Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet19/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Аудиторлик ҳисоботи - хўжалик юритувчи субъектнинг
раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий
йиғилишига тақдим этиладиган аудиторлик текширувининг бориши,
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан
аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқ
бузилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек,
аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва
аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланадиган бошқа ахборотдан иборат ҳужжат.
Аудиторлик ҳисоботи қуйидагилардан иборат:
• номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг
ҳисоботи"; иккала ном ҳам бир кучга эга);
• йўлланилаётган мижоз номи;
® кириш қисми;
® таҳлилий қисм;
• якуний қисм.
Молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) томонидан аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифаси имзоланиши лозим.
Аудиторлик ҳисоботи, буюртмачининг барча керакли бўлган реквизитлари қайд этилган ҳолда, аудиторлик текшируви буюртмачисига юборилади.
43
Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилоти реквизитлари, шу жумладан, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг рақами ва берилган санаси, аудиторлик текширувида иштирок этган аудиторлар ва бошқа шахслар тўғрисида маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи келтирилади.
Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми АФМАга ҳавола қилиниши ва унда қуйидагилар бўлиши шарт:

  • хўжалик юритувчи субъект ички назорат ҳолатининг текширув натижалари (батафсил баёни);

  • бухгалтерия ҳисоби ҳолати ва молиявий ҳисоботнинг текширув натижалари;

- молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш пайтида
қонунчилик талабларига риоя этилишининг текширув натижалари;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигининг текширув натижалари;
- активлар бутлигининг текширув натижалари.
Хўжалик юритувчи субъект ички назорат тизими ҳолатининг текширув натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими унинг
фаолият миқёслари ва хусусиятига мувофиқлигининг умумий баҳоси;
аудиторлик текшируви вақтида хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими унинг фаолият миқёслари ва хусусиятига оид аниқланган жиддий номувофиқликлари тўғрисида ёритиш.
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ҳолати ва молиявий ҳисобот текшируви натижалари тўғрисидаги маълумот қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда белгиланган тартибга риоя қилинишини баҳолаш;
- аудиторлик текшируви вақтида аниқланган бухгалтерия
ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда белгиланган
тартибининг жиддий бузишларга оид ёритиш.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий-хўжалик операцияларини амалга ошириш пайтида қонунларга риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган
молиявий-хўжалик операцияларининг амалдаги қонунчиликка
мувофиқлигини баҳолаш;
- аудиторлик текшируви вақтида аниқланган хўжалик юритувчи
субъект томонидан амалга оширилган молиявий-хўжалик
операциялар амалдаги қонунчиликка жиддий номувофиқларининг
баёни;
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрилигининг текширув натижалари тўрисидаги ахборот қуйидаги-
44
ларни ўз ичига олиши керак:
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоблар
тўғри
тузилганлиги ва тегишли идораларга тақдим этилганлигини баҳолаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш
бўйича белгиланган тартибни бузиш ҳолатлари, солиққа тортиш
базасини аниқлашдаги четга чиқишлар баёни.
Активлар бутлигини текшириш натижалари инвентарлашга асосланиши ва ўз ичига уларнинг ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги ва бутлиги тўғрисидаги маълумотлардан таркиб топиши керак.
Аудиторлик ҳисоботининг якунловчи қисми аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотининг тавсияларидан ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлар ва маслаҳатлардан иборат бўлиши лозим.
Аудиторлик ташкилоти тайёрланган аудиторлик ҳисоботи бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Аудиторлик ҳисоботидаги маълумот маҳфий ҳисобланади ва ошкор этилмаслиги керак. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ушбу ахборотни ошкор этганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
8.4. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish