28
Тўлиқлилик - барча амалга оширилган хўжалик операциялар бухгалтерия ҳисобида акс этилган, бирортаси ҳам қолиб кетмаганлигини ифодалайди.
Рухсат берилиши - иқтисодий субъектнинг ҳисоб сиёсати бўйича ҳисобга олинишдан олдин барча операциялар тегишли рухсатномага эга эканлигини кўрсатади.
Аниқлилик - бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва регистрларидаги барча кўрсатилган суммалар тегишли равишда ҳисобланганлигини кўрсатади.
Табақалаштириш - барча операциялар тегишли
ҳисобварақларда тўғри акс этилганлигини ифодалайди.
Ҳисоб - тегишли операциялар бўйича ҳисоб жараёни тугалланганлиги ва ҳисоб умумий қабул қилинган андозаларга жавоб беришлигини англатади.
Даврлаштириш - барча операциялар улар содир этилган даврда расмийлаштирилганлиги ҳамда бухгалтерия ҳисобининг тегишли даврида акс этилганлигини кўрсатади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимига текширувнинг тегишли йўналишлари бўйича барча тизим ёки назоратнинг алоҳида воситалари ишончлилигига баҳо бериш ёки аудиторлик экспертизасини режалаштиришга таъсир кўрсатувчи қарорларни қабул қилиш, тегишли далилларга асосланганлигини кўрсатган ҳолда, аудиторлик ташкилоти томонидан ҳужжатлаштирилиши лозим.
5.7. ЭЛЕКТРОН ИШЛОВИ ТИЗИМИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ
АУДИТИ
Ҳозирги кунда турли ҳил фаолиятларда, шу жумладан, ҳисоб маълумотлари устидан ишлаш ва аудит ўтказишда ҳам, шахсий компьютерлардан кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Бунинг учун 11-сонли "Маълумотлар устида компьютер ёрдамида ишлаш (МКИ) шароитида аудит" Ўзбекистон Республикаси АМАси ишлаб чиқилган.
Ушбу андозанинг мақсади, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда маълумотлар устидан компьютер ёрдамида ишланадиган тизим мавжуд бўлган ҳолда, аудиторлик текшируви ўтказаётган аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини белгилашдан иборатдир.
Андозанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. МКИ тартиби шароитларида аудитни амалга ошираётган
аудиторлик ташкилотларига нисбатан асосий талабларни ифодалаш.
2. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан МКИ
тартибини қўллаш натижаларини баҳолаш учун аудиторлик
ташкилоти таклиф этадиган мутахассисларга қўйиладиган асосий
талабларни белгилаш.
3. МКИ доирасида аудитни режалаштиришга оид
хусусиятларини ёритиш.
МКИ шароитларида аудиторлик таваккалчилигини аниқлаш.
МКИ шароитларида бошқарув воситаларини аниқлаш.
29
Иқтисодий маълумотларнинг автоматизациялаштирилган
тартибини қўллайдиган хўжалик юритувчи субъектда бажарилган ишни режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш ва, натижада, ушбу иш юзасидан умумлаштирилган қисқача маълумот ва хулосалар тайёрлаш учун, аудитор МКИ тартиблари тўғрисида етарли даражада билимларга эга бўлиши лозим.
Бунда аудитор қуйидагиларга мажбур:
1. МКИ муҳити таъсир кўрсатувчи ҳисоб ва ички назорат
тизимини барча аҳамиятли жавҳаларини етарли даражада тушуниб
олиши.
МКИ муҳити таваккалчиликни баҳолашга таъсиридан келиб чиқиб самарани аниқлаши.
Лойиҳани тайёрлаши ва бошқарув тестлари ва мустақил муолажаларни бажариши.
Агар аудитор юқорида қайд этилган билимлар бўйича касбий мутахассисликка эга бўлмаса, у маълумотларга оид технологиялар жавҳасида ишлайдиган эксперт ишидан фойдаланиши лозим.
Бундай ҳолатларда аудитор ўз мавқеини юқори сақлаган ҳолда, эксперт ишини назорат қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг компьютер тизими тўғрисида етарли даражада билимга эга бўлиши лозим, яъни: эксперт фақат маълумот юзасидан ишлайдиган тизимни баҳолайди, аудитор эса ушбу тизим ёрдамида шаклланадиган маълумотни ишончлилигини баҳолайди.
Аудит ўтказиш вақтида эксперт аудиторга қуйидагилар бўйича ёрдам беради:
умуман МКИ тартибининг ишончлилигини баҳолашда;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектидаги МКИ тартибида қўлланилаётган бухгалтерия дастурий таъминот қонуний сотиб олинганлиги ва лицензия бўйича тозалигини баҳолашда;
ҳисоблар алгоритмларини текширишда;
аудиторга керакли бўлган таҳлилий, синтетик ҳисоб ва ҳисоботлар регистрларини компьютерда шакллантиришда.
"Аудитни режалаштириш" АМАга мувофиқ аудитнинг умумий режасини тузишда, хўжалик юритувчи субъект қўллаётган маълумотларга оид технологиялар ва МКИ тартиби аудит жараёнига кўрсатаётган таъсирини ҳисобга олган ҳолда, режалаштиришнинг ҳар бир босқичига аниқлик киритилипш лозим.
Аудиторлик муолажалар ҳажми ва тавсифини белгилашда ҳисоб маълумотининг автоматизациялашган даражаси ҳисобга олиниши керак.
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларини МКИ муҳитида ташкил қилиниши аудиторнинг касбий таваккалчилигига таъсир кўрсатади. Компьютер тизими марказлаштирилмаган ҳолда, компьютер ускуналари географик жиҳатдан тарқоқ бўлганда, бухгалтерия ходимлари маълумотларга оид технология жавҳалари бўйича билимлари етарли бўлмаганда, МКИ тартиби ишлатилиши юзасидан ички назорат бз^лмаганда, МКИ
зо
тартибига руҳсатсиз киришни чегараловчи тадбирлар мавжуд бўлмаган ҳолда, аудиторлик таваккалчилиги ошиб боради.
Автоматизациялаш тизимлари лицензияланганда, дастурий таъминот юзасидан махсус назорат ўрнатилганда, корхонанинг барча қуйи бўлимлари МКИнинг ягона муҳитда ишлаганда, хўжалик юритувчи субъектнинг маълумотларга оид сиёсати МКИ тартибидан асосий фойдаланувчилари билан келишилганда, МКИ тартиби ривожланишининг узоқ муддатли режаси мавжуд бўлганда, аудиторнинг таваккалчилиги камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |