Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet31/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

10.7. КРЕДИТ ВА ЗАЁМЛАРНИНГ АУДИТИ
Хусусий маблағлар етишмаган ҳолда корхона банклар кредитидан, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар заёмларидан фойдаланиши мумкин.
Кредитларни бериш ва қоплаш билан боғлиқ бўлган барча масалалар банк қоидалари ва заём олувчи корхона ҳамда банк билан шартномавий асосида тузиладиган кредит шартномалари билан тартибга солинади. Унда кредитлаш объекти, кредитни бериш ва қоплаш муддатлари, фоиз ставкалари, кредитдан фойдаланганлиги учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, мажбуриятларни таъминлаш шакллари, кредитни бериш ва қоплаш юзасидан томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ҳужжатлар рўйхати ва уларни банкка тақдим этиш муддатлари ва бошқа турли шартлар кўзда тутилади.
Бериш муддатига қараб кредитлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларга ажратилади. .
Қисқа муддатли кредит корхонанинг жорий фаолиятини амалга ошириш учун бир йилгача бўлган муддатга берилади.
Узоқ муддатли кредит ишлаб чиқариш ва ижтимоий
ривожланиш, қурилиш ва узоқ муддатда фойдаланиладиган объектларни сотиб олиш учун бир йилдан кўпроқ бўлган муддатга берилади.
Кредит ва заёмларнинг аудитини ўтказиш учун маълумот манбалар қуйидагилардир: дастлабки ҳужжатлар (масалан, кредит шартномалари), кредит ва заёмларлардан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар, тўлов ҳужжатлари илова қилинган банк кўчирмалари, 3-сонли журнал-ордер ва синтетик ва таҳлилий ҳисобларнинг бошқа регистрлари, Бош китоб, баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва ҳоказолар.
Кредит ва заёмлар бўйича ҳисоб-китоблар аудити дастурини тайёрлаш ва аудиторлик таваккалчилини аниқлаш мақсадида аудитор ушбу ҳисоб бўлими бўйича ички назорат тизими қай даражада ташкил этилганлигига баҳо бериши лозим. Бунинг учун аудитор бухгалтерларга тест саволномаларини бериб жавобини олиши керак. Тест саволномасига киритилиши мумкин бўлган намунавий саволлар рўйхати 10.8.-жадвалида келтирилган.
98
10.8.-жадвал Кредит ва заёмлар бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар.


т. р-

Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Бел-ги

Аудиторнинг хулоса ва қарорлари

1

2

3

4

5

А. Ички назорат

1

Кредит шартномалари-да кредит олиш ва қоп-лаш бўйича барча шарт лар акс этилганми?

Ҳа, акс этилган

Нз

Назорат қони-қарли

2

Кредит ва заёмлар кредит шартномалари-да кўрсатилган мақсад-лар учун ишлатилган-ми?

Айрим кредитлар бўйича четга чи-қиш ҳоллари уч-райди

Н2

Кредит қайси мақсадлар учун берилган-лигини текши-риш лозим

3

Кредит ва заёмлар ўз вақтида ва тўлиқ қай-тарилмоқдами?

Йўқ, муддати ўт-ган ва муддати узайтирилган кре-дитлар мавжуд

Нз

Солиққа тўғри тортилганлиги-ни текшириш лозим

4

Кредит бўйича фоиз-лар тўғри тўланганми?

Ҳа, тўғри тўланган

Нз

Назорат қони-қарли

5

Кредитлар бўйича фо-излар белгиланган меъ-ёрлар ва меъёрлардан юқори бўлганлиги ҳам-да муддати ўтган ссу-далар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб ва ҳисоб юритиладими?

Ҳа, юритилади

Нз

Назорат қони-
қарли

Б. Ҳисоб тизими

6

Кредит ва заёмлар ҳисоб-китоби бўйича ягона ҳисоб сиёсати
мавжудми?

Кредит ва заёмлар ҳисоб-китоби, улар бўйича фоизларни тўлаш юзасидан ҳисоблаш усули белгиланган

Нз

Солиқ бўйича ҳисоблар тўғ-рилигини тек-шириш лозим

7

Кредит ва заёмлар фоизларлари бўйича харажатлар молиявий фаолият харажатлари ҳисобига тўғри ўткази-ладими?

Ҳа, тўғри ўткази-лади

Нз

Назорат қони-қарли

99

1

2

3

4

5

8

Кредит ва заёмлар ҳисоб-китоби бўйича ҳисоб чизмаси ишлаб чиқилганми?

Фақат ҳисобварақ-лар ишчи режаси белгиланган

Н2

Ҳисобварақлар корреспондент-ланишида ха-толар бўлиши
мумкин

9

Бухгалтерия ҳисоби бўйича синтетик ва таҳлилий ҳисобварақ-лар тўғри юритилади-ми, ушбу ёзувлар Бош китоб ва молиявий ҳисоботга мувофиқми?

Ҳа, тўғри юритила-ди ва мувофиқ

Нз

Назорат қони-қарли

Изоҳ. Ш- паст даража; Ш - ўртачадан паст; Нз - ўртача; Ш - юқори.
Ички назорат тизими билан танишиб чиқиб, аудитор кредитлар ва заёмларни олиш ва қайтариш бўйича операциялар аудиторлик текширувининг дастурини тайёрлайди. Цуйида ушбу дастур намунаси келтирилган.
10.9.-жадвал Кредит ва заёмлар бўйича ҳисоб-китоблар аудити дастури
Текширилаётган корхона
Аудит даври
Одам-соат миқдори _
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Аудиторлик гуруҳи таркиби
Режалаштирилаётган аудиторлик таваккалчилиги
Режалаштирилаётган аҳамиятлилик даражаси


т.
р.

Аудит бўлимлари бўйича
аудиторлик муолажалар
номи

Утка-
зиш
даври

Иж-
рочи

Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари

Из оҳ

1

2

3

4

5

6

1

Кредит ва заёмлар бўйича операциялар ҳужжатли асосланганлигини текши-риш







Кредит бўйича шарт-номалар, заёмлар бўйича контракт ва шартномалар




2

Кредит бўйича шартнома-ларда кредитларни олиш ва қайтариш, кредит фо-изларига оид шартлар акс этилганлигини текшириш







Кредит бўйича шартномалар, заём-лар бўйича контрактлар ва шартномалар




3

Кредитлар ва заёмлар ўз вақтида қайтарилганлиги-ни текшириш







Банкнинг ҳисоб-ки-тоб-тўлов ҳужжат-лари




.100

1

2

3

4

5

6

4

Кредит ва заёмлардан фойдаланилганлиги учун фоизлар тўғри ҳисоблан-ганлигини текшириш







Фоизлар тўлови ҳи-соби, ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлари




5

Меъёрлардан юқори став-калар, жумладан, муддати ўтган ва муддати узайти-рилган кредитлар бўйича фоизлар тўғри ҳисоблан-ганлиги ва тўланганлигини текшириш







Фоизлар тўлови ҳи-соби, ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлари




6

Фойда солиғи бўйича со-лиққа тортишга киритил-ган тузатишлар тўгри эканлигини текшириш







Фойда солиги бўй-ича солиққа тортиш базасининг ҳисоби




7

Кредитлар ва заёмлар ҳамда уларнинг фоизлари бўйича ҳисобварақлар тўгри корреспондентлан-ганлигини текшириш







3-сонли журнал-ор-дер ёки бухгалтерия ҳисобининг бошқа регистрлари




Банк томонидан берилган кредитлар бўйича операциялар ҳисоби
"Қисқа муддатли банк кредитлари", "Узоқ муддатли банк
кредитлари" ҳисобварақларида, турли юридик ва жисмоний шахслар
томонидан берилган заёмлар эса "Қисқа муддатли заёмлар", "Узоқ
муддатли заёмлар" ҳисобварақларида юритилади. Кредитлар ва
заёмларнинг ҳар бир тури ва кредит берувчилар бўйича таҳлилий ҳисоб олиб борилади.
Аудиторлик текшируви вақтида қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- кредит ёки заём қайси мақсадлар учун олинган ва ушбу
мақсадлар кредит шартномаси талабларига жавоб беришлиги;
- кредит ва заёмларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши. Бу
ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича кўчирмалардаги маълумотлар
орқали текширилади.
Банк кредитларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ундан фойдаланганликлари учун келишилган ставкалар бўйича фоизларии тўлайди. Банкларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли ссудаларидан фойдаланганликлари учун фоизларни тўлаш бўйича харажатлар бухгалтерия ҳисобида "ҳисоблаш" усули билан акс этилиши лозим, яъни тўланган вақтида эмас, "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ мунтазам равишда ҳар ойнинг охирида молиявий фаолиятга оид харажатларга ўтказилиши ва "Фоиз кўрини-шидаги харажатлар" ҳисобварағининг дебетида ҳисобга олиниши лозим. Лекин, аудитор шуни эсда тутиши керакки, қисқа муддатли ссудалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ҳисоб ставкаларидан юқори бўлган фоиз тўловлари ҳамда барча узоқ муддатли кредитлардан ва муддати
101
ўтган ёки муддати узайтирилган ссудалари учун тўловлар "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасига киритилади.
Шундан кейин бошқа корхоналардан олинган ссудалар (заёмлар) қонунийлиги ва асосланганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилганлиги, тўланган фоизлар бўйича харажатлар тўғри ҳисобдан чиқарилганлиги текширилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ агар ссуда берган корхона Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаса, "Харажатлар таркиби тўгрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ ушбу фоизлар суммаси мунтазам равишда фойда солиги бўйича солиққа тортиш базасига киритилиши лозим.
Аудиторлик текширувининг охирида кредитларни олиш ва қайтариш бўйича ҳисобварақларнинг корреспондентланиши, улардан фойдаланганлиги учун фоизлар ҳисобланиши ва тўланишига эътиборни қаратиш лозим.
Одатда содир этиладиган хатолар:
- кредит ва ссуда бўйича шартномаларнинг йўқлиги;
- ушбу операцияларни акс этувчи банк кўчирмаларининг
йўқлиги;
кредит суммаларининг қайтарилиши ва улардан фойдаланилганлиги учун фоизларни қоплаш акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқарилишини акс эттирадиган мемориал ордерларнинг йўқлиги;

  • кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз ставкалари ва кредит бўйича шартноманинг бошқа шартларини ўзгаришини назарда тутган ва унга илова қилинадиган қўшимча келишувлар йўқлиги;

  • кредитлар ва заёмлар фоизлари бўйича тўлов харажатлари давр харажатларига киритилиши;

- меъёр ставкаеидан юқори бўлган кредитдан фойдаланиш учун
фоизлар, муддати ўтган ва муддати узайтирилган ссудалар бўйича
харажатлар фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасига
киритилма слиги;
кредит ва заёмларни олиш ва қайтариш, улардан фойдаланилганлиги учун фоизлар ҳисоби ва тўлови бўйича операциялар ҳисобварақларда нотўғри корреспондентланиши.
11-БОБ. ҲОДИМЛАР БИЛАН МЕХНАТ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish