Аудиторлик фаолияти тўғрисида
Audit. маъруза
5
16.2.-жадвал Давр харажатлари ҳисоби ташкил этилишини текшириш юзасидан саволнома
6
Тестлаштириш натижаларига кўра корхона маъмуриятининг ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатларга нисбатан бўлган муносабати аниқланади. 8 16.3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР АУДИТИНИНГ ДАСТУРИНИ ТАЙЁРЛАШ Аудитор аудитни режалаштиришда аудиторлик текширувини ўтказиш босқичлари кетма кетлигини, маълумотларни олиш учун муайян манбаларни ва аудиторлик таваккалчилигини аниқлаши лозим. Шунинг учун махсус дастурни тайёрлаш фойда беради. Бундай дастур намунаси қуйидаги жадвалда келтирилган. 16.3.-жадвал Ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва молиявий натижалар бўйича харажатлар аудитининг дастури Текширилаётган корхона Аудит даври Одам-соат миқдори Аудиторлик гуруҳи раҳбари Аудиторлик гуруҳи таркиби Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги Режалаштирилган аҳамиятлилик даражаси
9
10
16.4. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ, ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ ТАРТИБИ Ишлаб чиқариш харажатларининг аудиторлик текшируви аудиторлик фаолиятида энг кўп меҳнат сарфини талаб этадиган жараёнлардан бири бўлиб, у катта диққат-эътиборни талаб этади, кейинги ўзгаришлар киритилган меъёрий ва йўриқнома ҳужжатлари-ни ҳамда корхона хўжалик юритиш фаолиятининг айрим турларида п ишлаб чиқариш харажатлари тўғри ҳисобланиши бўйича ўзига хос бўлган хусусиятларга оид билимга эга бўлишни талаб этади. Шунинг учун, қуйида ишлаб чиқариш бўйича харажатларни ҳисобга олишда амалиётда содир этиладиган ва, бинобарин, хўжалик фаолияти натижаларини нотўғри акс этишга олиб келадиган масалалар кўриб чиқилади. Ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва молиявий натижаларга оид харажатлар бўйича операциялар амалиётда молиявий натижаларга таъсир этиши муносабати билан, одатда, аудиторлик муолажалар уларни ҳисобга олиш тизимини ёппасига ўрганишга қаратилиши лозим. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги Низом" билан белгиланган. Аудиторлик текшируви жараёнида ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва молиявий натижалар бўйича харажатлар тўғри ва қонуний акс этилганлигини аниқлаш лозим. Харажатларни текшириш вақтида маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи тўғри ҳисобланганлигини ҳужжатли тасдиқлаш керак, зеро маҳсулот таннархи - маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва меҳнат харажатларидан самарали фойдаланганлигини, рентабелликни, фойдалиликни ва иқтисодий субъектнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш имкониятини берувчи энг муҳим синтетик кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ҳужжатли текширувни бошлашдан олдин, аудитор иқтисодий субъектнинг ташкилий ва технологик хусусиятларини ўрганиши, корхона-мижоз ишлаб чиқариш фаолиятининг ҳар бир тури бўйича тавсифи, ихтисослашганлиги, кўлами ва тизимини аниқлаши лозим. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларнинг ҳар бир тури дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқлан бўлишлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Дастлабки ҳужжатлар албатта қуйидаги реквизитларга эга бўлишлари керак: ҳужжат номи (шакли); шакл коди; тузилган сана; хўжалик операция мазмуни; харажатларнинг миқдорий ва қийматли ифодаси; исми, шарифи, фамилияси ёзилган ҳолда масъул шахсларнинг имзоси. Аудитор харажатлар маҳсулот таннархига тўғри ўтказилган-лигини текшираётганда улар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланишини билиши керак: - моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қиймати чиқарилган ҳолда); меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар; асосий воситаларнинг эскириши (амортизация)си; бошқа харажатлар. 12 Маҳсулот ишлаб чиқариши бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилишини текширувига бевосита киришишда аудитор қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериши керак: харажатлар ҳисобида доимийлик тамоийилига риоя қилиниши (яъни: йил бошида танлаб олинган ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш усули ва маҳсулот таннархини калькуляциялаш усули, билвосита харажатлар ва давр харажатларни тақсимлаш усуллари ўзгартирилмаслиги); харажатлар ҳисобини юритиш бўйича танлаб олинган усул корхонанинг тармоқ ва теникавий-иқтисодий хусусиятларига мувофиқлиги; ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даврлари бўйича қай даражада тўғри чегараланиши; - танлаб олинган усулга ва маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилган моддий заҳиралар аниқ баҳоланишига риоя қилиниши; - материаллар бўйича ҳисоб нархлардаги фарқлар асосли равишда ҳисобдан чиқарилиши; - асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича эскириш тўғри ҳисобланиши; - ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш бўйича харажатлар суммаси ва уларни ҳисоб ва калькуляция объектларига тақсимлаш усуллари қай даражада асосланганлиги; харажатлар давр харажатларига тўғри ўтказилиши; асосий воситаларни таъмирлаш, хизмат сафарлари, реклама, маълумотлар, маслаҳатлар ва аудиторлик хизматлари ҳамда вакиллик ва бошқа харажатлар бўйича амалдаги харажатлар суммалари ишлаб чиқариш харажатларига ҳаққоний равишда ўтказилганлиги. Таннархга ўтказилган моддий заҳиралар тўғри баҳоланишининг текшируви энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади, чунки материаллар турли манбалардан келиб тушади, материалларнинг олдинги қолдиқлари эса, сотиб олинганларидан бошқа нархларга эга бўлишлари мумкин. Бинобарин, аудитор материалларни ўртача баҳолаш АУЕСО ёки Ғ1ҒО усулида (корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ) тўғри баҳоланганлигини текшириши зарур. Бундан кейин, материаллар, хом ашё, буюмлар ва хўжалик асбобларини ҳисобдан чиқаришда ва сарф-харажат қилишда технологик меъёрларга риоя этилишини назорат қилишга киришилади. Кўпчилик корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқарилиши бўйича харажатларни ошириш ёки "ҳисобга олинмаган" тайёр маҳсулотларни ҳосил қилиш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича моддий харажатларни асоссиз оширишга йўл қўйилиши сир эмас. Бунда ишлаб чиқариш учун хом атиёни назоратли бериш ёки хом ашё ва материалларнинг меъёрларга асосан муқобил харажатлар балансини тузиш мумкин. Ишлаб чиқариш харажатларининг асосий моддаларидан бири бўлган "меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар" ҳам аудиторлик 13 Маҳсулот ишлаб чиқариши бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилишини текширувига бевосита киришишда аудитор қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериши керак: харажатлар ҳисобида доимийлик тамоийилига риоя қилиниши (яъни: йил бошида танлаб олинган ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш усули ва маҳсулот таннархини калькуляциялаш усули, билвосита харажатлар ва давр харажатларни тақсимлаш усуллари ўзгартирилмаслиги); харажатлар ҳисобини юритиш бўйича танлаб олинган усул корхонанинг тармоқ ва теникавий-иқтисодий хусусиятларига мувофиқлиги; ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даврлари бўйича қай даражада тўғри чегараланиши; танлаб олинган усулга ва маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилган моддий заҳиралар аниқ баҳоланишига риоя қилиниши; - материаллар бўйича ҳисоб нархлардаги фарқлар асосли равишда ҳисобдан чиқарилиши; - асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича эскириш тўғри ҳисобланиши; - ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш бўйича харажатлар суммаси ва уларни ҳисоб ва калькуляция объектларига тақсимлаш усуллари қай даражада асосланганлиги; харажатлар давр харажатларига тўғри ўтказилиши; асосий воситаларни таъмирлаш, хизмат сафарлари, реклама, маълумотлар, маслаҳатлар ва аудиторлик хизматлари ҳамда вакиллик ва бошқа харажатлар бўйича амалдаги харажатлар суммалари ишлаб чиқариш харажатларига ҳаққоний равишда ўтказилганлиги. Таннархга ўтказилган моддий заҳиралар тўғри баҳоланишининг текшируви энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади, чунки материаллар турли манбалардан келиб тушади, материалларнинг олдинги қолдиқлари эса, сотиб олинганларидан бошқа нархларга эга бўлишлари мумкин. Бинобарин, аудитор материалларни ўртача баҳолаш АУЕСО ёки Ғ1ҒО усулида (корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ) тўғри баҳоланганлигини текшириши зарур. Бундан кейин, материаллар, хом ашё, буюмлар ва хўжалик асбобларини ҳисобдан чиқаришда ва сарф-харажат қилишда технологик меъёрларга риоя этилишини назорат қилишга киришилади. Кўпчилик корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқарилиши бўйича харажатларни ошириш ёки "ҳисобга олинмаган" тайёр маҳсулотларни ҳосил қилиш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича моддий харажатларни асоссиз оширишга йўл қўйилиши сир эмас. Бунда ишлаб чиқариш учун хом агаёни назоратли бериш ёки хом ашё ва материалларнинг меъёрларга асосан муқобил харажатлар балансини тузиш мумкин. Ишлаб чиқариш харажатларининг асоеий моддаларидан бири бўлган "меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар" ҳам аудиторлик 13 текширувидан ўтказилиши лозим, жумладан, ушбу моддада асосий ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, ишлаб чиқариш натижаларига кўра ходимларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва товон тўловлари, асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган, лекин корхона ходимлар жадвалида бўлмаган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари гуруҳланган. Аудитор амалда бажарилган иш учун ишбай ҳисоби, тариф ставкалари ва белгиланган лавозим маошлари асосида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича иш ҳақларининг тўлови корхона бошқарувининг юқори бўғини томонидан тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ бўлиши ва дастлабки ҳужжатлар асосида таннархга тўлиқ киритилиши лозимлигини назарда тутиши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатларни текшираётганда, аудитор ишланмаган вақт учун, яъни: меҳнат таътили, ўсмирлар ва оналарнинг имтиёзли соатлари, жамоат ва давлат мажбуриятларини бажарган вақти учун ва бошқаларга тўловлар асосланган ҳолда амалга оширилганлигига эътибор бериши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киритиладиган тўловлар: натура кўринишида бериладиган маҳсулот қиймати, турли қўшимча тўловлар ва устамалар синчковлик билан текширувдан ўтказилиши керак. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича эскириш ажратмалари қийматининг ҳақиқийлиги аудиторнинг эътиборидан четда қолмаслиги керак. Хусусан, асосий воситалар бўйича, уларнинг меъёрий ишлатиш муддатларидан юқори бўлган холда, эскириш ҳисобланганлиги текширилади. Асосий воситаларни таъмирлаш бўйича харажатлар ишлаб чиқариш харажатларига киритилиши ва шу вақтнинг ўзида, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига таъмирлаш харажатларини молиялаштириш учун заҳира яратилиш ҳолатлари амалиётда учрайди. Шунинг учун, асосий воситалар таъмирланиши ва заҳираларни ҳосил қилиш бўйича харажатлар ҳисобини юритиш тартибига риоя қилиниши таҳлил қилинади. Бошқа мақсадлар учун (ходимларга меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш, йил якунлари бўйича тўловлар ва бошқалар) ортиқча заҳиралар ҳосил қилиш, шунигдек, келгуси давр харажатларини асосланмаган ҳолда ошириш ёки, масалан, охирги харажатлар ўз вақтида ҳисобот ойи харажатларига киритилмаслик ҳолатлари учрайди. Айрим ҳолларда ижарага олинган асосий воситаларни таъмирлаш бўйича сарфланган суммалар ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини оширишга йўналтирилади, буни эса, фақат ижарага берувчи билан тузилган шартнома шартларида таъмирлаш ижарага олувчи томонидан бажарилиши кўзда тутилган бўлса, амалга оширилиши мумкин (лекин, ижарага олинган асосий воситаларни таъмирлаш бўйича харажатлар даставвал "Олдиндан тўланган ижара ҳақи" ҳисобварағининг дебетига ўтказилиши сўнгра эса, ҳар ойда тенг улуш билан ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ҳисобдан чиқарилишини унутмаслик лозим). 14 Аудитор умумишлаб чиқариш харажатлар таркиби ва тақсимланиш тартибини диққат билан текширади. Дастлабки ҳужжатлар асосида иситиш, ёритиш, хоналарни сақлаш ва ижарага олиш, бошқарув ходимларига иш ҳақи ва бошқа харажатларни аниқ ҳисобварақлар бўйича тўғри тақсимланганлиги текширилади. Умумишлаб чиқариш харажатларининг тақсимлаш тартиби (ишлаб чиқариш моддий харажатларга ёки ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақига мутаносиб, меъёрий ставкалар асосида ва ҳоказо) корхона ҳисоб сиёсатида тасдиқланиши керак. "Тугалланмаган ишлаб чиқариш" кўрсаткичлари ишончлилиги ва харажатларни тайёр маҳсулотга тўғри ўтказиш ҳам аудиторлик текширувидан ўтказилади. Калькуляция фарқлари тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини аниқлаш мақсадида тузатиш (корректировка) ёзувларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бунда маҳсулотни сотиш даврида унинг таннархини оширадиган ёки камайтирадиган сунъий равишда йўл қўйилган хатолар бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ҳолатини асосли баҳолаш учун барча аниқланган хатоларни, қуйидаги кўрсаткичлар: операция мазмуни, ҳужжат номи, ҳужжат тузилган сана ва унинг рақами, сумма, ҳисобварақлар корреспондентланиши, изоҳлар бўлиши кўзда тутилган махсус ишлаб чиқилган рўйхатномада қайд этиш лозим. Изоҳда аудитор хулосаларни ва хатоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни ёзади. Давр харажатларини текширишда унга "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ харажатларни тўғри табақалаш-тирилганлигига ва киритилганлигига эътиборни қаратиш лозим. Аудиторлик текширувларининг амалиётида, ушбу ҳисобот даврининг харажатларига бошқа ҳисобот даври бўйича харажатлар киритилган ҳолатлар учрайди. "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ давр харажатлари улар қайси вақтда тўланишидан қатъий назар - олдиндан тўлов (ижара тўлови) ёки кейинчалик тўлов (ходимларнинг меҳнат таътили бўйича ва бошқа тўловлар) улар содир этилган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади. Қайси вақтга мансублигини аниқлаб бўлмайдиган харажатлар ҳамда мавсумий тармоқлар харажатларининг айрим турлари маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига смета-меъёрлаштирилган тартибда киритилади. Аудитор вакиллик харажатлари давр харажатларига ўтказишнинг асосли мезонлари, яъни: амалдаги қонунчилик билан белгиланган меъёрларга асосан ҳисобот йили учун корхона Кенгаши (бошқарма)си томонидан тасдиқланган корхона сметаси доирасида амалга оширилганлигини (яъни йил бўйича харажатлар сметаси бўлиши керак); харажатлар ҳужжатли тасдиқланганлигини текширади. Меъёрлардан ортиқ вакиллик харажатлари солиққа тортиш мақсадида солиққа тортиш базасига киритилиши лозим. Хизмат сафари бўйича харажатлар давр харажатларига киритилишининг асосли мезонлари ҳам теширилади: хизмат сафари 15 Аудитор умумишлаб чиқариш харажатлар таркиби ва тақсимланиш тартибини диққат билан текширади. Дастлабки ҳужжатлар асосида иситиш, ёритиш, хоналарни сақлаш ва ижарага олиш, бошқарув ходимларига иш ҳақи ва бошқа харажатларни аниқ ҳисобварақлар бўйича тўғри тақсимланганлиги текширилади. Умумишлаб чиқариш харажатларининг тақсимлаш тартиби (ишлаб чиқариш моддий харажатларга ёки ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақига мутаносиб, меъёрий ставкалар асосида ва ҳоказо) корхона ҳисоб сиёсатида тасдиқланиши керак. "Тугалланмаган ишлаб чиқариш" кўрсаткичлари ишончлилиги ва харажатларни тайёр маҳсулотга тўғри ўтказиш ҳам аудиторлик текширувидан ўтказилади. Калькуляция фарқлари тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини аниқлаш мақсадида тузатиш (корректировка) ёзувларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бунда маҳсулотни сотиш даврида унинг таннархини оширадиган ёки камайтирадиган сунъий равишда йўл қўйилган хатолар бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ҳолатини асосли баҳолаш учун барча аниқланган хатоларни, қуйидаги кўрсаткичлар: операция мазмуни, ҳужжат номи, ҳужжат тузилган сана ва унинг рақами, сумма, ҳисобварақлар корреспондентланиши, изоҳлар бўлиши кўзда тутилган махсус ишлаб чиқилган рўйхатномада қайд этиш лозим. Изоҳда аудитор хулосаларни ва хатоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни ёзади. Давр харажатларини текширишда унга "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ харажатларни тўғри табақалаш-тирилганлигига ва киритилганлигига эътиборни қаратиш лозим. Аудиторлик текширувларининг амалиётида, ушбу ҳисобот даврининг харажатларига бошқа ҳисобот даври бўйича харажатлар киритилган ҳолатлар учрайди. "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ давр харажатлари улар қайси вақтда тўланишидан қатъий назар - олдиндан тўлов (ижара тўлови) ёки кейинчалик тўлов (ходимларнинг меҳнат таътили бўйича ва бошқа тўловлар) улар содир этилган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади. Қайси вақтга мансублигини аниқлаб бўлмайдиган харажатлар ҳамда мавсумий тармоқлар харажатларининг айрим турлари маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига смета-меъёрлаштирилган тартибда киритилади. Аудитор вакиллик харажатлари давр харажатларига ўтказишнинг асосли мезонлари, яъни: амалдаги қонунчилик билан белгиланган меъёрларга асосан ҳисобот йили учун корхона Кенгаши (бошқарма)си томонидан тасдиқланган корхона сметаси доирасида амалга оширилганлигини (яъни йил бўйича харажатлар сметаси бўлиши керак); харажатлар ҳужжатли тасдиқланганлигини текширади. Меъёрлардан ортиқ вакиллик харажатлари солиққа тортиш мақсадида солиққа тортиш базасига киритилиши лозим. Хизмат сафари бўйича харажатлар давр харажатларига киритилишининг асосли мезонлари ҳам теширилади: хизмат сафари 15 фақат ишлаб чиқариш зарурияти билан боғлиқ бўлиши; бориш-келиш чипталари ва яшаш учун хонадон ёллаш қийматидан ҚҚС чиқарилган ҳолда тасдиқланган харажатлар доирасида бўлиши. Меъёрлардан ортиқча харажатлар солиққа тортиш мақсадида корхона фойдасига киритилади. Аудитор тегишли давр харажатлари ҳисобда асосли акс этилганлигини аниқлаши керак. Бунинг учун бундай харажатлар ҳосил бўлиши ва миқдорини тасдиқловчи турли ҳужжатларни ўрганиш лозим. Масалан, бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари ва маҳсулот бермаган ишлаб чиқариш бўйича харажатлар сотиб олиш-сотиш, маҳсулотларни етказиб бериш шартномалари; ҳисобварақлар, тўлов топшириқномалари; юк хатлари, бажарилган ишлар бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномалари; келишувлар, хатлар, шартнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги баённомалар билан тасдиқланиши лозим. Консервацияланган қувватларни сақлаш харажатлари ҳисоби корхона раҳбарининг (консервация қилинган объектлар рўйхатини, консервациялаш сабаблари, харажатлар таркиби ва миқдорини, молиялаштириш манбаларини белгиловчи) буйруғи, консерва-цияланган қувватларни сақлаш харажатлари сметаси, харажатларни расмийлаштириш бўйича дастлабки ҳужжатлар (ҳисобланган иш ҳақи бўйича тўлов қайдномалари, тўлов топшириқномалари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқалар) мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Ўғирликлардан, табиий офатлардан, ёнғинлардан, фалокатлар-дан ва бошқа фавқулотдаги ходисалардан келиб чиққан нобудгарчиликлар ушбу ходисани тасдиқловчи далолатнома билан расмийлаштирилиши ва корхона раҳбари, манфаатдор бўлмаган шахслар ва мутахассислар (ўт ўчирувчилар, ДАН ходимлари ва бошқалар) томонидан имзоланиши; қўрилган зарар тўғрисида бухгалтерия ҳисоб-китоби (сметаси); бузилган мол-мулкни тузатилиши мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосаси; айбдор шахсни аниқлаш ва келтирилган зарарни уни зиммасига юклаш тўғрисида суд қарори; зарар суммалари қопланганлиги бўйича тўлов топшириқномалари ва бошқалар билан тасдиқланиши лозим. Даргумон қарзлар бўйича заҳираларни ташкил этилишининг асосланганлиги маҳсулотни сотиб олиш-сотиш, етказиб бериш шартномалари; маҳсулотни ортиш тўғрисидаги юк хатлари, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари; дебиторлик қарзларни инвентарлаш бўйича далолатнома; дебитор ва кредитор орасидаги ҳисоб-китоблар бўйича солиштирув далолатномаси; корхона-дебитор инқирозга учраганлиги тўғрисида арбитраж судининг қарори; корхона-дебитор тугатилганлиги тўғрисида давлат регистридан кўчирма; дебиторга нисбатан даъво рад этилганлиги тўғрисида суд қарори; дебиторни топиб бўлмаслиги тўғрисида ИИВ идораларининг маълумотномаси мавжуд бўлишлиги билан тасдиқланади. 16 Айрим солиқлар, йиғимлар, ажратмалар, тўловлар бўйича суммалар ишлаб чиқариш харажатларига асосли равишда киритилганлиги ҳам аудиторлик текширувидан ўтказилади. Бунда, кўп ҳолларда, ҳисобварақларнинг корреспондентланишида хатоликларга йўл қўйилади. Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилаётганини текшираётганида аудитор барча узоқ муддатли, муддати узайтирилган ва муддати ўтган кредитлар (заёмлар, вазирликлар ва идораларнинг кредитлари, бюджетдан ташқари манбалар ва бошқалар) бўйича фоизлар "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ солиққа тортиш базасига киритилишини билиши лозим. 16.5. ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР Текширув жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қайд этилади: дастлабки кирим ҳужжатларининг йўқлиги ёки улар белгиланган тартибларга риоя қилмаган ҳолда расмийлаштирилган-лиги; - харажатларнинг айрим турлари маҳсулот таннархига нотўғри ўтказилганлиги; тугатилмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари нотўғри баҳоланганлиги; - харажатлар ҳисоб даврлари бўйича нотўғри ажратилганлиги; - харажатларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўйича усул ва услублар ҳисоб сиёсатида акс этилган услубларга номувофиқлиги; - айрим турлардаги харажатлар асоссиз ҳолда таннархга киритилганлиги. Download 2,78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |