Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet7/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Тўртинчи босқич - аудиторлик фаолияти ва аудитнинг махсус турларини ўзига хос бўлган масалаларини тартибга солувчи аудиторлик фаолиятининг махсус андозалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари.
Бешинчи босқич - аудит ўтказишда тегишли аудиторлик ташкилоти аудиторлари ҳаракатини тартибга солувчи фирма доирасидаги аудиторлик андозалар.
2.2. АУДИТДА ИШБИЛАРМОНЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ
ҲУҚУҚИЙШАКЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар (аудиторлик ташкилотлар) аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини амалга оширадиган корхоналар сифатида рўйхатга олинадилар. Улар очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан кўзда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлишлари мумкин.
Аудиторлик фирмаларини табақалаштиришда асосий белгилари деб қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

  • фаолият тавсифи (бажариладиган вазифалар);

  • кўрсатиладиган хизматлар ҳажми.

Фаолият тавсифи (бажариладиган вазифалар) бўйича аудиторлик фирмалар универсал ва махсуслаштирилган ташкилотларга ажратиладилар.
15
Универсал аудиторлик фирмалар мажбурий аудит ўтказишнинг у ёки бу турини амалга ошириш учун бир нечта лицензияга эга бўлишлари ва турли хил ишларни бажаришлари мумкин. Булар қуйидагилардан иборат: умумий аудит, банк аудити ва бошқа турдаги аудиторлик текширувларини амалга ошириш; бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш; иқтисодий субъектнинг хўжалик-молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, актив ва пассивларни баҳолаш; молиявий, бошқарув ва солиқ ҳисоби бўйича маслаҳатлар бериш; бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича ўқитишни амалга ошириш; ҳисобни компьютерлаш; ўз фаолияти доирасида бошқа хизматларни бажариш.
Махсуслаштирилган аудиторлик фирмалари нисбатан торроқ доирада ишларни амалга оширадилар ва ишларнинг маълум бир турлари бўйича ихтисослашадилар (масалан, аудиторлик текширувлар, ўқитиш ва бошқалар).
Аудиторлик фирмалар аудиторлик фаолиятидан ташқари қандайдир бошқа ишбилармонлик ва унга боғлиқ бўлган фаолият билан шуғуллана олмайдилар.
Аудиторлик фирмаси универсал ёки махсуслаштирилган бўлишига қарамасдан у, албатта, асосий хизмат тури, яъни мажбурий аудитни амалга ошириши лозим. Акс ҳолда у аудиторлик фирма деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Кўрсатиладиган хизматлар ҳажми бўйича аудиторлик фирмалар йирик, ўрта ва кичикларга ажратиладилар. Универсал фирмалар кўп ҳолатларда йирик ва ўрта бўладилар.
Кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг асосий мезони деб сотувдан тушган тушум ҳажми ҳисобланиши лозим. Бунда ўлчов бирлиги тариқасида энг кам бир ойлик маош миқдоридан фойдаланиш мумкин.
2.1.жадвал
Фирмаларни ходимлар сони бўйича табақалаштириш


Аудиторлик фирма тури

Ходимлар сони

Кичик Ўрта
Йирик

10 тагача
10 тадан 20 тагача
50 та ва ундан юқори

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикасида асосан кичик аудиторлик фирмалар кўпчиликни ташкил этади.
Бизнинг мамлакатимизда аудит институти ривожлана бориши муносабати билан аудиторлик фирмалар уюшма, иттифоқ ва бошқа бирлашмаларга бирлаша бошладилар. Бундай бирлашишдан мақсад -аудиторлик фаолиятини ривожлантириш, тажриба алмашиш, таъсир доирасини ажратиш. Мамлакатимизда аудиторлар ва бухгалтерлар-нинг ижтимойи-касбий бирлашмалари ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу, биринчи навбатда,
16
Ўзбекистон Бухгалтерлари ва Аудиторлари Миллий Ассоциацияси, Аудиторлар Палатаси.
Аудиторлик хизмати бозорида фаолият кўрсатаётган аудиторлик фирмаларни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: хорижий аудиторлик ва консалтинг фирмалари, ўрта ва кичик фирмалар.
Энг таниқли хорижий аудиторлик фирмаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Егпз! & ¥оип§, КРМС, Рпзе ^а^егЬоизе Соорегз, Бе1оИ;1;е Тог1тат.5и 1п1егпа1;1опа1. Бу фирмалар томонидан амалга оширилаётган хизматлар нархи маҳаллий фирмаларнинг шунга* ўхшаш хизматлар нархидан анча қимматроқдир, лекин ғарбий инвесторлар айнан ушбу фирмаларнинг аудит бўйича хулосаларини тан оладилар. Кўпчилик маҳаллий фирмалар аудит бўйича ишларни малакалироқ бажарадилар, хорижий фирмалар эса аудитнинг халқаро андозаларини ва илғор иш услубини тарқатишга ёрдам қиладилар.
Аудиторлик ташкилотининг касбий ходимлари бажараётган вазифалари бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратилиши мумкин:

  • аудиторлик текшируви раҳбарлари;

  • катта аудиторлар (гуруҳ, бригада раҳбарлари);

  • аудиторлик текширувларининг оддий иштирокчилари;

  • бошқа мутахассислар.

Фирмада бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия томонидан юритилади. Йирик бўлмаган аудиторлик ташкилотлар соддалаштирилган икки даражали бошқарув тизимига эга бўлишлари мумкин - аудиторлик ташкилотнинг раҳбари, одатда, текширув раҳбари ҳам ҳисобланади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish