Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet48/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

15,5 СОТИБ ОЛИНГАН МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР ТЎЛИҚ КИРИМ ҚИЛИНИШИ ВА ТЎҒРИ БАҲОЛАНИШИНИНГ НАЗОРАТИ
Корхонанинг ишлаб чиқариш дастури муваффақиятли ижро этилиши у моддий заҳиралар билан қай даражада таъминланганли-гига боглиқдир. Шунинг учун текширув жараёнида ишлаб чиқариш дастури моддий заҳиралар билан ўзаро боғланганлигига эътибор қаратилади. Шу мақсадларда моддий заҳираларга бўлган эҳтиёжлар бўйича ҳисоб-китоблар ўрганиб чиқилади. Бунда, материалларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материалларнинг сарф-харажатлари амалдаги меъёрларга мувофиқ, илғор технологияларни қўллаган ҳолда тузилганлиги, ишлаб чиқариш заҳиралари эса - белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳисобланганлиги ва тайёр маҳсулотни тўхтовсиз ишлаб чиқариш имкониятини беришлиги текширилади.
Агар текширув дастури билан товар заҳираларини чуқурроқ таҳлил қилиш режалаштирилган бўлса, иқтисодий таҳлил услубини қўллаш йўли билан моддий заҳиралар билан таъминланганлигига ва улардан фойдаланишга баҳо берилади. Бунда истиқболдаги заҳираларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Тезкор ва хизмат юзасидан қўлланиладиган маълумотлар аудиторлик муолажалар жараёнида ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади. Тезкор ҳисобда (одатда келиб тушган юкларни рўйхатга олиш дафтари) ҳар бир мол етказиб берувчи бўйича моддий заҳиралар тури ва етказиб бериш муддатлари тўғрисида маълумотлар келтирилади. Авваламбор, текширилаётган корхонада ушбу ҳисоб қандай амалга оширилаётганлиги, яъни, ҳар бир мол етказиб берувчи бўйича шартнома (контракт)ларда материаллар тури ва етказиб бериш муддатлари кўрсатилганлиги ва ҳақиқатда етказиб берилган материаллар турлари бўйича ва етказиб бериш муддатлари кўрсатилганлиги ўрганиб чиқилади. Бухгалтерия ҳисобида акс этилган маълумотларни солиштириш йўли билан тезкор ҳисобда келтирилган маълумотлар ишончлилигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Шартномада келтирилган мажбуриятларни бажарилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжудлиги шартнома (контракт)
161
шартларини бузган мол етказиб берувчиларни аниқлаш имкониятини беради. Агар бундай камчиликлар содир этилган бўлса, шартномавий интизомни бузганларга нисбатан жарима ёки бошқа даъволар қўлланилганлиги ва улар корхонага ушбу жарималар суммасини тўланганлиги аниқланади. Тақдим этилган жарима ва даъволарни қониқтиришга эътироз билдирилса, даъво қилиш муддатлари ўтиб кетганлиги ёки даъво ҳужжатлари хўжалик судлари орқали нотўғри ва тўлиқсиз расмийлаштирилганлиги билан боғлиқлиги ва бунга айбдор бўлган шахслар аниқланади. Бундай маълумотларни "Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар" гуруҳига оид бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ушбу регистрларда акс этилишига асос бўлган ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган даъволар бўйича хизматга оид ўзаро хат ёзишмалар материалларидан олиш мумкин.
Моддий заҳиралар тўлиқ кирим қилинганлигини текшириш учун маълумот манбалари бўлиб бойликлар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида маълумот тўпланадиган ҳисобварақларнинг ("Материал-ларни тайёрлаш ва сотиб олиш", "Материаллар қийматидаги фарқлар", "Материаллар ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ва бошқалар) синтетик ва таҳлилий регистрлари, дастлабки ҳужжатлар илова қилинган моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари, мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби бўйича синтетик ва таҳлилий ҳисоб регистрлари ва бошқалар ҳисобланади.
Сотиб олинадиган моддий заҳиралар тўлиқ кирим қилинганлиги ва тўғри баҳоланганлигини текшируви бошланганда, авваламбор, моддий заҳиралар ҳисоби қайдномаларида акс этилган якуний суммалар бошқа ҳисоб регистрлари (журнал-ордерлар, машинограм-малар) маълумотларига мувофиқлиги текширилади.
Шунинг билан бир қаторда, баланс ҳисобварақлари бўйича синтетик ва таҳлилий ҳисобдаги ёзувлар унинг бўлимларидаги ёзувларга мос келишини текшириш лозим.
Фарқлар бўлган ҳолда унинг сабаблари аниқланади. Бу
бухгалтерлар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришга
бепарволик билан қараш оқибатидан келиб чиқиши мумкин, бир қатор
ҳолатларда эса, бу бойликларни тўлиқ кирим қилинмаслик
натижасидир. Операциялар ҳисоби чизиқли-позиция усули билан
олиб бориладиган "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар
тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағи бўйича операциялар
текширувига алоҳида эътибор бериш лозим. Ҳисобварақнинг дебетида мол етказиб берувчига берилган моддий заҳиралари бўйича қарзлар қопланиши, кредитида эса уларнинг келиб тушиши (кирим қилиниши) акс этилади. Ойнинг оҳирида, одатда, ушбу ҳисобварақда дебет қолдиғи бўлмаслиги керак. Моддий заҳиралар олиниши учун берилган бўнаклар, қўйилган аккредитивлар, берилган ва акцепт қилинган векселларга оид ҳар бир сумма бўйича алоҳида моддий заҳиралар тўлиқ кирим қилинганлиги, айрим бўнаклар, аккредитивлар, векселлар бўйича мол етказиб бериш муддатлари ўтиб кетмаганлиги, материалларни етказиб бериш муддатлари ўтиб кетиш сабаблари аниқланади.
162
Моддий заҳираларни кирим қилиш учун асосий ҳужжатлар бўлиб моддий-жавобгар шахслар ҳисоботларига илова қилинган, мол етказиб берувчилар томонидан материалларга илова қилинган ҳужжатлар ҳисобланади, булар: товар-транспорт юк хатлари, ҳисобварақ-фактуралар, спецификациялар, қадоқлаш ёрлиқлари, сифат гувоҳномалари, кабул қилиш ҳужжатлари, чипталар ҳамда юкдан, унинг қадоқланганидан ва етказиб бериш усулидан келиб чиқадиган бошқа ҳужжатлар. Келиб тушган бойликларни расмийлаштириш учун ички ҳужжатлар бўлиб юк олувчининг тамғаси босилган мол етказиб берувчиларнинг илова қилган ҳужжатлари, қабул қилиш далолатномалари, кирим қилиш юк хатлари ва юкни қабул қилиш бўйича белгиланган тартибдан келиб чиқадиган бошқа ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Моддий заҳираларни тўлиқ кирим қилинишини текшируви вақтида ички ҳужжатлар мол етказиб берувчининг илова қилган ҳужжатлари билан солиштирилади. Текширувчилар етказиб берилган моддий заҳираларнинг миқдори ва сифати бўйича аниқланган фарқлар юзасидан далолатномалар тўғри тузилганлигини ва мол етказиб берувчилар ёки темир йўл (транспорт корхона)ларга даъволар ўз вақтида тақдим этилганлигини ўрганиб чиқадилар.
Бунга ўхшаш фарқлар асосан моддий бойликларни ўзлаштириш мақсадида моддий заҳиралар камомади ёки навлари алмашганлигини беркитиш учун сохта далолатномаларни расмийлаштириш билан боғлиқдир. Моддий заҳираларни кирим қилишда ёки уларнинг истеъмол сифатларида (навлари, русумлари, артикуллари, ўлчамлари, намлиги ва бошқаларда) мол етказиб берувчилар юборган ҳужжатларида ҳам сохталиклар учраши мумкин. Шу боис, бойликларни кирим қилиш бўйича ҳужжатларни текширишни ниҳоятда диққат билан амалга ошириш ва ҳужжатларни эксперт сифатида баҳолашни яхши билиш лозим.
Шубҳали ҳужжатларни моддий жавобгар ходимлар ҳисоботидаги ёзувлар билан солиштириш керак, ҳисобварақлар тўғри корреспондентланганлиги ва шубҳали ҳужжатлар асосида кирим қилинган бойликлар бўйича бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги (жамловчи қайдномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар) ёзувлари тўғри амалга оширилганлигини текшириш лозим. Зарурият бўлса, моддий заҳираларни етказиб берган мол етказиб берувчиларда сақланаётган ҳужжатлар билан муқобил текшируви амалга оширилади.
Моддий заҳираларни тўғри баҳолаш, авваламбор, уларнинг таҳлилий ва синтетик ҳисоби қандай ташкил этилганлиги ва йўлга қўйилганлигига боғлиқ. Шунинг учун текширишда ҳисоб тегишли ҳисобварақлар бўйича (хом ашё ва материаллар, сотиб олинадиган ярим тайёр материаллар ва жиҳозлаш буюмлари, конструкциялар ва деталлар, ёнилғи ва бошқа бир хил турдаги гуруҳлар) 1000-сонли "Материаллар ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ҳисобварақлари гуруҳида ва моддий заҳираларнинг истеъмол қилиш белгиларидан келиб чиқиб ҳар бир номланиши бўйича олиб борилиши текширилади.
163
Ундан кейин, моддий бойликларга уларнинг истеъмол қилиш белгиларидан келиб чиққан ҳолда номенклатура рақамлари қўйилиши ва улар омбордаги ҳисоб бўйича дастлабки ҳужжатларда акс этилиши текширилади.
Умумий текширувдан кейин ҳисобда моддий заҳираларнинг сотиб олиш қиймати ва уларнинг сотиб олиш бўйича транспорт харажатлари акс этилган дастлабки ҳужжатлар бўйича амалга оширилган операцияларни текширишга киришилади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish