Касса операцияларини текширишда маълумот манбаси қуйидагилар ҳисобланади:
нақд пулларни кирим қилиш ва бериш бўйича дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш (кирим ва чиқим касса ордерлари КО-1, КО-2);
КЭ.ССЭ. дафтари (КО-4 шакли), кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш дафтари (КО-3, КО-За);
касса ҳужжатларига оид дастлабки тасдиқловчи ҳужжатлар;
51 • 5010-"Миллий валютадаги пул маблағлари", 5110-"Ҳисоб-китоб ҳисобварағи", 5610-"Пул эквивалентлари (турлари бўйича)" ҳисобварақлари, 006-"Қатъий ҳисобот бланкалари" балансдан ташқари ҳисобварағи ва бошқа ҳисоб-китоб ҳисобварақлари билан корреспондентланган ҳисобварақлар бўйича ҳисоб регистрлари, баланслар ва бошқа ҳисобот шакллари.
9.2. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАР ҲУЖЖАТЛАРДА ТЎҒРИ АКС ЭТИЛГАНЛИГИНИ ТЕКШИРИШ Аудитни ўтказиш амалиёти шуни кўрсатадики, пул маблағлари билан боғлиқ бўлган нуқсон, суиистеъмолчилик, камомад ва ўзлаштиришлар мансабдор шахслар томонидан айнан ушбу операциялар бўйича ҳисоб юритилмаганлиги ёки тегишли равишда олиб борилмаганлиги туфайли содир этилади.
Ҳисоб регистрларига хўжалик операцияларини ёзиб қўйиш учун асос бўлган дастлабки ҳужжатларни текширишга ўта жиддийлик билан ёндошиш керак.
Бунда дастлабки ҳужжатлар 1996 йил 30 августда кучга киритилган Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва БҲМА талабларига мувофиқ расмийлаштирилаётганлигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Касса операцияларини текшираётганда қўшимча равишда қуйидаги меъёрий ҳужжатлардан ҳам фойдаланиш лозим:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 24 январда 1/16-сон билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида касса операцияларини юритиш тартиби".
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хати билан тасдиқланган "Банк муассасалари томонидан "Ўзбекистон Республикасида касса операцияларини юритиш тартиби"га корхоналар, ташкилотлар, муассасалар қандай риоя этаётганини текшириш бўйича тавсиялар".
3. 1999 йил 19 ноябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган
19-сонли "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" БҲМАси.
Касса операциялари текширувининг асосий босқичлари:
Кассадаги нақд пулнинг амалдаги қолдиғини инвентарлаш ва касса дафтаридаги кўрсаткичларга мувофиқлигини аниқлаш.
Кирим ва чиқим касса ордерлари бўйича касса дафтарида нақд пул тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилинганлиги ва ҳисобдан чиқарилганлигини текшириш.
Кирим ва чиқим ордерларининг расмийлаштирилишига асос бўлган ҳужжатларни текшириш.
Амалга оширилган хўжалик операцияларининг қонунийлигини текшириш.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кассада сақланиши лозим бўлган ва кассада сақланаётган бошқа бойликлар (қимматли
52 қоғозлар, қимматли совғалар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа
бойликлар)
амалда мавжудлигини текшириш.
6. Касса дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлардаги (журнал-
ордерлар, қайдномалар) якунларни текшириш.
7. Пул маблағларини банклардан (корхоналардан) олишда, олиб
келишда, корхонада сақлашда ва беришда бут сақланишини
таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
"Пул маблағларини сақлашда ва ташишда уларнинг
йўқотилмаслигини таъминлаш тўғрисида тавсиялар" тартибига риоя
қилинаётганлигини текшириш.
8. Кассир билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик
тўғрисидаги ёзма шартнома мавжудлигини текшириш.