Норасмий: бу турга аудитор билан яқин алоқа ўрнатадиган ва унинг ёрдамига ишонадиган мижозлар киради. Бунда ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда, асосий иш билан бир қаторда, ташқи аудитор ички аудиторнинг айрим вазифаларини бажаради, шунингдек, одатда, бир қатор қўшимча хизматлар ҳам кўрсатади (маслаҳат бериш, таҳлил, амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар).
Аудитор аудит ўтказиш тўғрисида шарнома тузишдан олдин мижоз қайси турга мансуб эканлигини аниқлаши лозим:.
Агар мижоз норасмий турга мансуб бўлса, аудитор келажакдаги қўшимча равишда маслаҳатлар моҳиятини, аудиторлик текшируви натижалари бўйича кутилаётган қўшимча маълумотлар мазмунини аниқлаши керак. Аудиторлик текшируви тўғрисидаги шартномада ушбу барча масалаларни акс этилиши мақсадга мувофиқдир.
4.2. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ШАРТНОМА
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома "мижоз-аудитор" ўзаро муносабатларини чегаралаб берувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва умумий жиҳатлари билан тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган оддий шартномалардан фарқ қилмайди. Бу ҳужжат, бошқа шартномалар каби, томонларнинг, яъни шартнома иштирокчиларининг, бу ерда буюртмачи-мижоз ва ижрочи-аудитор, ўзаро келишилган манфаатларини ҳуқуқий томондан тартибга солади.
20
Шунинг билан бир қаторда, аудиторлик текширувини ўтказиш
тўғрисидаги шартнома тадбиркорликда қўлланиладиган бошқа
шартномалардан муҳим фарқлари ҳам мавжуд - бу, биринчи
навбатда, шартнома тузиш вақтида ошкорасиз ҳолда учинчи томон
(молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар)
манфаатларини ҳисобга олишдир. Зеро, амалда, агар текширув сифатсиз ўтказилганлиги натижасида зарар етказилса, аудитор нафақат мижоз олдида, балки ушбу фойдаланувчилар олдида ҳам масъулдир. Шартнома имзоланишидан олдин, аудитор ўзи учун нафақат имконияти борича мижоз истакларини аниқроқ билиб олиши, балки унга ўз буюртмасини тўғри шакллантиришда ёрдам бериши лозим. Ўтказиладиган аудиторлик текшируви сифати ҳамда аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатлар кўп жиҳатдан аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома аниқ тузилганлигига боғлиқдир.
Кўпчилик аудиторлик фирмалар шартнома тузишнинг андозавий шаклларидан фойдаланадилар, лекин, шунга қарамасдан, шартномада аниқ бир корхонани аудит қилиш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир, зеро мижозлар, кўп ҳолларда, унинг маъноси ва моҳиятини етарли даражада тушунмасликлари мумкин.
Аудиторлик^Утекширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада аудитор томонидан аудиторлик хулосасини тақдим этишдан воз кечиш имкониятини акс этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, текширув ўтказиш учун керакли бўлган ҳужжатларни мижоз томонидан тақдим этиш муддатларини белгилаш лозим, чунки кўп ҳолатларда, бухгалтерия ҳисоботи ҳали тайёр бўлмасдан туриб мижозлар аудиторни таклиф қиладилар, бу, ўз навбатида, ишни жуда ҳам мураккаблаштиради.
Шартномада мижоз томонидан аудиторлик фирмага олдиндан пул тўлашни кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир, зеро олдиндан пул тўлани-ши аудиторни молиявий мустақиллигини таъминлайди, текширув ўтка-зиш жараёнида мижоз томонидан ўтказилган аудит учун тегишли ҳақи-ни тўламаслик йўли билан қўрқитиб "тазйиқ" ўтказишни олдини олади. Одатда, аудиторлик фирмалари томонидан олдиндан пул ўтказиш миқ-дори тўғрисидаги талаблари 50 фоиздан 100 фоизгачани ташкил этади.
Шартномада текширув жараёнида мижоз томонидан аудиторга ёрдам кўрсатиши лозимлиги тўғрисида мажбур эканлигини кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир (инвентарлаш ўтказишда ёрдам бериш учун ўз ходимларини жалб қилиш, хизмат сафарига чиқиш зарурияти бўлганда аудиторни транспорт воситаси билан таъминлаш ва бошқалар).
4.3. АУДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномани тузишда аудиторлик хизматларининг қийматини баҳолаш муҳим ўрин тутади. Хизматлар қийматини пасайтирМасликка ҳам ва
21
кўтармасликка ҳам интилиш лозим, зеро униси ҳам буниси ҳам, кўпчилик ҳолатларда, айниқса у ушбу аудиторлик фирмасига биринчи бор мурожаат қилган тақдирда мижозни "чўчитиб" юборади.
Ўзбекистонда аудиторлик хизматлари бозори тобора шаклланиб бориши натижасида аудиторлик хизматларига оид нарх-наволар тартибга солинмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги пайтда аудиторлик хизматлари қийматини баҳолаш мавжуд бўлган турларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
аккорд тўлови;
вақтбай тўлови;
ишбай тўлови;
натижалар бўйича тўлов;
аралаш тўлови.
Do'stlaringiz bilan baham: |