12.6. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ АМОРТИЗАЦИЯСИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЭСКИРИШИНИ АНИҚЛАШ НАЗОРАТИ Эскириш (амортизация) - бу асосий воситалар қийматини, ҳисобот даври бўйича эскириш кўринишида, аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га ўтказишдир. Аудиторнинг вазифаси эскиришни ҳисоблашда тасдиқланган меъёрларига риоя қилинаётганини назорат қилишдан иборат. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳар ойда эскириш ҳисобланишида эскириш меъёрларини ошириш ёки камайтириш маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини нотўғри аниқлашга, бинобарин, олинган фойда ва бюджетга тўловлар миқдорларини нотўғри ҳисоблашга олиб келади.
Амортизация ажратмаларининг меъёрлари ҳар бир инвентар объектнинг дастлабки қийматига нисбатан белгиланган фоиз ҳисобида аниқланади. Уларнинг бир ойлик меъёри бир йиллик меъёрнинг 1/12 миқдорида белгиланади.
Асосий воситаларнинг янгиланишида корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларини ошириш мақсадида уларнинг фаол қисми (машина, ускуна, транспорт воситалари) бўйича тезлаштирилган эскириш меъёрлари қўлланилади, яъни, ушбу маблағларнинг дастлабки қиймати ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига, эскириш бўйича кўзда тутилган меъёрлардан ташқари кисқароқ вақтда тўлиқ ўтказилиши мумкин. Бунинг учун корхоналарга эскириш меъёрларини кўпи билан икки маротаба ошириш рухсат этилган.
Эскириш ҳисобланишини текширганда аудитор фойдаланиш муддатларини ўтаб бўлган ва эскириш ҳисобланишидан озод этилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскиришни ҳам текширади.
Аудитор танлаш усулида ҳисобланган эскириш бўйича қайдномаларни текширади. Бунинг учун у Бош китобдаги асосий воситалар эскириши бўйича ҳисобварақлардан ҳисобланган эскириш бўйича энг кўп фарқлар бўлган ойни танлаб олади. Аудитор бунинг асосланганлигини текширади. Агар эскириш нотўғри ҳисобланганлиги ҳоллари мавжуд бўлса, айдор шахслар ва сабаблари, шунингдек, ушбу омиллар харажатларга ва фойдага таъсири аниқланади.
124
.» Агар корхонада тезлаштирилган эскириш қўлланилса, аудитор у тўғри ҳисобланганлиги ва қўлланилганлигини текширади, чунки тезлаштирилган эскириш асосий воситаларнинг фақат фаол қисми учун қўлланилиши мумкин, бунда меъёр икки баробардан юқори кўтарилиши мумкин эмас.
Жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича эскириш ижарага берувчи томонидан ҳисобланади.
Асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси уларнинг ишлатиш жараёнида эскирганлигини кўрсатади, шунинг учун, бухгалтерияда асосий воситалар эскириши кўпайганлиги ва шу вақтнинг ўзида корхона харажатлари кўпайганлиги тўғрисида ёзув амалга оширилади.
Аудит ўтказиш жараёнида эскиришни ҳисоблашда асосий воситаларнинг барча объектлари ҳисобга олинганлиги, асосий воситалар ҳаракати ҳисобга олинган ҳолда эскириш ҳисобланганлиги, эскириш меъёрлари тўғри қўлланилганлиги текширилади.
Асосий воситаларнинг барча турлари бўйича эскириш ҳисобланиши лозим, консервацияда бўлган, ер ва табиий заҳиралар, яшаш жамғармаси ва ташқи ободончилик объектлари, кутубхона жамғармалари, музей ва бадиий бойликлар, корхона ҳисобида бўлган ишлаб чиқарувчи ҳайвонлар бундан истисно.
Асосий воситалар объектлари бўйича эскириш, ушбу объект бухгалтерия ҳисобига олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади ва ушбу объектнинг қиймати тўлиқ қоплангани ёки хусусий эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мулк ҳуқуқи тугатилгани муносабати билан бухгалтерия ҳисобидан чиқарилгунгача қадар давом этади.
Асосий воситалар объектлари бўйича эскиришни ҳисоблаш ушбу объект бўйича эскириш тўлиқ қопланган ёки у бухгалтерия ҳисобидан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи куни тўхтатилади.
Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида у тегишли бўлган ҳисобот даври бўйича акс этилади ва корхона ушбу ҳисобот даврида фаолият натижалари қандай бўлганлигидан қатъий назар ҳисобланади.
Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида акс этилиши тегишли суммалар алоҳида ҳисобварақда жамлаш йўли билан амалга оширилади.
1999 йил 1 январдан бошлаб 1998 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 5-сонли "Асосий воситалар" Ўзбекистон Республикаси БҲМАсига мувофиқ эскиришни ҳисоблаш тартиби ўзгартирилган.
Андоза кучга киритилгунга қадар фақат бир хил, яъни тўғри чизиқли усул қўлланилар эди. 1999 йил 1 январдан бошлаб эскиришни ҳисоблаш бўйича қўшимча равишда қуйидаги усуллар жорий этилган:
1) эскириш ҳисобланишининг бир текисда (тўғри чизиқли) усули;
125
2) эскиришни ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган ишлар
ҳажмига мутаносиб ҳолда ҳисоблаш усули (ишлаб чиқариш);
3) ҳисобдан чиқаришнинг тезлаштирилган усули;
а) камайиб борувчи қолдиқ усули;
б) фойдали ишлатилган йиллар йигиндиси бўйича қийматни
ҳисобдан чиқариш;
Ҳисобланган эскириш суммаси эскириш ажратмалари кўринишида мунтазам равишда бутун фойдали ишлатиш ёки меъёрий хизмат қилиш муддати давомида субъект харажатларига тақсимланади.
Эскириш ҳисобланишининг бир текисда (тўғри чизиқли) усули шундан иборатки, бунда эскириш (амортизация) бир маромда, тенг бўлган улушларда, асосий воситалардан фойдали ишлатилиши муддати давомида уларнинг қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Эскиришни ишлаб чиқариш усули бўйича ҳисоблаш асосий воситалар аниқ ҳар бир йилда ишлаб чиқарган маҳсулини ҳисобга олишга асосланган.
Ушбу усул бўйича ҳар йилги эскириш миқдорини аниқлаш учун объектнинг бутун фойдали ишлатиш муддати бўйича умумий баҳоланадиган жамланган иш маҳсули ва ушбу аниқ йилдаги иш маҳсулини билиш лозим. Иш маҳсули сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги, ишлатилган соатлар миқдори ва бошқалар бўлиши мумкин.
Асосий воситалар жадаллик билан ишлатилганда ҳамда илмий-техникавий тарақиётнинг таъсири катта бўлганда, асосий воситаларнинг эскириши тезлаштирилган йўл билан ифодаланади ва улар қуйидаги усуллар билан ҳисобланади: эскириш меъёрлари икки баробар оширилган ҳолда камайиб борувчи қолдиқ усули ва йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).
Камайиб борувчи қолдиқ усул активнинг фойдали ишлатиш даври бўйича эскириш суммаси камайиб боришлигини англатади. Ушбу усулнинг маъноси шундан иборатки, бунда бир текисда (тўғри чизиқли) усулида қўлланиладиган эскириш меъёрлари икки баробарга кўпайти-рилади ва асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати нисбатан қўлланилади.
Йиллар йиғиндиси (кумулятив) усул - бунда ҳар бир йилда эскириш меъёрлари эскиришнинг охиригача қолган эскириш қийматининг улуши сифатида аниқланади. Улуш эскириш ажратмалари тугалланишигача қолган тўлиқ йиллар миқдорини эскириш муддатини ташкил этувчи йиллар йиғиндисига бўлиш йўли билан аниқланади.
Турли хил асосий воситалар учун эскириш ҳисоблашнинг турли хил усулларини қўллаш мумкин. Бунда асосий воситаларнинг бир турига фақат бир хил эскириш ҳисоблаш усулини қўллашга йўл қўйилади.
126
Эскиришни ҳисоблаш учун танлаб олинган усул ҳисоб сиёсатида белгиланиши ва бир ҳисобот давридан иккинчи ҳисобот давригача қўлланилиши ҳамда йил давомида ўзгартирилмаслиги лозим.
Цўлланиладиган эскиришни ҳисоблаш усулидан қатъий назар, ҳисобот йили давомида асосий воситалар объектлари бўйича эскириш ажратмалари ҳар ойда йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳисобланади.
Асосий воситаларни эскириш ажратмаларининг тегишли гУРУҲлари бўйича тўғри ажратиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Эскириш харажатлар ҳисобварақлари ёки бошқа манбалар бўйича тўғри ўтказилганлигини текшириш учун асосий воситалар ишлаб чиқариш турларга мансуб ёки мансуб эмаслигини аниқлаш лозим.
Эскириш ҳисобланишини текшираётганда аудитор асосий воситалар бўйича эскириш ҳисобланишига, масалан, ижтимойи-маданий объектлар бўйича эскириш маҳсулот таннархига киритилаётганлигига алоҳида эътиборни қаратиши лозим.
Хозирги пайтда кўпчилик корхоналар фаолият кўрсатмасдан туриб қолишлиги ёки икки сменадан кам ишлаётганликлари муноса-бати билан, асосий воситалар заҳирада сақланмоқда ёки консервация қилинган. Эскириш ҳисобланиши бир текисда тўхтатилиши ёки амалдаги меъёрларга камайтирувчи коэффициентларни қўллаш текширув ўтказишнинг муҳим элементи ҳисобланади (эскиришни ҳисоблаш бўйича кўпчилик меъёрлар ускуналарнинг икки сменада ишлатилиши асосида белгиланганлигини унутмаслик керак).
Тўлиқ эскириб бўлган асосий воситалар бўйича эскириш ажратмалари ҳисобланиб борилаётганлигини текшириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Эскириш меъёрларини белгилашда, айниқса ҳужжатларда шифрлар қайд этилмаган асосий воситалар объектлари бўйича хатоликларга йўл қўйилмаётганлигини текшириш лозим.
Солиқ Қодексига мувофиқ эскириш қуйидаги меъёрлар бўйича ҳисобланади:
Енгил автомобиллар, такси, йўлларда фойдаланиш учун қўлланиладиган автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуналар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари. Компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари - 20%;
Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар; саноатнинг барча тармоқлари, қуюв ишлаб чиқариши учун машиналар ва ускуналар; темирчилик-пресслаш ускуналари; қурилиш ускуналари; қишлоқ хўжалик машиналари ва ускуналари; офис учун мебел - 15%;
Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари; кучланиш машина ва ускуналари; иссиқлик техникавий ускуналари, турбина ускуналари, электрдвигател ва дизел-генераторлар; электр қувватини узатиш ва алоқа қурилмалари; қувурлар - 8%;
127
4. Бинолар, иншоотлар ва қурилмалар - 5%;
5. Бошқа гуруҳларга киритилмаган эскириш ҳисобланадиган
объектлар - 10%.
Эскириш ҳисобланиши назорат қилинганда айрим корхоналарга
(масалан, кичик корхоналар ва бошқалар) ишлаб чиқариш
фондларининг фаол қисми бўйича эскириш ҳисоблашининг
тезлаштирилган усулини қўллаш рухсат этилганлигини унутмаслик керак. Эскириш ҳисоблашнинг тезлаштирилган усули корхона томонидан ҳисоб сиёсатининг элементи тариқасида қўлланилади ва расмийлаштирилади.
Аудитор томонидан хатолар ва камчиликлар аниқланганда, улар мижозга маълумот учун тақдим этилиши, уларни тўғрилаш, регистрлар ва ҳисобот шаклларига тегишли тузатишлар киритиш бўйича тавсиялар берилиши лозим.
Эскиришни ҳисоблашда йўл қўйилган барча хатолар ва камчиликлар бўйича кўп ёки кам ҳисобланган эскириш суммалари аниқланади. Улар маҳсулот қиймати ва молиявий натижаларга қандай таъсир кўрсатганлиги, хатолар ва камчиликларга йўл қўйган шахслар ва сабаблари аниқланади, келажакда бундай камчиликларга йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар белгиланади.