Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet30/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

10.6. БЮДЖЕТ БИЛАН СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ АУДИТИ
Давлат бюджети - бу иқтисодиётни ривожланишига, мудофаа, ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган жавҳалар, таълим ва маданият, давлат бошқаруви идоралари ва бошқа мақсадларга ишлатиладиган марказлаштирилган пул жамғармасидир. Ўзбекистон Республикасида тўловлар суммаси тўғри ҳисобланиши ва бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат қилувчи кучли солиқ хизмати ташкил этилган.
Корхонада бюджет билан ҳисоб-китоблар аудитининг асосий мақсади солиқ ва йиғимларнинг барча турлари бўйича ҳисоблар тўғри ташкил этилиши, улар тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши, солиқ тўловларининг кечиктириш сабаблари ва боқимандалар қайси ҳисобварақларга ўтказилганлиги, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаганлигига айбдор шахсларга нисбатан ва йўл қўйилган камчиликларни олдини олиш учун қандай чоралар кўрилганлигини аниқлашдан иборатдир. Бюджет билан ҳисоб-китобларни текширишда аудитор хўжалик юритувчи субъектга солиқ ва йиғимлар нотўғри ҳисобланиши ҳамда улар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун солиқ идоралари томонидан кўриладиган жарима ва бошқа чоралари билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларни олдини олишга ёрдам бериши лозим.
Корхонада бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича текширувининг асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади: тўловлар ва йиғимлар алоҳида турлари бўйича маълумотномалар ва ҳисоблар, тегишли суммалар бюджетга ўтказилганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжатлар илова қилинган банк кўчирмалари, солиқ идоралари томонидан ўтказилган текширувлар бўйича далолатномалар, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича ёзувлар, журнал-ордерлар ва ҳисоб регистрларининг бошқа турлари, Бош китоб, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва бошқалар.
Солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича қуйидагилар амалга оширилади:
96
- ушбу ҳисоблар бўйича ички назорат тизими ҳолатини (тест
ўтказиш йўли билан) баҳолаш;
- кузатиб бориш, нусҳа кўчириш, ҳужжатлар ва ҳисоб
регистрларини солиштириш йўли билан солиққа тортиш базаси тўғри
белгиланганлигини аниқлаш;

  • кузатиб бориш ва нуеҳа кўчириш йўли билан солиқ ва йиғимлар ставкаси тўғри қўлланилганлиги текшириш;

  • кузатиб бориш, меъёрий ҳужжатлар билан солиштириш, текширилаётган субъект хусусиятларини ўрганиш йўли билан солиқ имтиёзлари тўғри қўлланилганлигини аниқлаш;




  • кузатиб бориш, дастлабки ҳужжатларни ўрганиш, арифметик ҳисоблаб чиқиш йўли билан сотиб олинган заҳиралар бўйича ҚҚС тўғри қопланганлигини текшириш;

  • тўлов ҳужжатлари, солиқ бўйича ҳисобларни ўрганиш йўли билан солиқ ва йиғимлар бўйича тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилганлиги, солиқларни ҳисоблаш бўйича маълумотномалар тўғри тузилганлигини аниқлаш;

солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида тўғри акс этилганлигини текшириш.
Корхона қайси солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилаётганлигини аниқлаш керак. Солиқ идоралари ва бошқа назорат олиб борувчи идоралар томонидан ўтказилган текширув ҳужжатлари ва якунлари билан танишиб чиқиш лозим, зеро бу олдинги даврда йўл қўйилган хатолар тавсифини аниқлаш ва чуқур текширув учун объектларни белгилаш имкониятини яратади.
Фойдадан солиқ, ЦЦС, мулк солиғи, ер солиғи бўйича бюджет
билан ҳисоб-китоблар ва йўл жамғармасига ажратмалар синчковлик
билан текширилади, чунки ушбу тўловларнинг бюджетга тўланадиган
барча тўловлар ва йиғимлар таркибидаги нисбати каттадир,
шунингдек, солиқ қонунчилигига риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида
келиб чиқадиган молиявий жазолар (жарима, боқимандалар) ўрганиб
чиқилади. Агар корхона ташқи иқтисодий фаолият билан
шуғулланса, экспорт-импорт операциялари тўғри солиққа тортилганлиги ҳам текширилади.
Аудитор солиқларни уларнинг манбаларига, яъни фойдага, давр харажатларига, сотувни камайтиришга тўғри ўтказилганлигини текшириши лозим.
Текширув жараёнида солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича ҳисобот даврининг охирига айланмалар ва қолдиқ тўғри чиқарилганлиги аниқланади. Бунинг учун тўловларнинг ҳар бир тури бўйича таҳлилий ҳисоб кўрсаткичлари журнал-ордерлар ва ҳисобнинг бошқа регистрлари, Бош китоб ва баланснинг 6400, 6500-сонли ҳисобварақлари гуруҳи маълумотлари билан солиштирилади.
Текширув вақтида аниқланган камчилик ва хатолар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида ва аудиторлик ҳисоботида қайд этилади.
Одатдаги хатолар:
- солиқлар ва йиғимлар бўйича солиққа тортиладиган база
97
нотўғри ҳисобланиши;
- солиқлар ва йиғимлар бўйича қўлланиладиган имтиёзлар
нотўғри белгиланиши;

  • мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатларида ҚҚС кўрсатилмаган ҳолда ҳам уни солиққа тортиш базасидан камайтириш;

  • бухгалтерия ҳисобини тегишли равишда юритмаслик (сотувдан тушумларни, харажатларни нотўғри акс этиш, айрим солиқлар, жарима ва боқимандаларни харажатлар ҳисоби ҳисобварақларига, фойдага ва бошқаларга нотўғри ўтказиш);

  • тўлов ва йиғимларни бюджетга ўтказишда белгиланган тўлов муддатларига риоя қилмаслик.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish