Солиққа тўғри тортиш мақсадида хизмат сафа-ри харажатлари белги-ланган меъёрлар чегара-сида ёки ундан ошиб кетганлигининг таҳлилий ҳисоби олиб бориладими?
Хизмат сафари гувоҳнома-ларида хизмат сафари жойларида бўлганлиги тўғрисида белгилар қўй-илганлигини текшириш
Ҳисобдор шахслар-нинг бўнак ҳисо-ботлари
3
Қисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб регистрларидаги маълумотларни текши-риш ва уларни Бош китоб маълумотлари билан со-лиштириш
Журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб
4
Ҳисобдор шахслар томо-нидан амалга оширилган харажатлар мақсадга му-вофиқлиги, ишлатилмаган ҳисобдор суммалар тўлиқ қайтарилганлигини тек-шириш
Дастлабки ҳуж-жатлар илова қи-линган бўнак ҳисо-ботлари, касса
дафтари
. 92
1
2
3
4
5
6
5
Солиққа тўғри тортиш мақсадида ҳисобдор шахс-лар томонидан белгилан-ган меъёрлар чегарасида амалга оширилган хара-жатларини текшириш
Журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб
6
Белгиланган меъёрлардан кўп ишлатилган хизмат сафари ҳаражатларидан даромад солиғи ушланган-лиги ва фойда солиғи бўй-ича солиққа тортиш база-сига киритилганлигини текшириш
Даромад солиғи бўйича ҳисоблар ва 1-иловага мувофиқ солиққа тортилади-ган базага киритиш учун харажатлар ҳисоби
7
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳи-собварақлар тўғри коррес-пондентланганлигини тек-шириш
7-сонли журнал-ордер ёки бухгал-терия ҳисобининг бошқа регистрлари
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар, одатда, ёппасига текширилади, шунинг учун бунга аудитор ёрдамчиларини жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Аудит вақтида қуйидагилар аниқланади: бўнакларни бериш қоидаларига риоя қилинаётганлиги; буйруқлар мавжудлиги, бўнак ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилганлиги; ҳисобдор суммалар мақсадга мувофиқ ва қонуний ишлатилганлиги; бўнак ҳисоботларига илова қилинган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги; қайтадан ишлатилишини олдини олиш учун асос бўлган ҳужжатларни белгилаш тартиби; ишлатилмаган ҳисобдор суммалар ўз вақтида қайтарилиши.
Ҳисобдор суммалар қонуний берилганлигини текширишда, авваламбор, корхона бўйича ҳисобот учун нақд пуллар берилиши мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжудлиги аниқланади. Ушбу рўйхат корхона раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади. Рўйхатга фақат корхонада доимий ёки контракт асосида ишлайдиган ходимлар киритилади.
Берилган ҳисобдор суммалар бўйича бўнакнинг берилиши мумкин бўлган миқдоридан ошиб кетмаганлиги аниқланади. Хизмат сафари харажатлари учун бериладиган ҳисобдор суммалар жойларга бориш ва келиш йўл ҳақи тўловлари, хизмат сафари муддати чегарасида кунлик харажатлар ва яшаш харажатлари йиғиндиси миқдорида берилади.
Ҳисобдор суммалар бериш тартибини текширишда аввал олинган суммалар бўйича қарздор бўлган шахсларга қайтадан ҳисобот учун пуллар берилганлигини аниқлаш лозим. Ҳўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилган ҳисобдор суммалар қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги бўнак ҳисоботи маълумотлари илова қилинган ортиш-
93 тушириш за бошқа ишлар учун нақд пул тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан, шунингдек, сотиб олинган моддий бойликлар амалда омборга келиб тушган моддий бойликларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун ҳисобварақлар, товар чеклари, моддий бойликларни кирим қилиш бўйича юк хатлари, омборда ҳисоб юритиш варақалари ва материаллар харакати тўғрисидаги ҳисоботлар билан солиштирилади.
Ишлатилмаган ҳисобдор пуллар ўз вақтида қайтарилганлигини аниқлаш текширувнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Ишлатилмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган ҳисобдор суммалар, улар қайтариладиган кундан бошлаб бир ой муддатда ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси бўйича сўзсиз ушлаб қолиниши лозим.
Текширув вақтида хизмат сафари харажатлари қонуний ва мақсадга мувофиқ қопланганлигини текшириш лозим. Бунда хизмат сафарига юбориладиган ходимлар тўғри ҳисобга олингаилиги ва рўйхатга олиш дафтари тўгри юритилаётганлиги аниқланади.
Хизмат сафарига юборилган шахслар томонидан тақдим этилган бўнак ҳисоботларини текширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Хизмат сафари гувоҳномаларида ходим режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилганлиги, хизмат сафари ҳужжатларида ўчирилган ва тўғриланган ёзувлар мавжудлиги, ҳужжатларнинг барча реквизитлари тўлдирилганлиги аниқланади. Ходимнинг амалда хизмат сафарида бўлган вақти хизмат сафари гувоҳномасидаги белгилар бўйича аниқланади ва ушбу саналар бориш-келиш йўл ҳужжатлари кўрсаткичлари билан солиштирилади. Кунлик харажатлар, яшаш жойини ёллаш ва бориш-келиш йўл харажатларининг ҳисоби алоҳида текширилади.
Хизмат сафарида бўлган ходимнинг кўрпа-тўшак
жиҳозларидан фойланаганлиги учун харажатлари чипта тақдим этилмаган ҳолда ҳам қопланади.
Корхона томонидан хизмат сафаридаги ходимларга истиқомат қилиш ва бошқа харажатлар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар миқдоридан юқорироқ ҳақ тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда, белгиланган меъёрлардан ошган харажатлар "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ фойда солиғига тортилиши, шунингдек, ходимнининг жорий ойлик иш ҳақи билан биргаликда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғига киритилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг уч кун муддатда ҳисобот бериши керак. Бунинг учун у раҳбар томонидан тасдиқланадиган бўнак ҳисоботини тайёрлайди. Бўнак ҳисоботига режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилган хизмат сафари гувоҳномаси, яшаш учун хонадон ёллаганлиги ва бошқа харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Корхона раҳбари беш кун муддатда хизмат сафарига юборилган ходимнинг бўнак ҳисоботи бўйича қарор қабул қилиши лозим. Ҳизмат сафари ҳаражатлари бўйича кам тўланган ва ортиқча тўланган барча ҳолатлари аудитор ҳисоботида
94 акс этилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жуда кўп камчилик ва нуқеонлар аниқланса, улар алоҳида рўйхатда қайд этилади, аудитор ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва аудиторлик ҳисоботига илова қилинади.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни назорат қилишда олинган ҳисобдор суммаларни акс этиш бўйича ҳисобварақлар тўғри корреспондентланиши ва улар тўғри ҳисобдан чиқарилганлиги, шунингдек ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ўтказмалар чизмалари мавжудлигини текшириш лозим. Олинган ҳисобдор суммалар ёки ҳисобдор шахсиинг қарзини таедиқловчи ҳужжатларсиз харажатлар ҳисоби бўйича ҳисобварақларда ҳисобдан чиқариб юбориш ҳоллари учрайди.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоблар юритиладиган регистрларда айланмалар тўғри ҳисобланганлиги ва қолдиқ суммаси тўғри чиқарилганлиги текширилади, шунингдек, уларни бухгалтерия ҳисобининг бошқа регистрларидаги ёзувлар билан солиштирилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар корхона балансида тўғри акс этилганлигини ҳам текшириш лозим.
Энг кўп учрайдиган хатолар:
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ҳисобидаги барча хатоларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
1) корхона маъмурияти томонидан содир этиладиган хатолар;
2) маъмурият эътиборсизлиги ва бепарволиги оқибатида
ҳисобдор шахслар айби билан вужудга келадиган хатолар;
3) ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия
ҳисобининг тартиби бузилгандан келиб чиққан хатолар.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:
- ҳисобдор суммалар берилиши мумкин бўлган қатъий
чегараланган шахслар рўйхати тузилмаганлиги;
ҳисобот учун нақд пуллар рўйхатида ёки корхона ходимлар жадвалида бўлмаган шахсларга берилиши;
банк орқали тўланиши мумкин бўлган ҳаражатларни қоплаш учун (масалан йўл ҳақини тўлаш ва бошқалар) ҳисобдор шахсларга нақд пулларни берилиши;
ҳисобдор суммалар кўринишида бўнак бериш йўли орқали ходимларни яширин кредитлаш;
аввал олинган бўнак бўйича қарздор бўлган шахсларга ҳисобдор суммалар бериш;
белгиланган меъёрлардан кўп миқдорда бўнаклар бериш;
ўз харажатлари бўйича ҳисобот бермаган ёки ишлатилмаган бўнак ҳисоботлари суммаларини кассага қайтармаган ҳисобдор шахслардан, унинг қарзини ҳақ тўлаш суммасидан ушлаб қолиш йўли билан мажбурий ундириш чораларини кўрмаслик.
Иккинчи гуруҳ хатоларига қуйидагилар киради:
- бўнак ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ва
ишлатилмаган пулларни ўз вақтида кассага қайтармаслик;
- пулларни бошқа ҳисобдор шахсларга бериш;
95 - бўнакни мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда ишлатиш;
бўнакни ишлатилиши ёки бўнак ҳисоботини тасдиқловчи ҳужжатларни нотўғри расмийлаштириш;
амалда ишлатилган пулни йўналиши ва миқдорини бузиб кўрсатувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш.
Учинчи гуруҳ хатолари қуйидагилардан иборат:
- ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ўтказмалар
чизмаси йўқлиги;
бухгалтерия ўтказмаларини нотўғри тузиш;
бўнак ҳисоботларидаги ва 7-сонли журнал-ордерда ёки бошқа ҳисоб регистрларида ёзувларни номувофиқлиги;