўли билан (қиймати амалдаги харажатлардан келиб чиқиб белгиланади);

  • корхонанинг ўзида барпо этиш йўли билан (қиймати амалдаги харажатлардан келиб чиқиб белгиланади);

  • юридик ва жисмоний шахслардан бепул олиш (қиймати бозор нархларидан келиб чиқиб белгиланади) йўли ва бошқалар билан.

Номоддий активларни сотиб олиш ва барпо этиш бўйича харажатлар капитал ҳусусиятига эга бўлади ва ушбу объектлар
138
ҳисобга олингунча 0830-сонли "Номоддий активларни сотиб олиш" ҳисобварағида акс этилади.
Агар аудитор номоддий активларни сотиб олиш бўйича ёзувларда хатоларни аниқласа, у корхона бухгалтериясининг ходимларга керакли бўлган тегишли тузатишлар ва аниқликлар киритилиши тўғрисида кўрсатма беради.
Аудиторлик текшируви жараёнида номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари тўғри ҳисобланганлигини назорат қилиш лозим, чунки номоддий активлар узоқ муддатда ишлатилиши муносабати билан, улар ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар)га ҳар ойда эскириш ҳисобланиши йўли билан ўтказади.
Номоддий активлар бўйича амортизация миқдори корхонанинг ўзи томонидан, уларнинг дастлабки қиймати ва фойдали ишлатиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган меъёрларларга асосан аниқланади. Фойдали ишлатилиш муддатини белгилаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича амортизация меъёрлари 5 йилга мўлжаллаб белгиланади (лекин корхона фаолият кўрсатиш муддатидан юқори бўлмаган ҳолда).
Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг миқдори корхона харажатларига киритилади, бу эса, молиявий натижага таъсир кўрсатади, шунинг учун номоддий активлар бўйича эскириш суммалари нотўғри ҳисобланиши фойдани нотўғри аниқланишига ва, натижада, фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасини нотўғри белгилашга олиб келади. Шунинг учун аудитор эскириш ҳисобланишини синчковлик билан текшириши лозим.
Аудиторлик текшируви жараёнида номоддий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши бўйича операциялар қонуний ва тўғри ҳисобга олинганлиги текширилади. Улар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади:
- бошқа корхоналарнинг Низом- капиталига улуш сифатида
қўйилмалар;

  • тўлиқ эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши;

  • сотилиши;

  • бепул берилиши.

Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши бўйича асосий ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади: ҳисобдан чиқариш далолатномалари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, бошқарув ёки директорлар Кенгаши мажлисларининг баённомалари.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилишида қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш лозим:
номоддий активлар қайси сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилганлигидан қатъий назар улар 9220-сонли "Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими" ҳисобварағида ҳисобга олиниши;
- номоддий активлар ҳисобдан чиқарилишидан вужудга келган
молиявий натижалар тўғри аниқланганлиги ва ҳисобга олинганлиги;
139
- номоддий активлар ҳисобдан чиқарилиши бўйича операциялар
солиққа тортиш қонунчилигининг 1\ҚС ва фойда солиғига тегишли
талабларига риоя қилинганлиги.
Аудитор номоддий активлар ҳаракати ҳисоби бўйича ҳисобварақлар тўғри корреспондентланганлигини текшириши лозим.
13.5. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР
Текширув жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қайд этилади ва улар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- номоддий активларнинг ҳисобда акс этиш хусусиятлари
корхона ҳисоб сиёсатига киритилмаганлиги;
дастлабки кирим ҳужжатларининг йўқлиги ёки улар
белгиланган тартибларга риоя қилмаган ҳолда
расмийлаштирилганлиги;

  • номоддий активлар сақланишининг тегишли шароитларини таъминлаш юзасидан масъул шахслар белгиланмаганлиги;

  • алоҳида турдаги харажатлар номоддий активлар таркибига нотўғри ўтказилганлиги;

номоддий активларнинг дастлабки қиймати нотўғри аниқланганлиги;
номоддий активларнинг фойдаланиш муддати нотўғри белгиланганлиги;
номоддий активлар корхона харажатига нотўғри ўтказилганлиги ва, аксинча, харажатлар номоддий активлар таркибига ўтказилганлиги;
- номоддий активларнинг алоҳида объектлари бўйича эскириш
нотўғри ҳисобланланганлиги;
- номоддий активлар ҳисоби бўйича ҳисобварақлар нотўғри
корреспондентланганлиги.
14-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАР АУДИТИ.
14.1. МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАР АУДИТИНИНГ МАЦСАДИ,
ВАЗИФАЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Эркин маблағлар мавжуд бўлганда, дивидендлар ёки фоизлар кўринишида қўшимча даромад олиш мақсадида, корхоналар ушбу маблағларни молиявий қўйилмалар сифатида бошқа корхоналарга беришлари мумкин, бошқача қилиб айтганда - бу молиявий инвестициялардир.
Молиявий инвестициялар ҳисоби 12-сонли БҲМА билан тартибга солинади. Ушбу андозага мувофиқ молиявий инвестициялар "хўжалик юритувчи субъект ихтиёридаги даромад олиш учун мўлжалланган (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара тўлови кўринишида), инвестицияланган капиталнинг кўпайиши ёки инвестиция қилувчи компаниянинг бошқа фойдалар олиш учун йўналтирилган активларидир". 12-сонли БҲМА бўйича улар жорий (қисқа муддатли) ва узоқ муддатли инвестицияларга ажратилади.
140

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish