5-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ СТРАТЕГИЯСИ
5.1. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ БЕЛГИЛАШ.АУДИТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Одатда аудиторлик текшируви ҳар доим маълум бир муддат билан чекланади (ўртача - 2 ҳафта); ушбу чекланишлар оқибатида қуввати бўйича йирик ва ҳатто ўрта бўлган корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳар доим ҳам ёппасига текширишни амалга оширйш имкони бўлмайди. Шунинг учун, ҳар бир иқтисодий субъектнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда текширув стратегиясини танлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу қуйидагиларни назарда тутади:
мижоз фаолияти тўғрисида тўпланган маълумотни кўриб чиқиш;
таваккалчилик ва ички назорат самарадорлигини олдиндан баҳолаш;
операцияларни алоҳида гуруҳлар бўйича текширувнинг батафсиллилиги, моҳияти ва давомийлилигини аниқлаш.
Аудиторлик текширувининг стратегияси энг оқилона йўлларни танлаш асосида ушбу текширувнинг мақсадларига эришишдан иборатдир ва аудиторнинг тажриба ва малакасига, аудиторлик фирма ва мижознинг узоқ муддатли ҳамкорлигига, яъни: мижознинг хусусиятларини қай даражада билиши, аудит жараёнида ечиладиган масалалар тавсифи ва бошқа омиллар билан боғлиқдир.
Аудиторлик текширувининг стратегияси аудитор томонидан ёзма равишда тузилган режа шаклида бўлиши лозим ва унинг мақсади қуйидагилардан иборат:
I) тестларнинг ҳажми, тури ва кераклилигини олдиндан белгилаб олиш;
улар ўтказилиши муносабати билан чиқимларни баҳолаш;
текширув бошлангунга қадар барча асосий масалалар бўйича мижоз билан ўзаро ҳамфикрликка эришиш;
4) мазкур мижозда аудиторлик текшируви ўтказиш
асосланганлиги ва унинг сифати тўғрисида исботларга эга бўлиш.
Режалаштиришдан олдин қуйидаги босқичлар мавжуд: режалаштиришдан олдинги тайёргарлик; корхона тўғрисида умумий маълумот олиш (фаолият, алоқалар хусусиятлари, ҳуқуқий мажбуриятлари ва бошқалар); моддийликни баҳолаш; аудиторлик таваккалчилигини баҳолаш; ички назорат тизими ва унинг самарасизлик таваккалчилигини баҳолаш.
Кўпчилик аудиторлик фирмалар мижознинг тармоқ хусусиятларига мослашган текширув режасига оид ўзларининг ички андозаларини ишлаб чиқадилар.
Одатда режалаштириш қуйидагилардан иборат:
1) жадвалларни ишлаб чиқиш;
2) аудиторлик текширувининг муддатларини белгилаш ва уни
мижоз билан муҳокама қилиш;
ижрочи гуруҳ аъзоларига йўриқнома бериш;
фирма ичидаги қуйи бўлимлар билан алоқалар ўрнатилишини ташкил этиш;
мижоз билан аудит стратегияси ва унга тайёргарлик кўришни муҳокама қилиш.
Қуйида режалаштирилишдан олдинги бўлган босқичлар кўриб чиқилади.
5.2. РЕЖАЛАШТИРИШДАН ОЛДИНГИ ТАЙЁРГАРЛИК
Ушбу босқичда аудитор мижоз билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал этиши керак. Мижоз қайси сабабларга кўра аудйтор хизматига мурожаат қилаётганлигини аниқлаши, текширув ўтказиш учун ходимлар жадвалини шакллантириши, мижоз билан шартнома тузиши лозим.
Мижоз билан олдиндан танишиш жараёнида аудитор қуйидагиларни баҳоланади:
мижознинг молиявий барқарорлиги;
иқтисодий муҳитда мижознинг мавқеи;
3) агар мижоз олдинги аудитордан маълумот олишга рухсат
бермаса ёки олдинги аудитор маълумот беришдан бош тортса,
мижознинг бундан олдинги аудиторлик фирмаси билан
муносабатлари.
Аудитор ҳуқуқшунослар, бошқа аудиторлик фирмалар, тадбиркорлар ва бошқалар томонидан тақдим этилган маълумотдан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, мижоз билан бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилаётган фирмалар келажакда ҳамкорликни давом эттириш эҳтимолини баҳолашлари мумкин. Мунозарали масалалар ҳамкорликнинг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Келишилмовчиликлар суд орқали кўрилганда, мустақиллилиги
йўқотилиши сабабли, аудитор мижоз билан ишни давом эттириши мумкин эмас.
5.3. КОРХОНА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ ОЛИШ
Корхона тўғрисида умумий маълумот кейинчалик ҳисобот ишончлилиги тўғрисида асосланган хулоса тайёрлаш учун керак бўлади. Хусусан, корхонанинг тармоқ ва фаолиятининг ўзига хос бўлган хусусиятларини, унинг ташкилий тузилишини аниқлаш, ташқи, молиявий ва бошқа алоқаларини текшириш, ҳуқуқий мажбуриятлари билан танишиш лозим.
Корхона тўғрисида асосий маълумот манбаси қуйидагилардир:
бошқарув ходимлари билан муҳокамалар ўтказиш, "биринчи қўлдан" маълумот олиш имконини яратиш мақсадида ҳисоб юритиш билан боғлиқ бўлмаган юқори бўғин раҳбарияти ва ижрочи ходимлар билан учрашиш.
активлар мавжудлигига ва бут сақланаётганлигига ишонч ҳосил қилиш, ишлаб чиқариш ишлари ва жараёни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш мақсадида, асосий бўлимларда, ишлаб чиқариш устахоналарида, омборларда бўлиш ва уларни кўриб чиқиш.
ташқи ва ички ҳисоботлар ва чоп этилган ҳужжатлар. Иш бўйича нашрлар ва газеталар, тармоқ бўйича таҳлилий ҳисоботлар, асосий рақобатчилар ва тармоқ бўйича ўртача кўрсаткичлар билан солиштиришлар, давлат ва солиқ идораларининг ушбу корхонага тааллуцли бўлган тегишли ҳужжатлари ташқи хужжатлар ҳисобланади. Молиявий ҳисоботлар, ҳар ойлик молиявий маълумот, директорлар Кенгаши, дирекция бошқаруви, акциядорлар кенгашларининг баённомалари, аудиторлар ва маслаҳатчиларнинг ички ҳисоботлари, фирма ичидаги муолажалар ва ҳисоб сиёсатга оид йўриқномалар ички ҳисоботлар ва чоп этилган ҳужжатлар ҳисобланади.
Турли жавҳалар бўйича корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисида маълумот олиш, турли бўғин раҳбарларнинг жавобгарлиги ва ҳуқуқлари даражасини билиб олиш корхона сиёсатини тушуниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини аниқлаш _ жуда муҳим аҳамиятга эга.
5.4. АУДИТДА МОДДИЙЛИК (МУҲИМЛИЛИК)НИ
АНИҚЛАШ
Аудиторлик текширувини режалаштираётганда моддийлик (муҳимлилик)ни белгилаш лозим. Моддийлик - аҳамиятсиз ҳисобланган, яъни фойдаланувчиларни хато фикрда бўлишига йўл қўймайдиган, молиявий ҳисобварақларда қайд этилиши мумкин бўлган нотўғри сумманинг энг кўп миқдоридир.
Моддийликни баҳолаш аудиторнинг тажрибаси ва малакасига боғлиқдир ва корхона фаолиятининг ҳажми ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг ўзи томонидан ҳар бир мижоз учун белгиланади. Шунинг учун турли аудиторлар ва аудиторлик фирмалар ушбу муаммога мутлақо бошқача ёндошадилар.
26
Молиявий ҳисоботнинг айрим кўрсаткичлари етарли даражада аниқ бўлмаслиги мумкин. Лекин, бунинг асосида ҳисобот умуман ишончсиз ёки у ҳақиқий ҳолатни аниқ акс этмайди деган хулоса чиқариш мумкин эмас. Ноаниқликлар ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хатолардан (масалан, эскириш суммаларини ҳисоблашда) ёки баҳолашдан (масалан, асосий воситаларнинг эскириш муддатлари, ишончсиз дебиторлик қарзлар) келиб чиқиши мумкин. Аммо, аудитор томонидан бундай ноаниқликлар топилганда, ҳисоботга тегишли тузатишлар киритилиши лозим. Лекин, мижоз томонидан ҳар доим дарҳол тузатишлар киритилмайди, тузатишлар умуман киритилмаслик ҳоллари ҳам учраб туради.
Кўпчилик ҳолларда аудиторлар бухгалтерия ҳисоботидаги ноаниқликларни ўтказиб юборадилар, масалан:
улар арзимас бўлиб молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар қарорларига таъсир қилмаса ва, бинобарин, муҳим ҳисобланмаса;
арзимас хатоларни аниқлаш ва уларни тўгрилаш учун сарфланадиган харажатлар юқори бўлса;
бунга сарфланган вақт б.ухгалтерия ҳисоботини чоп этилиши муддатини узайтириб юборса.
Шундай қилиб аудитор ҳисоб кўрсаткичлари мутлоқ аниқ ва бухгалтерия ҳисоби аниқ эмас деб фараз қиладилар.
Моддийлик (муҳимлилик)ни баҳолашда икки асосий ёндошиш қўлланилади - индуктив ва дедуктив.
Do'stlaringiz bilan baham: |