1.2.АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ
Аудит бунга ваколати бўлган шахслар - аудиторлар
(аудиторлик фирмалар) томонидан, хўжалик юритувчи
субъектларнинг молиявий ҳисоботининг ишончлилиги ҳамда молиявий ва хўжалик операциялар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ эканлигини аниқлаш мақсадида мустақил экспертиза ва таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг тўлиқлиги ва аниқлилигининг текшириш демакдир. Шунингдек, аудит таркибига консалтинг, яъни мижозларга шартномага асосан хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудитнинг мақсади - амалдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солувчи тизим, аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро шартнома мажбуриятлари билан белгиланадиган аниқ масалани ечишдан иборатдир. Аудиторлик фаолиятининг мақсади - хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини ишончли-лигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Аудитнинг асосий вазифаси - қуйидаги мақсадларга эришиш учун молиявий ҳисоботларни текширишдир:
ҳисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ёки ишончсизлилигини қайд этиш;
текширилаётган даврда корхона фаолияти натижасида ҳисоб ва ҳисоботда харажатлар, даромадлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс этилганлигини текшириш;
ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузиш, активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални баҳолаш услубига оид қоидаларини тартибга солувчи амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга ошириш;
хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва заём манбаларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.
Молиявий ҳисоботлар аудитининг асосий мақсади - бу маълум бир вақтда корхона фаолияти натижаси бўйича ҳисоботда активлар, мажбуриятлар, хусусий маблаглар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс этилганлигига ҳаққоний баҳо бериш, корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш.
Аудиторлик текшируви давомида баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг ишончлилиги текширилади. Бунда қуйидагилар аниқланади:
ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс этилганлиги;
ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойланилганлиги;
амалдаги мол-мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида қабул қилингандан қай даражада фарқ қилишлиги;
фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри ҳисобланганлиги.
Аудитор қуйидагиларни текшириши лозим:
корхона мулкдорлари томонидан Низом капитали ҳажмининг ўзгартирганлиги тўғрисидаги қарорлари тўлиқ бажарилганлиги;
баланснинг актив ва пассив ҳисобварақлари бўйича синтетик ва таҳлилий ҳисоб маълумотларининг бир бирига мос келишлиги;
ҳисоботда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўлиқ акс этилганлиги.
Аудиторлик хулосасини тайёрлаш жараёнида қуйидагилар текширилиши лозим:
корхонада амалга оширилган алоҳида хўжалик операциялари қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ акс этилиши ва мол-мулкни баҳолаш тартибига риоя қилиниши;
даромадлар ва харажатлар ҳисобот даврлари бўйича тўғри акс этилиши;
ҳисобда ишлаб чиқариш бўйича жорий харажатлар (айланиш чиқимлари) ва капитал қўйилмалар ажратилган ҳолда акс этилиши;
ҳар ойнинг 1-санасига таҳлилий ҳисоб маълумотлари айланма ва таҳлилий ҳисоб ҳисобварақлари қолдиқлари бир бирига мос келишлигининг таъминланиши.
Асосий мақсадга эришиш ва хулоса тақдим этиш учун аудитор қуйидаги масалалар бўйича ўз фикрини шакллантириши лозим:
ҳисоботнинг умумий қабул қилинишга мумкинлиги, ҳисобот ўзига нисбатан талаб қилинадиган барча шартларга умуман мувофиқлиги ва бир бирига зид бўлган маълумотлар мавжуд эмаслиги;
асосланганлиги (кўрсатилган суммалар асосланган равишда ҳисоботга киритилганлиги);
якунланганлиги (барча кёракли бўлган суммалар ҳисоботга киритилганлиги, хусусан активлар ва пассивларнинг барчаси ушбу компанияга тегишли бўлганлиги);
баҳолаш (барча табақалар тўғри баҳоланганлиги ва хатосиз ҳисобланганлиги);
табақалаштириш (ҳисобварақда ёзилган сумма асосланган ҳолда унда қайд этилганлиги);
ажратиш (баланс тузилган санадан олдинроқ ёки бевосита ушбу санадан кейин амалга оширилган операциялар амалга оширилган даврда тўғри акс этилганлиги);
батартиблик (алоҳида операциялар бўйича суммалар таҳлилий ҳисоб дафтар ва китобларида қайд этилганларга мувофиқлиги, улар тўғри рақамланганлиги, якуний суммалар Бош китобда қайд этилган суммаларга мувофиқлиги);
ошкоралик (барча табақалаштирилган маълумотлар молиявий ҳисоботга киритилганлиги ҳамда ҳисобот ва унинг иловаларида тўғри акс этилганлиги).
1.3. АУДИТНИНГ ТУРЛАРИ
Аудит ички ва ташқи аудитга ажратилади.
Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб ҳисобланади. Йирик корхоналарда раҳбариятнинг юқори бўғини ташкилот фаолияти ва қуйи раҳбарият тизими юзасидан кундалик назорат билан шуғулланмаслиги оқибатида ички аудитга эҳтиёж вужудга келади. Ички аудит айнан ўшбу фаолият тўғрисида маълумот беради ва менеджерлар ҳисоботларининг ишончлилигини тасдиқлайди. Ички аудитнинг кераклилиги, асосан, заҳиралар камомадини олдини олиш ва корхона ичида керакли бўлган ўзгаришларни амалга оширишдан келиб чиқади.
8
Йирик корхоналарда ички аудиторларнинг маълум вазифаларини бош бухгалтер ёки молиявий директорга бўйсунган бухгалтерия қошидаги тафтиш гуруҳлари бажарадилар, лекин ички аудиторларнинг вазифа доиралари кенгроқ ва қуйидагилардан иборат:
активлар ҳолати юзасидан назорат қилиш: раҳбарият томонидан қарорлар қабул қилинишида фойдаланадиган маълумот аниқ эканлигини тасдиқлаш; «,...:-
ички тизимга оид назорат муолажалари бажарилишини тасдиқлаш; :^шьилн^1, ...■-■
ички назорат тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва маълумот устидан ишлаш;
бошқарув маълумот тизими томонидан тақдим этиладиган маълумот сифатига баҳо бериш.
Ташқи аудит корхоналар буюртмалари (шартномалар)га асосан мустақил аудиторлар, аудиторлик фирмалари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, ташқи аудитнинг хусусиятларидан бири текширувни амалга ошираётган аудиторлар текширув олиб борилаётган хўжалик юритувчи субъектда ҳеч қандай манфаатга эга эмаслигидир, яъни: таъсисчи, мулк эгаси, акциядор, текширилаётган иқтисодий субъектнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботига қўйиладиган талабларига риоя қилиниши учун масъул раҳбар ва бошқа мансабдор шахслар эмас ҳамда корхона раҳбарияти билан қаримдош (отаси, онаси, рафиқаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, ўғли, қизи) ва улар билан хизмат юзасидан алоқадор эмас.
Агар аудиторлик фирмалари ўзларининг таъсисчилари, филиаллари, ваколатлари бўлган иқтисодий субъектларни ҳамда ушбу иқтисодий субъектга бухгалтерия ҳисобини юритиш, тиклаш ва молиявий ҳисоботини тузиш хизматларини кўрсатсалар, улар томонидан ташқи аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмас. Юқорида қайд этилган жиҳатларни яшириш аудиторлик текширувини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиниши учун асос бўлиши мумкин.
Ташқи аудитни ўтказишдан мақсад текширилаётган иқтисодий субъектнинг молиявий-хўжалик ҳолатини аниқлаш ва йиллик молиявий ҳисоботини тасдиқлашдир. Шунингдек, ташқи аудит шартномага асосан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйилганлигини яхшилаш, молия самарадорлигини ошириш, солиққа тортиш базаси юзасидан, текширилаётган субъект ва унинг сегментлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича бир қатор тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Аудиторлар ёки аудиторлик фирмалари томонидан амалга оширилган ташқи аудит натижалари текширилган корхонанинг ҳисоби, ички назорати ҳолатлари, йиллик ҳисоботи ишончлилиги тўғрисида хулоса тузиш ва тақдим этиш йўли билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |