Аудиторлик фаолияти тўғрисида


-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ ВА КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ



Download 2,78 Mb.
bet25/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

10-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ ВА КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ
АУДИТИ
10.1 ҲИСОБ-КИТОБ ВА КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ АУДИТИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар, яъни: мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, харидорлар ва буюртмачилар, турли дебиторлар ва кредиторлар, ҳисобдор шахслар, банклар, солиқлар бўйича бюджет билан, инвесторлар ва бошқалар билан турли ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро алоқалар ўрнатадилар. Корхоналар ҳисоб-китобларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб тартиби билан бир қаторда, нақд пул айланиши йўли билан, агар тизим ичидаги ҳисоб-китоблар мавжуд бўлса - ўзаро ҳисоб-китоблар тариқасида амалга оширадилар. Ҳисоб-китоблар ҳолати юзасидан оқилона назоратни ташкил этиш ҳисоб-китоб ва шартномавий интизомни мустаҳкамлашга, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни камайтиришга имконият яратади, айланма маблағларнинг юқори айланишлигини таъминлайди ва шу орқали корхона молиявий аҳволини яхшилаш имкониятини яратади.
71
Ҳисоб-китоб ва кредит операцияларини аудит қилишдан мақсад ҳисоб-китоб операциялари ҳисоби тўғри юритилишини баҳолаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари қонуний вужудга келганлиги, улар қопланиши ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, кредит мақсадли ишлатилиши ва тўлиқлиги ҳамда кредит ва уни ишлатилиши бўйича фоизлар ўз вақтида қайтарилишини тасдиқлашдир.
Ҳисоб-китоб ва кредит операциялар аудитининг асосий манбаси бўлиб қуйидаги меъёрий ва дастлабки ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. 1996 йил 29
августда тасдиқланган (2002 йил 30 август ҳолатига кўра
ўзгартиришлар билан).
2) Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. 1997 йил 24 апрелда
тасдиқланган (2002 йил 30 август ҳолатига кўра ўзгартиришлар
билан).

  1. Ўзбекисюн Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўрисида"ги Қонун. 1996 йил 30 августда тасдиқланган.

  2. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида Низом. 2002 йил 12 январда тасдиқланган.

5) 21-сонли Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия хисоби
миллий андозаси (БХМА). "Хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар
режаси ва уни қўллаш тўрисида йўриқнома".

  1. Ўзбекистон Республикасининг бошқа БХМАлари.

  2. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шаклланитириш ҳақидаги Низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон билан тасдиқланган.




  1. Ўзбекистон Республикаси худудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларни қисқа муддатли кредитлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 16 мартда 675-сон билан рўйхатга олинган.

  2. Ўзбекистон Республикаси худудида банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларни ўрта ва узоқ муддатли кредитлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 8 февралда 892-сон билан рўйхатга олинган.

  3. Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 7 мартда 907-сон билан рўйхатга олинган.

11. Умумдавлат солиқларини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш
тўғрисида йўриқномалар.
12. Маҳаллий солиқлар ва йигимларни ҳисоблаш за бюджетга
тўлаш тўғрисида йўриқномалар.
72
13. Вазирлик, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар
ходимларини Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарига хизмат
сафарига юборилганда хизмат сафари харажатларини қоплаш
учун маблағлар
бериш тартиби.
14. Ҳисобнинг ушбу бўлимига тегишли дастлабки ҳужжатлар.
15. Ҳисобнинг ушбу бўлимига тегишли синтетик ва таҳлилий
ҳисоб регистрлари.
16. Бухгалтерия ҳисоботи.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish