Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet11/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Аккорд тўловида аудиторлик текширувини ўтказиш тўгрисидаги шартномада тўлов суммаси текширув бошланмасдан олдин белгиланади ва қайд этилади. Айрим аудиторлик фирмалар ушбу суммани мижознинг молиявий имкониятлари ёки бошқа бир мезонлардан келиб чиқиб эркин белгилайдилар. Лекин, мамлакатимизнинг кўпчилик фирмалари шартнома тузишдан олдин мижоз фаолияти хусусиятлари билан танишиш, тахминий аудиторлик таваккалчилигини баҳолаш ва бажариладиган ишларга сарфланадиган меҳнат ҳажмларини аниқлаш мақсадида, аудиторга муайян ҳақ тўлаб уни мижоз билан танишиб чиқиш учун юборадилар. Шундан кейин, аудиторлик фирмаси бажариладиган ишларнинг умумий қийматини белгилайди ва мижоз билан шартнома тузади.
Вақтбай тўлови - барча давлатларда аудиторлик хизматлари бозорида энг кўп тарқалган тўлов туридир. Агар кўзда тутилмаган вазиятлар натижасида меҳнат сарфи ҳажми кўпайса, ишлар қиймати ҳам мутаносиб равишда ошиб боради.
Вақтбай тўлови аудиторнинг бир соат (кун) иш вақтини баҳолашга асосланади ва унинг малакасига ҳам боғликдир.
Ишбай тўлови - одатда бухгалтерия ҳисобини тиклашда қўлланилади. Ҳисоб-китоб ҳисобдаги ҳар бир операция, ҳар бир кўрсаткич қийматини аниқлашдан келиб чиқади.
Натижалар бўйича тўлов - аудитор • кўрсатилган хизматлар учун олдиндан қийматини белгиламайди, тўлов миқдорини эса, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқларни тўлаш ва бошқалардан аниқланган хатолар ва ноаниқликлардан мижоз учун иқтисод қилинган молиявий ресурслардан улуш сифатида белгилайди.
Аралаш тўлови - бу юқорида қайд этилган тўловлар турлари ва хилларидан ташкил топган мажмуидир. Масалан, шартномада хизматларнинг умумий қиймати белгиланади (аккорд) ва шунга қўшимча равишда, иқтисод қилинган сумма, кўзда тутилмаган вазиятлардан келиб чиқадиган ресурслардан маълум фоиз киритилади.
.22
4.4. АУДИТОРНИНГ МИЖОЗ ОЛДИДАГИ МАЖБУРИЯТ-ХАТИ
Мижоз ва аудитор ўртасидаги ўзаро келишувини белгиловчи қўшимча ҳужжат бўлиб аудит ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ва аудитор томонидан ўз мижозига йўлланган хати ҳисобланади (ушбу ҳужжатдан олдин мижознинг тегишли расмий таклифи мавжуд эканлиги назарда тутилади).
Аудитор ва мижоз ўртасидаги бир маротаба бўладиган келушувларда аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги розилик хати томонлар ўртасида тузиладиган шартнома ўрнини босиши мумкин.
Бунда аудитор томонидан таклиф этилган текширув
шартларига мижоз ёзма равишда розилик билдириши лозим.
Мижозга йўлланган аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг мажбурият-хати аудит ўтказишга розилигини ёки айрим корхоналар ва ташкилотлар (банклар, жамғармалар, суғурта компаниялари, очиқ турдаги акциядорлик жамиятлар ва бошқалар) учун қонунчиликда кўзда тутршган расмий аудиторларни таклиф этилишини тан олганлигини тасдиқлайди.
Аудиторлик текшируви бошланишдан олдин мижозга хат йўлланиши мижозни ҳам аудиторни ҳам манфаатларига мос келади, чунки бу аудиторлик текшируви якунлангандан кейин икки тарафнинг мажбуриятларига оид кўплаб англашилмовчиликларни олдини олиш имкониятини яратади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги хатда қуйидагилар кўрсатилади:

  • аудит ўтказилишининг зарурияти;

  • корхонада бухгалтерия ҳисоби ишончлилиги ва назорат самарадорлилигини аниқлаш учун тест текширувларини ўтказиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосланганлилиги, аниқлилиги ва ишончлилиги, қабул қилинган ҳисоб тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқлилигини аниқлаш мақсадида маълум муолажаларни амалга ошириш зарурлиги.

Хатнининг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:

  • аудит объектларини ёритиш (бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот) ва унинг миқъёсларини аниқлаш (текширув мазмуни ва муддатлари);

  • тақдим этилган маълумотлар учун мижознинг масъуллигини белгилаш;

  • амалдаги меъёрий ҳужжатлар, қонунчилик ёки малакали аудиторлик бирлашмалар тавсиялари, аудитор риоя қиладиган қоидалар доирасида аудит чегараларини белгилаш;

  • аудиторлик фаолияти натижалари бўйича жамловчи хулоса, ҳисобот ёки бошқа турларини аниқлаш;

23

  • ички назорат тизими номукаммаллиги сабабли муҳим аниксизликлар ёки хатолар аниқланмай қолиниши таваккалчилигини белгилаш;

  • аудит пайтида ўрганиладиган барча мунтазам ва таҳлилий ҳисоб, ҳужжатлар ва бошқа турдаги керакли маълумотлардан бемалол фойдаланиш имконини яратиш;

  • тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган сирни сақлаш тўғриеида аудиторнинг мажбурияти.

Аудит ўтказиш тўғрисида розилик берилган хатда аудитор ва мижоз жавобгарлиги белгиланади. Аудитор жавобгарлиги деб амалдаги қонунчикка ва томонлар келишувига мувофиқ аудиторнинг маънавий ва моддий жавобгарлиги тушунилади. Аудитор молиявий ҳисоботга оид ўз хулосаси бўйича жавобгардир.
Мижоз жавобгарлиги деб аудиторлик текшируви учун молиявий ҳисобни ташкил этувчи, амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мавжуд бўлган маълумотни тўлиқ тақдим этиши ва аудиторлик хулосасидан мақсадга мувофиқ фойдаланиши тушунилади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish