Н2
|
Ҳисобварақлар корреспондентла-нишида хатолар бўлиши мумкин
|
75
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
12
|
Мол етказиб берувчи-лар билан ҳисоб-китобларнинг дастлаб-ки, таҳлилий ва синте-тик ҳисоби кўрсаткич-лари қайси муддатлар-да солиштирилади?
|
Ҳар чоракда со-лиштирилади
|
Н2
|
Ҳар ойлик маълу-мотларда хато-ликларга йўл цўй-иш мумкин
|
13
|
Бухгалтер томонидан ҳисобварак.ларда цайд этилган нархлар шарт-номавий нархлар би-лан мувофиқлиги тек-шириладими?
|
Мунтазам ра-вишда текшириб борилади
|
Нз
|
Назорат цоницар-ли
|
Изоҳ. Ш-паст даражада; Н2-ўртачадан паст; Нз-ўртача; Ш-кхқори.
Ички назорат тизими ўрганиб баҳолагандан кейин аудитор 3-сонли "Аудитни режалаштириш" АФМАнинг 17-бандига мувофик, ҳисобнинг ушбу бўлимини аудитнинг умумий режасига киритиши ва мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудиторлик текширувининг дастурини тайёрлаши лозим. Мазкур дастурнинг намунаси 10.2-жадвалда келтирилган.
10.2.- жадвал Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар
аудитининг дастури
Текширилаётган корхона
Аудит даври
Одам-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Аудиторлик гуруҳи таркиби
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси
т. р.
|
Аудит бўлимлари
бўйича аудиторлик
муолажаларининг номи
|
Утка-зиш
даври
|
Иж-рочи
|
Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари
|
Из оҳ
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1—1
|
Товар-моддий бойликлар, ишлар, хизматлар сотиб олинишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги
|
|
|
Шартномалар, хат~ лар, ҳисобварақ-фак-туралар, кирим ҳуж-жатлари
|
|
2
|
Тузилган хўжалик шарт-номалари тўғри расмий-лаштирилганлини баҳо-лаш
|
|
|
Хўжалик шартнома-лари
|
|
76
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
3.
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш регистрлардаги кўрсаткичларни текши-риш ва уларни Бош ки-тоб ҳисобварақлари би-лан солиштириш
|
|
|
Журнал-ордерлар, Бош китоб, машино-граммалар
|
|
4
|
Фактурасиз етказиб бе-рилган моллар миқдори-ни, мол етказиб берувчи-лар даъволари бўйича ҳисоб-китобларни таҳ-
ЛИЛ ҚИЛИШ
|
|
|
Хўжалик шартнома-лари, даъво далолат-номалари, журнал-ордерлар, машино-граммалар
|
|
5
|
Товарлар, ишлар, хиз-матлар сифати ва миқдо-ри бўйича даъволар ўз вақтида тақдим этилган-лигини текшириш
|
|
|
Олинган товар-мод-дий бойликлар сифа-ти ва миқдорларида аниқланган фарқлар тўғрисидаги далолат-номалар
|
|
6
|
Мол етказиб берувчилар, пудратчилар билан ҳи-соб-китобларнинг инвен-тарлаш кўрсаткичла-рини, улар олдидаги қарзлар суммалари тас-диқланганлигини текши-риш. Танлаб олиб инвен-тарлашни ўтказиш (зару-рият бўлса)
|
|
|
Ҳисоб-китоблар бўй-ича солиштирма да-лолатномалари, хўжа-лик шартномалари, журнал-ордерлар, машинограммалар
|
|
7
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобварақлар тўғри кор-респондентланганлигини текшириш
|
|
|
Журнал-ордерлар, машинограммалар
|
|
8
|
Дебиторлик ва кредитор-лик қарзларнинг ҳақи-қийлигини текшириш
|
|
|
Журнал-ордерлар, машиногаммалар, мол етказиб берувчилар-нинг сўровномалари-га жавоблар
|
|
9
|
Дебиторлик қарзлар дар-гумон қарзлар бўйича ҳақ-қоний ҳисобдан чиқарил-ганлигини текшириш
|
|
|
6010, 4310-сонли ҳи-собварақларлар бўй-ича таҳлилий кўрсат-кичлар
|
|
77
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
10
|
Моддий жавобгар шахс-лар томонидан товар-моддий бойликлар тўлиқ кирим қилинганлигини текшириш
|
|
|
Ҳисобварақлар, ки-рим ордерлари, дало-латномалар, омборда ҳисоб юритиш маъ-лумотлари
|
|
11
|
Мол етказиб берувчилар ҳужжатларида акс этти-рилган ҚҚСнинг тўғри кўрсатилиши ва қопла-нишини текшириш
|
|
|
Хўжалик шартнома-лари, ҳисобварақ-фактуралар, сотиб олиш китоблари, жур-нал-ордерлар, солиш-тирма далолатнома-лари
|
|
12
|
Ҳисобварақлар тўғри корреспондентланганли-гини текшириш
|
|
|
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, тўлов топшириқномалари
|
|
13
|
Хорижий мол етказиб бе-рувчилар билан ҳисоб-китоб қилишда курс фарқлари тўғри ҳисоб-ланганлиги ва ҳисобга олинганлигини текшириш
|
|
|
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, Ўзбе-кистон Республикаси Марказий банки то-монидан белгиланган валюта курслари, ҳи-собварақлар бўйича таҳлилий кўрсаткич-лар
|
|
Бундан кейин аудитор ва унинг ёрдамчилари 6-сонли журнал-ордер, 6010-сонли "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағи машинограммалари ва ҳисоб ҳужжатлари кўрсаткичлари бўйича бевосита ҳар бир мол етказиб берувчи билан (ёки танлаб олиб) амалга оширилган ҳисоб-китоб операцияларини текширадилар. Амалга оширилган операция санаси ва тавсифи, олинган ТМБ бўйича нарх-наволар тўғри қўлланилганлиги ва улар тўлиқ кирим қилинганлиги, мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида ҚЦС асосли равишда кўрсатилганлиги аниқланади.
Агар ТМБ қабул қилинган бўлиб, лекин уларга тегишли
ҳужжатлар бўлмаса (фактурасиз мол етказиб бериш), мол етказиб
берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар талаб қилинганлиги
аниқланади. Аудитор мавжуд бўлган талаб хатларини ўрганиб
чиқиши лозим. Шунингдек, 19-сонли БҲМА талабларига мувофиқ мол
етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар
инветарланганлиги, шартномалар бўйича мажбуриятлар
бажарилмаганлиги учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга жарима даъволари йўлланилганлиги, ҳисобланган ва олинган жарима суммалари асосланганлиги, мол етказиб берувчиларнинг дебиторлик қарзлари даргумон қарзлар заҳираси ҳисобига тўғри ўтказилганлиги аниқланади. Лозим бўлса, ТМБ ва ҳисоб-китобларнинг назоратли
78
инвентарлашни, текширилаётган корхона ва мол етказиб берувчининг ҳужжатлари ва регистрларини муқобил солиштиришни амалга ошириш керак.
Ҳисоб регистрларида ҳисобварақлар тўгри корреспондентланган-
лигини назоратдан ўтказиш керак. "Мол етказиб берувчилар ва
пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити
бўйича ёзувлар 0800, 1000, 1500, 1600, 4300-сонли ва бошқа
ҳисобварақлар гуруҳининг дебети бўйича ёзувлар билан
солиштирилади. "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети бўйича ёзувлар
"Миллий валютадаги пул маблағлари", "Ҳисоб-китоб ҳисобварағи",
"Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари", "Аккредитивлар" ва
бошқа ҳисобварақлар бўйича кредит суммалари билан
солиштирилиши лозим. Синтетик ҳисоб кўрсаткичлари таҳлилий ҳисоб кўрсатгичлари билан, оборотлар бўйича якуний кўрсаткичлар ва "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг қолдиғи Бош китоб ва баланс кўрсаткичлари билан солиштирилади.
Аудитор олинаётган ТМБ, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сифати ва миқдори бўйича даъволар ўз вақтида тақдим этилишига, шунингдек, нарх-наволар ва тарифларга риоя қилмаслик, ҳисоб-китоб ҳужжатларида арифметик хатолар аниқланиши, тортиш ва ўлчаш натижасида келиб чиқадиган камчиликларни текширувига алоҳида эътиборини қаратиши лозим. Даъволар нафақат мол етказиб берувчиларга, шунингдек, транспорт ташкилотларига - юк йўлда йўқотилганлиги учун, банкларга - ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварақларидан нотўғри кўчирилган ёки киритилган суммалар бўйича тақдим этилиши мумкин. Даъволар ёзма равишда, даъво суммаси ва керакли исботлар кўрсатилган ҳолда, факс ёрдамида ёки буюртмали хат билан йўлланилади. Даъвога жавоб ёзма равишда 30 кун муддатда олиниши шарт.
Аудитор даъво қилиш муддати ўтган даъволар мавжудлиги ва улар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабларини аниқлаши керак. Маълумки, ТМБлар олингандан кейин улар бўйича тўлов муддати 90 кундан ошмаслиги лозим. Уч ой муддат ўтгандан кейин у ишончсиз деб тан олинади ва даргумон қарзлар резерви бўйича ҳисобдан чиқарилади, аммо "Харажатлар таркиби бўйича Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ, резерв суммаси солиққа тортиладиган фойдага киритилади.
Аудитор ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ТМБлар камомадлари ёки йўқотишлари, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан талон-торож суммалари даъволар бўйича ҳисоб-китоб кўринишида беркитилмаётганлигини аниқлаши лозим.
Аудитор мол етказиб берувчилар томонидан ҚҚС тўғри
кўрсатилганлигини аниқлайди. Амалиётда мол етказиб
берувчиларнинг ҳисобварағида ҚҚС кўрсатилмаган ҳолатлари учрайди (агар мол етказиб берувчи ягона солиқ ёки ялпи даромаддан
79
солиқ тўлаганда), корхона эса, мустақил равишда ЦЦСни ажратади ёки бўлмаса, мол етказиб берувчидан "ҚҚС билан" деган белги қўйиб беришларини сўрайди. Хусусий тадбиркорлардан ТМБ олинганда ҳам ЦЦСни ажратиб кўрсатиш ҳоллари учраши мумкин. Ушбу йўл билан ажратиб кўрсатилган ЦЦСни бюджетдан қопланиши лозим бўлган суммага киритадилар. Шунинг учун, аудитор иложи борича кўпроқ ҳисобварақ-фактураларни танлаб олади ва уларни ўрганиб чиқади. Аниқланган фарқлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс этилиши лозим, аудитор улар асосида бюджетга тўланадиган ЦЦСни. ҳисоблаш ва тўлаш маълумотномасини қайтадан кўриб чиқишни талаб қилади.
Аудитор чет эллик мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича курс фарқлари тўғри ҳисобланганлиги ва уларни ҳисобда юритилаётганлигини текширади. У валюталар котировкаси жадвалларидан фойдаланиб ойнинг ҳар биринчи ва охирги кунига курс фарқларини ёппасига, ҳужжатлар жуда кўп бўлса, танлаб олиб қайтадан ҳисоблаб чиқади ва уларни корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ 6010 ва 9540-сонли ёки 6230-ҳисобварақлардаги ёзувлар билан солиштириб чиқади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни аудит қилишда одатда учрайдиган хатолар қуйидагилардир:
шартномалар йўқлиги ёки улар нотўгри
расмийлаштирилганлиги;
мол етказиб берувчилардан олинган ТМБларни кирим қилинмаслиги, бу эса, Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Қонуннинг хўжалик фаолиятининг барча омилларини тўлиқ акс этишга тегишли бўлган қисмини бузишга олиб келади;
мол етказиб берувчилардан олинган асосий воситалар ва номоддий активларни ўз вақтида кирим қилмаслик натижасида мол-мулк солиғининг камайиши;
асл нусхадаги ҳужжатларни йўқ қилиб юбориш (тўлов талабномалари ва топшириқномалари) ва, одатда, қонунга хилоф равишда ушбу суммаларни бошқа корхоналар билан ҳисоб-китоблар эвазига ҳисобдан чиқариш;
ҳисоб юритиш ҳисобварақларида ҳаққоний бўлмаган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни акс этилиши;
мол етказиб берувчилар ҳисобварақларида ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаларини ҳисобварақларда нотўғри ва қонунга хилоф равишда акс эттириш;
- ҳисобни тегишли равишда олиб бормаслик, ҳисобварақларни
нотўғри корреспондентланиши, таҳлилий ҳисоб йўқлиги ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |