12.2. ТЕКШИРУВ УЧУН МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Асосий воситаларни аудит қилиш вақтида фойдаланиладиган
маълумот манбалари корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига
боғлиқдир. Бу танлаб олинган ҳисоб шакллари: журнал-ордерли,
мемориал-ордерли, соддалаштирилган, компьютерда ишлов
учун йўналтиритган, шунингдек, қўлланиладиган регистрлар рўйхати,
уларнинг тузилиши, улардаги ёзувлар мунтазамлиги ва ёзув
усуллари билан белгиланади. Лекин, асосий воситалар бўйича
операцияларни ҳисобга олиш юзасидан қандай шакл кўлланишига
қарамасдан улар дастлабки ҳисоб ҳужжатлари қуйидаги
умумлаштирилган идоралараро шаклларида расмийлаштириши лозимлигини унутмаслик керак:
- АВ-1 шакли - асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш
далолатномаси (юк хати);
АВ-3 шакли - таъмирланган, қайтадан тикланган ва замонавийлаштирилган объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
- АВ-4 - асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси;
- АВ-4а - автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш
далолатномаси;
- АВ-6 - асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича инвентар
варақаси ва бошқалар.
Асосий воситалар ва улар бўйича эскиришнинг синтетик ҳисоби 13, 10, 10/1-сонли журнал-ордерларда олиб борилади, маълумотларни компьютерлаштирилган технологияси қўлланилганда эса - "Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар", "Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар" ҳисобварақлари бўйича дебет ва кредит айланмаларнинг машинограммаларида; Бош китобда; балансда (1-сонли шакл); "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"да (2-сонли шакл); "Асосий воситалар харакати тўғрисидаги ҳисобот"да (3-сонли шакл) олиб борилади.
Асосий воситалар ҳисоби аудитининг асосий йўналишлари қуйидагиларни таъминлаши лозим:
асосий воситалар мавжудлиги ва сақланиши юзасидан назоратни;
буюмлар асосий воситаларга тўғри ўтказилишини;
асосий воситалар ҳисобда тўғри баҳоланишини;
асосий воситалар қабул қилиниши ва тугатилиши бўйича операциялар ҳисобда тўғри расмийлаштирилиши ва акс этилишини;
асосий воситалар эскириши ва таъмирланиши ҳисобда тўғри ҳисоб-китоб қилиниши ва акс эттирилишини;
асосий воситалар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда тўғри акс эттирилишини.
111
Асосий воситалар аудитининг асосий вазифаларига мувофиқ текширувни етти йўналишга ажратиш мумкин:
1) асосий воситалар мавжудлиги ва сақланишининг аудити;
асосий воситалар ҳаракатининг аудити;
асосий воситалар бўйича эскириш тўғри ҳисобланганлигининг аудити;