Аудиторлик фаолияти тўғрисида


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАҲИРАЛАРИ АУДИТИНИНГ



Download 2,78 Mb.
bet45/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

15.2. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАҲИРАЛАРИ АУДИТИНИНГ
РЕЖАСИ ВА ДАСТУРИ
Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби аудиторлик текшируви режаси ва дастурининг мазмуни 15.1 ва 15.2-жадвалларда келтирилган.
5.1-жадвал Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби аудиторлик текширувининг
умумий режаси
Текширилаётган корхона "ШҒОиМЕ" МЧЖ
Аудит ўтказиш даври 2002.01.01.дан 2002.31.12.гача
Одам-соат миқдори 320
Аудиторлик гуруҳи раҳбари Ҳасанов Д.С.
Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги 4%
Меъёрий ҳужжатларга режалаштирилган аудиторлик аҳамиятлилиги:

  1. Сифати бўйича - мувофиклик

  2. Миқдори бўйича - 2%

149

т.
р-

Режалаштирилган ишлар тури (вазифалар мажмуи)

Утказиш даври

Ижрочилар

1

2

3

4

1

Корхона омборларидаги моддий заҳи-ралар ҳаракати таҳлилий ҳисобининг аудити

Чоракда
бир маротаба

Ҳасанов Д.С. Аҳмедов З.Д.

2

Моддий заҳиралардан фойдаланиш, ҳисобдан чиқариш, нобудгарчилик ва талон-торожликлар ҳисобининг ауди-ти

Чоракда
бир маротаба

Тихонова В.Т. Аҳмедов З.Д.

3

Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг аудити

Чоракда
бир маротаба

Тихонова В.Т.

4

Моддий заҳиралар бўйича йиғма ҳисобнинг аудити

Чоракда
бир маротаба

Ҳасанов Д.С.

5

Моддий заҳиралардан фойдаланиш юзасидан таҳлил ўтказиш

2002 йил декабр

Ҳасанов Д.С. Аҳмедов З.Д.

15.2.-жадвал Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби аудиторлик текширувининг дастури
Текширилаётган корхона "ШҒОЬШЕ" МЧЖ
Аудит ўтказиш даври 2002.01.01.дан 2002.31.12.гача
Одам-соат миқдори 320
Аудиторлик гуруҳи раҳбари Ҳасанов Д.С.
Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги 4%
Меъёрий ҳужжатларга режалаштирилган аудиторлик аҳамиятлилиги:

  1. Сифати бўйича - мувофиклик

  2. Миқдори бўйича - 2%



т. р.

Аудиторлик муолажалар номи

Ўтка-
зиш
даври

Ижрочи-лар

Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари

1

2

3

4

5

1. Корхона омборларида моддий заҳиралар ҳаракати таҳлилий ҳисобининг аудити

1.1

Моддий заҳиралар сақла-ниши" ташкшг этилиганли-гини ўрганиш (тароз ва ўлчаш асбоблари, токча-лар ва идишлар мавжуд-лигрх, омбор варақалари-нинг ҳолати)

I-
чорак

Ҳасанов Д.С.

Материалларни қа-
б^ТТ КТ/ТЛИТТТГ^ ОИЯ|

йўриқнома, тароз ва ўлчаш асбоблари-нинг техник пас-портлари, омборнинг санитар ҳолатини қайд этувчи дафтар

150

1

2

3

4

5

1.2

Моддий заҳираларни кор-хонага киритиш ва чиқа-ришда назорат-руҳсатно-ма тизими ташкил этил-ганлигини текшириш

I-чорак

Аҳмедов
з.д
Алиева В.Т.

Рухсатномаларни рўйхатга олиш даф-тари, соқчилар ва омборчиларнинг ха-барлари

1.3

Заҳиралар тўлиқ кирим қилинганлиги ва улар тўғри баҳоланганлигини текшириш

Иил даво-
мида

Аҳмедов
з.д
Алиева В.Т.

Ички ҳужжатларни мол етказиб берув-чиларнинг ҳужжат-лари билан солиш-тирув жадваллари

1.4

Материалларнинг омбор-даги ҳисоб маълумотлари омборлар, ҳисобварақлар ва номенклатура рақам-лари бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш

Иил даво-мида

Алиева
з.д.
Тихонова В.Т.

Айланма қайднома-лари, омбордаги ҳи-соб варақалари

1.5

Ишлаб чиқариш заҳирала-ри, инвентар ва хўжалик жиҳозларини инвентар-лаш тўлиқ ва сифатли ўтказилганлигини текши-риш

2002Й.
дека-
бр

Аҳмедов
з.д
Алиева В.Т.

Инвентарлашни ўт-казиш ва ҳисоб сиё-сати тўғрисидаги буйруқлар, инвен-тарлаш қайдномала-ри бўйича жадвал-лар

2. Моддий заҳиралардан фойдаланишни ҳисобга олиш, камомадлар, нобудгарчиликлар ва талон-тарожликлар ҳисобдан чиқарилишининг
аудити

2.1

Чиқим ҳужжатларига асо-сан моддий бойликларни ишлаб чиқаришга бериш ва четга сотиш бўйича операцияларни текшириш

Иил даво-
мида

Аҳмедов З.Д

Материалларни ҳи-собига оид чиқим ҳужжатлари, ҳисоб-варақ-фактуралар

2.2

Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотга материаллар қийматидаги фарқлар асосли равишда ўтказили-шини текшириш

Чорак
Да
бир
маро-
таба

Аҳмедов
з.д

Материалларни ҳи-собдан чиқаришга оид далолатномалар ва бошқа ҳужжат-лар

2.3

Моддий заҳиралар талон-торожлиги, нобудгарчили-ги ва камомадлари асосли равишда ҳисобдан чиқа-рилганлигини текшириш

2002Й.
дека-
бр

Аҳмедов
з.д

Талон-торожлар, но-будгарчиликлар ва камомадларни ҳи-собдан чиқаришга оид далолатномалар

3. Инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари ҳисобининг аудити

3.1

Инвентар ва хўжалик жи-ҳозларини ҳисобга олиш варақалари юритилиши ва ташкил этилишини ўрганиш

2002Й.
I-чорак

Алиева В.Т.

Инвентар ва хўжа-лик жиҳозларини ҳисобга олиш бўй-ича ҳисоб сиёсати

151

1

2

3

4

5

3.2

Омборда инвентар ва хў-жалик жиҳозларининг ҳаракати бухгалтерия ҳисобида тўғри ва асосли равқишда акс этилганли-гини текшириш

Чорак Да
бир маро-
таба

Алиева В.Т.

Айланма қайднома-лар, инвентар ва хў-жалик жиҳозларни омборда ҳисобга олиш варақалари

4. Моддий бойликлар йиғма ҳисобининг аудити

4.1

Харажатлар йўналишлари бўйича таҳлилий ва синте-тик ҳисоб маълумотлари-ни текшириш

Чорак
Да
бир
маро-
таба

Ҳасанов Д.С.

Материаллар хара-жати бўйича йиғма қайдномалар, ту-галланмаган ишлаб чиқариш бўйича қайдномалар, 10-сонли журнал-ордер

4.2

Бухгалтерия регистрлари ва ҳисобот маълумотлари-ни солиштириш

Чорак
да
бир
маро-
таба

Ҳасанов Д.С.

Баланс, 10-сонли журнал-ордер, ишчи жадваллари

5. Моддий заҳиралардан фойдаланиш таҳлилини амалга ошириш

5.1

Ҳисобот йили давомида ишлатилмаган материал-ларни аниқлаш

2002Й.
дека-
бр

Аҳмедов
з.д

Омбордаги ҳисоб ва-рақалари, айланма қайдномалари

5.2

Бир йил ва ундан ортиқ бўлган муддатда ишлатил-маган материалларни аниқлаш

2002Й.
дека-
бр

Ҳасанов Д.С.

Омбордаги ҳисоб ва-рақалари, айланма қайдномалари

Юқорида келтирилган текширув бўйича умумий режа ва дастур ҳисобнинг барча бўлимлари ва ҳисобварақлари аудити юзасидан умумий тақвимий режа ва жамловчи ишлар дастурини тайёрлаш ҳамда ишларнинг умумий ҳажми ва қийматини (иқтисодий субъект билан келишилган ҳолда) белгилаш учун фойдаланилади.
15.3. ТЕКШИРУВ УЧУН МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ, ТЕКШИРУВ ВАЗИФАЛАРИНИНГ АСОСИЙ МАЖМУАЛАРИ ВА
УСЛУБИЁТИ. ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР
Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби аудиторлик текширувининг мақсади товар-моддий заҳиралар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида маълумот ишончлилигини тасдиқлашдан ҳамда ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича операциялар Ўзбекистон Республикаси амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлашдан иборатдир.
Текширувнинг асосий мақсадига мувофиқ ҳисобварақлар режасининг П-бўлими "Товар-моддий заҳиралар" ҳисобварақларида ҳисоб қандай олиб борилаётганини текшириш лозим. Сўзсиз, бу ерда
152
энг аҳамиятли бўлиб моддий заҳиралар гуруҳлари бўйича тегишли ҳисобварақларга ажратилган 1000-сонли "Материаллар ҳисоби ҳисобварақлари" гуруҳига оид ҳисобварақлар ҳисобланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олиш учун 1100-сонли "Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги ҳайвонлар ҳисоби ҳисобварақлари", 1500-сонли "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш ҳисоби ҳисобварақлари", 1600-сонли "Материаллар қийматидаги четга чиқишларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари" ҳисобварақлар гуруҳи қўлланилади.
Маълумотларнинг асосий манбалари бўлиб моддий заҳираларни ҳисоби бўйича дастлабки ҳужжатлар ва турли таҳлилий ва синтетик регистрлар ҳисобланади. Материаллар ҳисоби бўйича дастлабки ҳужжатлар сифатида асосан бир шаклга келтирилган ҳисоб ҳужжатлари қўлланилади. Уларга қуйидаги шакллар киради:

  • ишончнома (М-2 ва М-2а-сонли шакллар) - мол етказиб берувчидан наряд, ҳисобварақ, шартнома, буюртма, келишувлар асосида моддий заҳираларни олиш вақтида корхонанинг вакили сифатида иш юритиш ҳуқуқини расмийлаштириш учун қўлланилади;

  • кирим касса ордери (М-4-сонли шакл) - мол етказиб берувчилардан ёки қайта ишловдан келган материалларни ҳисобга олиш учун қўлланилади:

- материалларни кабул цилиш тўгрисидаги далолатнома (М-7-
сонли шакл) - қабул қилинган материаллар мол етказиб берувчи
томонидан олинган ҳужжатларидаги маълумотлардан миқдор ва
сифат бўйича фарқ қилганда расмийлаштириладиган ҳужжат;
- чеклаб олиш харитаси (М-8-шакли) - маҳсулот ишлаб
чиқариш учун бир ой давомида мунтазам равишда материаллар
берилишини расмийлаштириш учун қўлланилади;

  • талабнома-юк хати (М-11-сонли шакл) - моддий заҳиралар корхона ичида таркибий бўлинмалар ёки моддий жавобгар шахслар ўртасидаги ҳаракатини ҳисобга олиш учун қўлланилади;

  • материалларни четга бериш учун юк хати (М-15-сонли шакл) - корхона худудидан ташқарисида жойлашган ўзига қарашли ва бошқа ташкилотларга моддий заҳираларни берилишини ҳисобга олиш учун фойдаланилади;

  • материалларни хисобга олиш варацаси (М-17-сонли шакл) -материалларни ҳар бир нави, тури, ўлчами ёки бошқа бир белгиси бўйича омбордаги ҳаракатини ҳисобга олиш учун қўлланилади;

- бино ва иншоотлар бузилганда ва демонтаж цилингани
натижасида олинган моддий зауираларни кирим цилиш бўйича
далолатнома
(М-35-сонли шакл) - бинолар ва иншоотлар бузилганда
ва демонтаж қилинганда ҳосил бўлган ва кейинчалик ишларни
бажаришда яроқли бўлган материалларни кирим қилинишини
расмийлаштиришда қўлланилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олишда қуйидагилардан фойдаланилади:
- инвентар ва хўжалик жиҳозларини хисобга олиш варацаси
(кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) (МБ-2-сонли шакл) - тилхат
153
билан ходимга узоқ муддатда фойдаланиш учун берилган инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш учун қўлланилади;
- инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобдан чицариш
далолатномаси
(МБ-4-сонли шакл) - бузилган ва йўқолган инвентар
ва хўжалик жиҳозларни расмийлаштириш учун қўлланилади;
- махсус кийим-бош, махсус пойафзал ва мухофаза килиш
воситаларини бериш рўйхагпномаси
(МБ-7-сонли шакл) - ишчиларга
шахсий фойдаланиш учун бериладиган махсус кийим, махсус
пойафзал ва муҳофаза қилиш воситаларини ҳисобга олиш учун
фойдаланилади;
- инвентар ва хўжалик жихозларни хисобдан чицариш бўйича
далолатнома
(МБ-8-сонли шакл) - эскирган ва келажакда ишлатиш
учун яроқсиз инвентар ва хўжалик жиҳозларини расмийлаштириш
учун қўлланилади.
Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олишни ташкил этиш бўйича ҳисоб сиёсатининг асосий элементлари 15.3.-жадвалда келтирилган.
15.3-жадвал Корхонанинг товар-моддий бойликлар ҳисоби билан боғлиқ бўлган
ҳисоб сиёсати элементлари


т.
р.

Корхона ҳисоб сиёсати элементлари

Танланган усуллар

1

Бухгалтерия ҳисоби шакли

- Соддалаштирилган;
- мемориал-ордер;
- журнал-ордер;
- компьютерлаштирилган.

2

Материалларни харажатла-рга ўтказишда баҳолаш усули

Заҳиралар бирлиги таннархи бўйича;
- ўртача таннарх бўйича (АВЕКО);
- биринчи сотиб олинганларнинг
таннархи бўйича (ФИФО);
- охирги сотиб олинганларнинг
таннархи бўйича (ЛИФО)

3

Товар-моддий заҳираларни тайёрлаш жараёнини ҳисоб-варақларда акс этиш

- 1000, 1100-сонли ҳисобварақлар
гуруҳида;
- 1000-сонли ҳисобварақлар гуру-
ҳида;
- 1000, 1500, 1600-сонли ҳисоб-
варақлар гуруҳида;
- 1000, 1600-сонли ҳисобварақлар
гуруҳида.

4

Материалларни жорий ҳи-собда баҳолаш

- Ҳақиқий таннарх бўйича;
- ҳисоб нархлари бўйича.

154
Моддий заҳиралар ва ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби бўйича умумлаштирилган маълумотлар баланснинг П-"Айланма активлар" бўлими бандларининг 210, 211, 212, 213, 218-сонли сатрлари, ҳисоб мемориал-ордер шаклида олиб борилганда Бош китоб, 6, 10, 10/1-сонли журнал-ордерлар, 10-сонли ёрдамчи қайдномаси ёки шу каби ҳисоб регистрларни компьютерда тайёрланган машинограммалар маълумотлари бўйича текширилади.
Товар-моддий заҳиралар ҳисобига оид ҳисоб сиёсати низомлари "Ҳисоб сиёсати" ҳужжатида акс эттирилиши лозим. Аудитор қуйидагиларга эътиборини қаратиши керак:

  • моддий заҳиралар сотиб олинганда (тайёрланганда) ташкил топган таннархи бўйича ёки ҳисоб нархларда ҳисобга олинганлигига;

  • моддий заҳираларни ишлаб чиқариш харажатларига ўтказиш учун қайси усулдан фойдаланилганлигига;

  • омборларда моддий бойликлар ҳаракати қайси усулда ҳисобга олинганлигига.

Ҳисоб сиёсати талаблари бажарилганлиги аниқлагандан кейин моддий заҳиралар ҳисоби бўйича тегишли вазифалар мажмуасини текширишга киришиш мумкин. Бундай мажмуаларга қуйидагилар киради:

  • корхона омборларида моддий заҳиралар ҳаракатининг таҳлилий ҳисоби;

  • моддий заҳиралар харажатлар йўналиши бўйича ишлатилиши ҳисоби, камомадлар, нобудгарчиликлар ва талон-торожликларни ҳисобдан чиқариш;

  • заҳирада ва фойдаланишда бўлган инвентарлар ва ҳўжалик жиҳозлари ҳисоби;

  • моддий заҳираларнинг умумлаштирилган ҳисоби;

  • моддий заҳиралардан қай даражада фойдаланилганлигининг таҳлили.

Моддий заҳиралар ҳисоби бўйича вазифалар мажмуаси текширувини амалга ошириш мақсадида аудиторлик исботларини олиш учун турли усуллар қўлланилади.
Масалан, товар-моддий бойликлар амалда мавжудлигини тасдиқлаш учун инвентарлашни ўтказиш мумкин. Аудиторлик текширувини амалга оширишда аудиторлар инвентарлашни мустақил ўтказиши ёки унинг ўтказиш жараёнини кузатишлари мумкин.
Одатда, товар-моддий заҳиралар бўйича арифметик ҳисоб тўгрилиги, дастлабки ҳужжатлардаги маълумотлар бухгалтерия ҳисоби регистрларда акс этилган миқдорларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун маълумотларни қайтадан санаб чиқиш усулини қўллайдилар.
Амалга оширилган хўжалик операциялар бухгалтерия ҳисобида акс этилиши ва қолдиқлар товар-моддий бойликлар ҳисоби ҳисобварақларида ҳақиқийлиги тасдиқлаш йўли-билан текширилади.
155
Бухгалтерия томонидан бажарилаётган ҳисоб ишлари ва товар-моддий заҳиралар ҳаракати бўйича ҳисобварақлар корреспондент-ланиши юзасидан назорат алоҳида хўжалик операцияларини ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилингашшгини текшириш йўли билан амалга оширилади.
Товар-моддий заҳиралар ҳисоби ҳолатига дастлабки баҳо бериш учун аудитор саволномасига жавоблар олиш ҳамда уларни текшириш жараёнида содир этилган хўжалик операцияларининг айрим ноаниқ ёки шубҳали бўлган томонларига мутахассислардан аниқлик киритиш вақтида оғзаки сўров қўлланилади.
Бухгалтерия ҳисобида товар-моддий бойликлар қабул қилиниши ва сарфланиши тўғри акс этилганлиги, улар бухгалтерия ҳисоби регистрларида тўлиқ ва ўз вақтида акс этилганлиги ва асосли ҳолда баҳоланганлигини тасдиқлаш учун ҳужжатларни текшириш усули қўлланилади.
Дастлабки ҳужжатлар, журнал-ордерлар, қайдномалар, Бош китоб, бухгалтерия ҳисобида акс этилган операцияларни текшириш жараёнида кузатиб бориш усули қўлланилади. Ҳисобварақлар корреспондентланиши мувофиқлиги, таҳлилий ва синтетик ҳисоб регистрларидаги айланмалар ва қолдиқлар суммаларига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Товар-моддий бойликлар турли даврларда мавжудлиги, товар-моддий заҳиралар ҳаракати тўгрисидаги маълумотларини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш, ҳисоботнинг турли бандлари орасидаги мувофиқлигини баҳолаш ва уларни олдинги даврлар бўйича маълумотлар билан солиштиришда таҳлилий муолажалар усулини қўллаш мумкин.
Омборларда товар-моддий заҳиралар ҳаракати ҳисоби ташкил этилганлигини текширишда, авваламбор, омбор хўжалиги ва назорат-руҳсатнома тизими ташкил этилганлигини ўрганиб чиқиш лозим.
Бундан кейин, материаллар бўйича омбор ҳисоби қандай ташкил этилганлиги ва бухгалтерия томонидан назорат қандай олиб борилаётганлиги текширилади. Корхоналар омборларда материаллар ҳаракатини ҳисобга олишда асосан уч хил усулларни қўллаши мумкин: оператив-бухгалтерия (сальдо) усули, варақа-ҳужжатли усул ва варақасиз усул.
Агар сальдо усули қўлланилса, аудитор материаллар кирими ва чиқими бўйича қайдномаларни текширади, ушбу қайдномаларнинг якуний маълумотларини сальдо қайдномалари билан солиштиради. Иккинчи усул бухгалтерияда материаллар гуруҳи бўйича миқдорий-суммавий айланма қайдномалар тузишни кўзда тутади. Бунда аудитор ушбу қайдномаларни кўриб чиқади ва қолдиқларни омбор бўйича ҳисоб варақалари билан солиштиради. Одатда, танлаб олиб солиштириш амалга оширилади, чунки ёппасига текшириш жуда кўп меҳнат ва вақт сарфини талаб этадиган жарёидир.
Учинчи усул энг самарали ҳисобланади. Одатда, у компьютерлаштирилган ҳисоб юритилганда қўлланилади. Бунда омборлар бўйича ҳисоб варақалари одатдаги усул билан олиб
156
борилмайди. Омбор бўйича ҳисоб жараёни компьютерда ташкил этилади, маълум бир даврлар бўйича эса, айланма қайдномалар тузилади. Аудитор мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқади, омбордаги ҳисоб маълумотлари бухгалтерия маълумотлари билан қандай солиштирилаётганлигини аниқлайди.
Қўшилган қиймат солиғи "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага мувофиқ ҳисобдан чиқарилади. Ушбу солиқ 6410-сонли "Бюджетга тўловлар бўйича қдрз (турлари бўйича)" ҳисобварағининг дебетида, 6010-сонли "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар", 6900-сонли "Турли кредиторлардан қарзлар ҳисоби ҳисобварақлари" ҳисобварақларнинг кредити бўйича корреспондент-ланган ҳолда ҳисобга олинади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish