10.3. ХАРИДОРЛАР ВА БУЮРТМАЧИЛАР БИЛАН ҲИСОБ- КИТОБЛАРНИНГ АУДИТИ Аудиторлик таваккалчилигини белгилаш ва харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастурини тайёрлаш учун аудитор ушбу ҳисоб бўлимида ички назорат тизими қай даражада ташкил этилганлигини баҳолаши керак. Бунинг учун
80 аудитор бухгалтерлар билан тест синовларини ўтказиши лозим. Тестларга киритилиши мумкин бўлган намунавий саволлар рўйхати Ю.З.-жадвалда келтирилган.
Ю.З.-жадвал Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текширишга оид тестлар
т. р.
Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект
Жавоб мазмуни (текширув натижаси)
Бел-ги
Аудиторнинг
хулосалари ва
қарорлари
1
2
3
4
5
А. Ички назорат
1
Шартномалар бўйича маҳсулотлар нархлари ва сотиш муддатлари асосланганми?
Режали калькуля-циялар тузилиб борилади
Нз
Назорат қони-қарли
2.
Таннархдан паст бўлган сотув нархлари қўлла-ниладими?
Маҳсулотнинг ай-рим турлари бўй-ича
Н2
Солиққа тор-тиш тўғрили-гини текшириш керак
3
Рўйхатга олинмаган ҳи-собварақ-фактура ва юк хатларни аниқлаш учун кетма-кет рақамлаш назорат қилинадими?
Қайд этилган ҳужжатлар кет-ма-кет рақамла-нади
Нз
Назорат қони-қарли
4
Харидорларга жўнатил-ган маҳсулотлар ҳисоб-варақ-фактуралардаги кўрсаткичлар билан со-лиштириладими?
Ҳар ойда солиш-тирилади
Нз
Назорат қони-қарли
5
Миқдорлар ва суммани ҳисоблашда, нархлар ва устама нархларни қўл-лашда товар-транспорт ҳужжатлари текшири-ладими?
Танлаб олиб тек-шириш амалга оширилади
Н2
Хатоликка йўл қўйиш эҳтимоли бор
6
Сотилган маҳсулот тан-нархи бош бухгалтер то-монидан назорат қили-надими?
Ҳар чоракда назо-рат қилинади
Н2
Арифметик ҳи-собларни танлаб олиб текшириш лозим
7
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар ҳисоби бўйича ҳужжатлар ай-ланиши жадвалига риоя қилинадими?
Дастлабки ҳуж-жатлар асосан бир ҳафта кеч топши-рилади
Н2
Маълумотлар тақдим этилма-ганлиги сабабли даврий ҳисобот-да хатоликлар бўлиши мумкин
81
1
2
3
4
5
8
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича ин-вентарлаш ўтказилади-ми?
Инветарлаш ко-миссияси томо-нидан йил охири-да ўтказилади
Н2
Назорат паст. Танлаб олиб ин-ветарлаш ўтка-зиш лозим
9
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича ягона ҳисоб сиёсати мав-
жудми?
Харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб усу-ли белгиланган
Нз
Солиқлар ҳисо-бини текшириш лозим
10
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоб ёзувлари текши-риладими?
Фақат йил охири-да текширилади
Нз
Танлаб олиб текширув ўтка-зиш лозим
11
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича кўрсаткичлар билан ом-бордан жўнатилган маҳ-сулот тўғрисидаги ҳйсо-ботлар ўртасидаги фарқлар аниқланадими?
Ҳисобот даврида уч маротаба аниқ-
ланган
Нз
Омбордан ор-тилган маҳсу-лотни танлаб олиб инвентар-лаш лозим
12
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича ҳи-собварақ-фактураларга маҳсулот жўнатилган кундаги сана қўйилади-ми?
Иўқ, сана нотўғри
қўйилади
Н2
Маҳсулот сотиш ҳажмларида ха~ толиклар бўли-ши мумкин.
13
Харидор ва буюрт-мачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб чизмалари ишлаб чи-қилганми?
Фақат ҳисобва-рақларнинг ишчи режаси белгилан-ган, чизмалар йўқ
Н2
Ҳисобварақлар корреспондент-
ланишида хато-лар бўлиши мумкин
14
Харидорлар билан ҳи-соб-китоблар бўйича дастлабки, таҳлилий ва синтетик ҳисоб кўрсат-кичлари қандай муддат-да солиштирилади? (ва бошқалар)
Харидорлар билан тузил-ган шартномалар тўғри расмийлаштирилганлиги-ни баҳолаш
Хўжалик шартнома-лари
3
Харидор ва буюртма-чилар билан ҳисоб-ки-тоблар бўйича ҳисоб регистрлари кўрсаткич-ларини текшириш ва уларни Бош китоб ҳисоб-варақлари билан солиш-тириш
Журнал-ордерлар-лар, машинограмма-лар, Бош китоб
4
Харидорлар томонидан қайтарилган маҳсулотлар миқдори, харидорларга даъволар бўйича ҳисоб-китобларни таҳлил қилиш
Харидор ва буюртмачи-лар томонидан маҳсулот-лар, ишлар, хизматлар сифати ва миқдори бўй-ича даъволар ўз вақтида тақдим этилганлигини текшириш
Сотилган маҳсулот-лар миқдори ва си-фати бўйича фарқ-лар тўғрисидаги да-лолатномалар
83
1
2
о О
_____ ,
5
6
6
Харидорлар ва буюртма-чилар билан ҳисоб-китоб-ларни инвентарлаш нати-жалари ва уларга қарз суммалар таедиқланган-лигини текшириш. Тан-лаб олиб инвентарлашни ўтказиш (эҳтиёж бўлса)
Дебиторлик қарзлар дар-гумон қарзлар резерви ҳисобига тўғри ўтказил™ ганлигини текшириш
4010, 6310-сонли ҳи-собварақлар бўйича таҳлилий кўрсаткич-лар
10
Харидор ва буюртмачи-лар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлаш кўр-саткичларини текшириш. Лозим бўлса, танлаб олиб инвентарлашни ўтказиш
Ҳисобварақ-фактура-лар, юк хатлари, ом-бор бўйича ҳисоб маълумотлари
11
Мол етказиб берувчилар ҳужжатларида кўрсатил-ган ЦЦС тўғри ажатил-ганлиги ва қопланганли-гини текшириш
Хўжалик шартнома-лари, ҳисобварақ-фактуралар, сотиб олиш китоби, жур-нал-ордерлар, со-лиштирма далолат-номалари ва бошқа-лар
12
Харидор ва буюртмачи-лар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобварақлар тўғри корреспондентла-нишини текшириш
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ҳи-собварақлари, тўлов топшириқномалари
13
Хорижий харидор ва буюртмачилар билан ҳи-соб-китоблар амалга оши-рилганда курс фарқлари тўғри ҳисобланганлиги ва ҳисобга олинганлигинй текшириш
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, Ўзбе-кистон Республикаси Марказий банки бел-гилаган валюта курс-лари, таҳлилий ҳисоб кўрсаткичлари
84 Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг аудити мол
етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг
аудитига ўхшаш равишда амалга оширилади. Харидорлар билан
ҳисоб-китобларнинг аудити жараёнида мол етказиб бериш учун
шартномалар тузилганлиги, харидор томонидан қабул қилинган
маҳсулотлар учун корхонага тегишли бўлган суммалар (сотиш
муддатлари, маҳсулот сифати ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда) тўғри ҳисобланганлиги, 15% миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилмасдан туриб маҳсулот берилганлиги, 4010, 6230, 6310-сонли ҳисобварақларда кўрсатилган харидорлар қарзи ҳақиқийлиги аниқланади. Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бўйича қарзларнинг ҳақиқийлиги, қонунийлиги ва ишончлилиги дастлабки ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномалари ва ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичлар асосида текширилади.
4010-сонли "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб тўғри олиб борилаётганлиги текширилиши лозим.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг турли шаклларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларни текширишда барча асос бўлган ҳужжатлар мавжудлиги текширилади, агар зарурият бўлса, банкда ёки харидорда муқобил солиштирувлари ўтказилади.
Харидор ва буюртмачилар билан улар қабул қилиб олган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар тўғри ва ўз вақтида амалга оширилганлигини текшириш муҳим масала ҳисобланади. Бунинг учун ҳисоб-китобларни инвентарлаш амалга оширилади.
Бошқа шаҳарлардаги харидорлар билан инвентарлашни ўтказиш учун уларга ҳисоб-китобларни таҳлилий ҳисоби варақасининг нусхаси (контокоррект кўчирма) юборилади. Бунда, кредитор-корхоналар мазкур кўчирмаларни дебитор-корхоналарга юборилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага амал қилиш лозим. Ушбу қўчирма дебитор-корхона томонидан текширилиши ва керакли бўлган тузатишлар киритилиши, имзоланиши, муҳр билан тасдиқланиши ва олингандан кейин 10 кун муддатда қайтарилиши лозим. Агар харидорлар бир шаҳарда жойлашган бўлса, ҳисоб-китобларни инвентарлашини ўтказишда ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро солиштирма далолатномаси тузилади.
Агар текширув натижасида айрим корхонар бўйича муқим қарзлар мавжудлиги аниқланса, унинг асосланганлиги, пайдо бўлишини акс этувчи дастлабки ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари), ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро солиштирма далолатномалар кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади, харидорни аудит ўтказилаётган корхона билан ўз вақтида ҳисоб-китобни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва бунга айбдор шахслар аниқланади.
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномасида умуман балансда ҳисобда бўлган қарзларни ва
85 алоҳида қарздорлар бўйича, жумладан, улар томонидан тасдиқлангани ва тасдиқланмаганини ҳам, шунингдек, инвентарлаш комиссияси томонидан муддати ўтган деб тан олинган қарзлар ўрганиб чиқилиши лозим. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномасига илова қилинган, текширилаётган корхона бухгалтерияси томонидан тайёрланган маълумотнома асосида қарзлар нима учун ва қачон пайдо бўлганлиги, шунингдек, улар ҳақиқий эканлиги аниқланади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузилган шартномаларга асосан ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар ижро этилишининг чегараланган муддати товар олингандан кейин уч ой муддатда деб белгиланган. Кайд этилган мажбуриятлар бўйича кредитор томонидан талаб қилиб олинмаган суммалар, йил охирида ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари асосида даргумон дебиторлик қарзлари деб ҳисобга олиниши ва корхона-кредитор зарари деб ҳисобдан чиқари-лиши лозим (ушбу қарзлар суммаси солиққа тортиладиган фойдага киритилади). Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил этиш кўзда тутилмаган бўлса, уч йил ўтгандан кейин улар корхона зарари тариқасида ҳисобдан чиқарилади.
Текширув якунида харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ўтказмалари тўғри тузилганлиги, шунингдек, 4010-сонли ҳисобварақ бўйича таҳлилий ҳисоб ёзувлари 11-сонли журнал-ордер, Бош китоб ва балансдаги ана шундай ёзувларга мувофиқлиги аниқланади (ҳисоб журнал-ордер шаклида юритилишида).
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни аудит қилишда мунтазам равишда учрайдиган хатолар қуйидагилардир:
маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар йўқлиги ёки улар нотўгри расмийлаштирилганлиги;
дастлабки ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлар йўқлиги ёки улар тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги;
ҳисобни тегишли равишда олиб борилмаслиги (ҳисобварақлар нотўғри корреспондентланиши, таҳлилий ҳисобнинг ишочсизлиги ва ҳоказолар);
ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлаш расмиятчилик нуқтаи-назаридан ўтказилиши;
шартномалар бўйича даъволар нотўғри расм:ийлаштирилиши ва тақдим этилиши.
10.4. ТУРЛИ ДЕБИТОР ВА КРЕДИТОРЛАР БИЛАН ҲИСОБ- КИТОБЛАРНИНГ АУДИТИ Аудитор, биринчи навбатда, ички назорат тизими ҳолатига баҳо бериши лозим. Бунда у юқорида қайд этилган саволлар асосида тайёрланган тестлардан фойдаланиши мумкин. Бунинг асосида у аудиторлик текшируви дастурини тайёрлайди. Дастурнинг намунаси 10.5.-жадвалда келтирилган.
86 10.5.-жадвал Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар аудитининг
дастури
Текширилаётган корхона
Аудит даври
Одам-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Аудиторлик гуруҳи таркиби
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси
т. р-
Аудит бўлимлари бўйича
аудиторлик муолажалар
номи
Утка-
зиш
даври
Иж-рочи
Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари
Из оҳ
1
2
3
4
5
6
1
Контрактлар ва хўжалик шартномалари тўғри рас-мийлаштирилганлигини баҳолаш
Хўжалик шартнома-лари, контрактлар
2
Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб регистрла-ри кўрсаткичларини Бош китоб кўрсаткичлари би-лан солиштириш
Журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб
3
Турли дебитор ва кре-диторлар билан ҳисоб-ки-тоблар бўйича инвентар-лаш натижалари ҳамда қарзлар суммаси тасдиқ-ланганлигини текшириш
Ҳисоб-китоблар бўй-ича инвентарлаш да-лолатномалари, ўзаро солиштирма далолат-номалари, хўжалик шартномалари, жур-нал-ордерлар
4
Турли дебитор ва кре-диторлар билан ҳисоб-ки-тоблар тўғри солиққа тортилганлиги ва ҳисоб-варақлар тўғри коррес-пондентланганлигини тек-шириш
Хўжалик шартнома-лари, ҳисобварақ-фактуралар, ҳисоб-китоблар бўйича солиштирма далолат-номалар
Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни текширишда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги,
шартномалар мавжудлиги, харидорлар топшириқнома-
мажбуриятлари-нинг тақдим этиш муддатлари, кредитни қоплаш тартиби ва бошқалар. Кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳолати 4700-сонли "Ходимнинг бошқа операциялар бўйича
87 қарзи ҳисоби ҳисобварағи" ҳисобварақлар гуруҳи бўйича, шунингдек, 4710-сонли "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимнинг қарзи" ҳисобварақ кўрсаткичлари асосида ўрганилади. Энг муҳими, харидорларнинг муддати ўтган қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар ўрганиб чиқилади ва муддати ўтган қарзлар пайдо бўлиши сабаблари аниқланади. Уларнинг асосийларидан бири - кредит бериш қоидаларига риоя қилмаслик ҳисобланади;
ижро варақалари бўйича бошқа корхоналар ёки жисмоний шахслар фойдасига суммалар тўғри ва асосли ушлаб қолинганлиги, шунингдек, ушлаб қолинган суммалар олувчиларга ўз вақтида ўтказилганлиги;
корхона ихтиёридаги хонадонларда истиқомат қилувчилар ва ётоқхоналарда, меҳмонхоналарда яшовчи шахслар билан корхона ҳисобидаги хонадонлардан фойдаланганлиги ва маиший хизмат кўрсатилганлиги учун ҳисоб-китоблар тўгри ҳисобланганлиги;
Аудиторлик текшируви вақтида хонадонларда ва ётоқхоналарда истиқомат қилувчилар билан ҳисоб-китоблар кўрсаткичларини касса ҳисоботлари ва банк ҳужжатлари кўрсаткичлари билан муқобил текширувини ўтказиш қўлланилади. Маиший хизматлар бўйича тўловлар тўгри ва тўлиқ ҳисобланганлиги ва ушбу суммалар касса ёки ҳисоб-китоб ҳисобварагига кирим қилинганлигига алоҳида зътиборни қаратиш лозим, чунки, амалиётда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқи бўлмаса ҳам, ходимларга бепул хонадонлардан фойдаланиш ва маиший хизматлар кўрсатиш, шунингдек, хонадонларда ва ётоқхоналарда яшовчи шахслардан келиб тушган тўловлар тўлиқ ҳолда кирим қилинмаслик ҳоллари учрайди;
меҳнат жамоасига берилган фоизсиз ссудалар тўлиқ ва тўрри ҳисобланганлиги. Ссудалар асосли равишда берилганлиги, ссудалар бериш учун ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш керак (суммадан ташқари, ссудани тўлов муддати ва қоплаш тартиби белгиланган бўлиши лозим). Ссудалар тўлиқ ва ўз вақтида қопланаётганига алоҳида эътиборни қаратиш зарур. Амалиётда ссудалар атайлаб ўз вақтида қопланмаслиги ва даъво муддати тугаши билан корхона харажатларига ҳисобдан чиқариш ҳолатлари учрайди;
хусусий уй-жой қурилиши учун берилган ссудалар тўлиқ ва тўғри ҳисобланганлиги. Аудит вақтида улар асосли равишда берилгани, миқдори, қоплаш муддатлари ва олинган суммалар амалда қопланаётганлиги аниқланади;
болаларни мактабдан олдинги муассасаларда бўлганликлари учун ота-оналардан олинадиган тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобланганлига ва олиниши. Аудит қилинаётган вақтнинг маълум бир саналарида ушбу муассасаларда болалар мавжудлиги тўғрисидаги ёзувларни (болалар мактабдан олдинги муассасаларида бўлишлари тўғрисида табел) улар учун тўловлар ҳисоби (болаларни болалар мактабдан олдинги муассасаларда бўлганликлари учун ота-оналар билан ҳисоб-китоб бўйича қахвдномалар) ва улар корхона кассасига тушганлиги (касса дафтари) солиштириб чиқилиши лозим;
88 - дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича
бухгалтерия ўтказмалари тўғри тузилганлиги;
4700, 4800, 6900-сонли ҳиеобварақлар гуруҳи бўйича таҳлилий ҳисоб тўғри юритилаётганлиги;
ушбу ҳисобварақлар бўйича таҳлилий ҳисоб ёзувлари 8-сонли журнал-ордер, Бош китоб ва Балансдаги ёзувларга мувофиқлиги (ҳисоб журнал-ордер шаклида олиб борилганда).
Мажбурий тарзда ҳисоб-китобларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобварақлар тўғри корреспондентланиши, улар бўйича таҳлилий ҳисоб ташкил қилинганлиги, ушбу операциялар бўйича ҚҚС асосли равишда ҳисобланганлиги (ёки қопланганлиги) текширилиши лозим. Зарур бўлган ҳолда аудитор фикри бўйича шубҳали туюлган дебитор- корхоналар билан алоҳида ҳисоб-китоб операциялари бўйича солиштирув ўтказилади. Шунингдек, балансда кредиторлик ва дебиторлик қарзлар тўғри акс этилганлиги текширилади. Аниқланган хатолар ва четга чиқишлар ишчи ҳужжатларда қайд этилади.
Одатда содир этиладиган хатолар:
маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар, дастлабки ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатларининг йўқлиги;
ҳисоб тегишли равишда олиб борилмаслиги (ҳисобварақларнинг нотўғри корреспондентланиши, таҳлилий ҳисоб ишончсизлиги, ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлаш расмиятчилик билан ўтказилганлиги ва бошқалар);
шартномалар бўйича даъволар нотўғри расмийлаштирилганли-ги ва тақдим этилганлиги.
10.5 ҲИСОБДОР ШАХСЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ АУДИТИ Нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан амалга ошириб бўлмайдиган майда маъмурий-хўжалик, операцион ва хизмат сафари харажатлари учун кассадан корхона ишчиларига бериладиган пул бўнаклари ҳисобдор суммалар деб аталади.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг асосий
вазифалари: ҳисобдор суммалар тўғри ва мақсадли
ишлатилганлигини текшириш; хўжалик юритиш нуқтаи назаридан қонунга хилоф ва мақсадга мувофиқ бўлмаган харажатларни аниқлаш; хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилинишини текшириш.
Текширув манбалари қуйидагилар ҳисобланади: корхона бўйича буйруқлар ва фармойишлар; кассадан нақд пул олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати; вакиллик харажатлари бўйича сметалар; ҳисобдор пуллар асосли ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўнак ҳисоботлари; бўнак ҳисоботларини рўйхатга олиш дафтари; кирим ва чиқим касса ордерлари илова қилинган кассирнинг ҳисоботлари; Бош китоб; корхона Баланси; ҳисобдор шахслар бўйича ҳисоб-китобларни таҳлилий ва синтетик ҳисобларини жамловчи 7-сонли журнал-ордер (ҳисобни журнал-ордер шаклида юритилишида), корхонада қабул қилинган ҳисоб шаклини инобатга
89 олган ҳолда ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг бошқа регистрлари.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг аудиторлик таваккалчилигини аниқлаш ва аудиторлик дастурини тайёрлаш мақсадида ҳисобнинг ушбу бўлимида ички назорат тизими қандай ташкил этилганлигига баҳо бериш лозим. Бунинг учун аудитор бухгалтерларга тест саволномаларини бериб жавобларини олиши керак. Тестларга киритилиши мумкин бўлган саволлар намунаси 10.6-жадвалда келтирилган.
Ю.б.-жадвал Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби ҳолатини текширишга оид тестлар
т. р-
Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект
Жавоб мазмуни (текширув натижаси)
Бел ги
Аудиторнинг
хулосалари ва
қарорлари
1
2
3
4
5
А. Ички назорат
1
Ҳисобдор пулларни олиш ҳуқуқига эга бул-ган шахслар рўйхати раҳбар буйруғи билан тасдиқланганми?
Иўқ, тасдиқланма-ган
Н2
Ушбу ҳолат ау-диторлик ҳисо-ботида акс эти-лиши ва хато-ларни тузатиш тавсия қилини-ши лозим
2
Аввал олинган сумма-лар бўйича қарздор бўлган шахсларга ҳи-собдор пуллар берил-ганми?
Иўқ, берилмаган
Нз
Олинган сумма-лар бўйича ҳи-собот бермаган шахсларга бў-нак берилаёт-ганлигини тек-шириш лозим
3
Хизмат сафарига юбо-рилган жойда бўлган-лиги ҳақида белгилар қўйилган хизмат сафа-ри гувоҳномалари бор-ми?
Ҳа, бор
Нз
Назорат қони-қарли, лекин хизмат сафари гувоҳномалари-ни текширргш лозим
4
Хизмат сафарига юбо-рилган ходимларни рўйхатга олиш даф-тари юритиладими?