Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet13/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Индуктив ёндошиш - ҳар бир модда учун алоҳида баҳо беришни тахмин қилади, ундан кейин баҳоларни бир бирига қўшиш йўли билан умумий моддийлик аниқланади. Лекин, бундай ёндошишни ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, зеро ҳисоботнинг қайсидир бир банди бўйича хато муҳим бўлмаслиги, лекин бошқа бир банди бўйича - муҳим (моддий) бўлиши мумкин.
Дедуктив ёндошиш - молиявий ҳисоботнинг умумий моддийлиги аниқланишини тахмин қилади ва ундан кейин, ҳар бир ҳисобварақ бўйича иш ҳажмини аниқлаш учун, ҳисоботнинг алоҳида моддалари бўйича берилган баҳо тақсимланиб чиқилади. Дедуктив ёндошишни қўллаш йўли билан алоҳида бандлар бўйича моддийликни баҳолаш суммаси, молиявий натижалар ҳисоботи, баланс ёки пул маблағларининг оқимлари учун йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдордан юқорироқ бўлиши ҳолатини бартараф этиш имконини беради.
5.5 АУДИТОРЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Аудиторлик таваккалчилиги - бу аудиторлик текширувининг, мижознинг ички назорат тизимининг самарасизлиги, аудиторлар томонидан мижоз хатоларини аниқлай олмаслиги таваккалчилигини баҳолашдир.
Аудиторлик таваккалчилигини баҳолашда асосан икки усулдан фойдаланилади:
1) баҳолаш (индуктив):
27
2) миқдорий.
Аудиторлик фирмалар томонидан ҳозирги пайтда кенг
қўлланиладиган баҳолаш (индуктив) усулида, аудиторлар ўз
тажрибаси ва мижозни билишлигидан келиб чиқиб, умуман ҳисобот
ёки операцияларнинг алоҳида гуруҳлари асосларида аудиторлик
таваккалчилигини юқори, эҳтимолий ва кам эҳтимолий деб
белгилайдилар ва ушбу баҳодан аудиторлик фаолиятини
режалаштиришда фойдаланадилар.
Ммқдорий усул аудиторлик таваккалчилигининг кўп сонли моделларини миқдорий ҳисоблашни фараз қилади. Булар ичидан энг оддийси:
Ат = Ст х Нт х Мт,
бунда:
Ат - аудиторлик текшируви ўтказилгандан кейин молиявий ҳисоботда аниқланмай колган моддий хатоларни мавжуд бўлишлигини қабул қилиш тахмини тўғрисида аудиторнинг фикрини акс этувчи аудиторлик текшируви самарасизлиги таваккалчилиги (аудиторлик таваккалчилиги);
Ст - компания хусусиятлари билан боғлиқ бўлган таваккалчилик (соф таваккалчилик), яъни: ички назорат тизими самарадорлигини кўриб чиқишдан олдин, ҳисоботда белгиланган миқдордан юқори бўлган хатолар мавжуд бўлишлиги тахмини;
Нт - мижознинг ички (ички хўжалик) назорат тизими билан боғлиқ бўлган таваккалчилик;
Мт - тестлар ўтказиш муолажалари самарасизлиги билан боғлиқ бўлган таваккалчилик (муолажа таваккалчилиги) - тестлар ўтказиш жараёнида, аудитор учун қабул қилиниши мумкин бўлган миқдордан юқори хатоларни аниқланмай қолиниши тахмини.
5.6. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ
Корхонада ички назорат тизимини (ИНТ) баҳолаш мақсадлари -корхонанинг жорий хўжалик ишларини тартибга солиш ва самарадорлик билан амалга оширишдир: раҳбариятнинг молиявий-хўжалик сиёсати талабларини бажариш, корхона активларини сақлаш, ҳужжатлар, яъни маълумотлар тўлиқ ва аниқ даражада бўлишлигини таъминлаш.
Ички хўжалик назорат ишончлилигини баҳолаш, назорат муолажалари хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган хатолар ва камчиликларни олдини олиш, аниқлаш ва тўғрилашга қаратилган бўлиши лозим. Баҳолаш муолажаларини етти хил йўналишлар бўйича амалга ошириш тавсия этилади: ҳақиқийлик, тўлиқлик, рухсат берилиши, аниқлилик, табақалаштириш, ҳисоб, даврлаштириш. Назоратнинг муайян объектларини аудит қилиш жараёнида ички назорат ва ҳисоб тизимини бевосита баҳолашни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Хўжалик операцияларнинг ҳақиқийлиги қайд қилинган операциялар ҳақиқатдан ҳам ҳужжатлардаги кўрсаткичлар билан тасдиқланганлигини билдиради.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish