9.3. НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАР ҚОНУНИЙЛИГИНИ ТЕКШИРИШ Касса операцияларини текшираётганда аудитор касса
операциялари тартибига қандай риоя қилинаётганини, касса интизомини, нақд пул билан амалга оширилган операциялар қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини аниқлаши лозим.
Нақд пулларни олиш ва беришда амалга оширилган операциялар билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш, барча кирим ва чиқим касса ордерлари, тўлов қайдномалари ва бошқа ҳужжатлар аниқ, ўчирилмасдан ва тўғриланмасдан тўлдирилганлиги, барча ордерлар ва уларшжг иловалари операция содир этилган сана ва кассирнинг имзоси қайд этилган ҳолда, "олинган" ёки "тўланган" деган тамғалар билан тасдиқланганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Чиқим ордерларида (қайдномаларида) "тўланган" деган тамға босилмаганлиги айрим ҳолатларда улардан қайта фойдаланишга олиб келади (касса дафтари бўйича харажатга ўтказилади).
Қуйидагилар синчковлик билан текширилиши лозим:
тўлов цайдномаларида - пул олувчининг имзоси ҳақиқий эканлиги. Қайдномаларда битта пул олувчи шахс бир нечта шахс учун имзо чекканлиги ҳолатлари бўлиши мумкин;
кирим ва чиким касса ордерларини цайд этиш дафтарида (КО-3 шакли) - сана, тартиб рақами ва сумма кирим ва чиқим касса ордерлари ва касса дафтаридаги шунга ўхшаш кўрсаткичларга мувофиқлиги;
- чиким касса ордерларида - олинган суммалар ҳисоби тўғрилиги
(ёзма равишда) ва пул олувчининг имзоси, шунингдек, корхона
ходимлар жадвалида бўлмаган олувчилар паспорт кўрсаткичлари
ёзиб қўйилганлиги;
барча %ужжатларда - пул маблағлари учун масъул раҳбарларнинг имзолари мавжудлиги. Барча чиқим касса ҳужжатларига раҳбар шахсаи имзо чекканлигига эътиборни қаратиш лозим. Раҳбар вақтинча корхонада бўлмаса (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблик) ва буйруқ билан ўз вазифаларини
53 бошқа, уни ўрнини вақтинча эгаллаб турган шахсга топширган
ҳолатлари истисно ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодексига мувофиқ раҳбарлар (биринчи шахслар) ўрнига имзо қўйиш тартибини бузиш, бундай ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга эмаслигига олиб келади;
-касса дафтарида - расмийлаштирилиши ва юритилиши, унга киритилган тузатишлар ҳақиқийлиги. Якуний айланмалар ва кун якуни бўйича нақд пул қолдиқларининг қайд этилиши тўгри ҳисобланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Банкдан чеклар билан олинган нақд пуллар тўлиқ кирим қилинганлиги текширилганда чек дафтарчасининг барча миллари (корешоги) мавжуд эканлигини текшириш лозим.
Корхонада бир нечта кассир бўлса, ҳар бир кассир учун юритиладиган кирим қилинган ва берилган пуллар ҳисоби бўйича дафтар (КО-5 шакли) тўғри юритилаётганини текшириш керак.
Касса интизомига риоя қилинишини текшираётганда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- банкдан олинган нақд пуллар мақсадга мувофиқ иштилганлиги;
- кассада мавжуд бўлган пул қолдиқлари банк томонидан
бешмланган лжмктга мувофиқлихи.;
- гап ҳақи, мукофотлар, яафақа тўлаш учун ишлатилмаган нацд
пуллар ва бошқа тушумлар бўйича суммалар ўз вақтида ва тўлиқ
банкка топширилганлиги;
- нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича белгиланган
қоидаларга риоя қилиниши;
- нақд пуллар қарзга берилганлиги ёки олинганлиги.
Агар касса орқали уй-жой, маиший хизматлар учун тўловлар олинса(балансда уй-жой маиший хизмати бўлган тақдирда), кирим касса ордерлари кўрсаткичларини уй-жойларда яшовчилар шахсий ҳисобварақларидан олинган кўчирмалар билан танлаб олиб текшириш жуда ҳам муҳимдир.
Камчиликлар ва суиистеъмолчиликлар аниқланган ҳолда уй-жойларда яшовчиларнинг шунга ўхшаш ҳужжатларини текшириш лозим.
Айрим ҳолларда бундай текширувлардан кейин пул маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланади.
Ўз вақтида олинмаган иш ҳақи ва бошқа ҳисобланган пуллар бўйича депонентланган суммалар тўланишига алоҳида эътибор бериш керак. Бунда, гарчанд танлаб олиб бўлса ҳам, тўланган суммаларни депонентланган суммалар ҳисоби бўйича дафтар (картотека)даги шунга ўхшаш ёзувлар билан солиштириб кўриш лозим.
Аудитор касса операцияларига оид ички назорат ҳолати тўғрисида иложи борича тўлиқ маълумот олиши, корхонада касса интизомига қандай риоя қилинаётганлигини аниқлаши зарур. Ушбу масалани ечиш учун у олдиндан тайёрланган саволнома бўйича тестларни ўтказиши мумкин. Савол ва жавобларнинг намунавий рўйхати 9.1.-жадвалда келтирилган.
54 9.1.-жадвал Кассани ташкил қилиш ва касса интизомини текшириш бўйича
саволнома