Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet2/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

1-БЎЛИМ
АУДИТ АСОСЛАРИ
1-БОБ. АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ, ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ
1.1. АУДИТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Аудит шу кунга қадар узоқ тарихга эгадир. Биринчи мустақил аудиторлар Европанинг акциядорлик компанияларида XIX-асрларидаёк пайдо бўлган. Аудит сўзи турли таржималарда у "эшитади" ёки "эшитмоқда" деган маънони англатади.
Аудитнинг пайдо бўлиши корхонани бевосита бошқариш билан шуғулланаётганлар (маъмурият, менеджерлар) ва унинг фаолиятига пул қўйяётганлар (мулкдорлар, акциядорлар, инвесторлар) манфаатларини ажралиши натижаси билан боғлиқдир. Улар фақатгина корхона бошқаруви ва унга қарам бўлган бухгалтерлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларни асос қилиб олишлари мумкин эмас эди ва ҳохлашмасди ҳам. Акциядорлар алданмаётганликларига, маъмурият томонидан тақдим этилган ҳисобот корхонанинг амалдаги молиявий ҳолатини тўлиқ экс этаётганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишни истар эдилар. Молиявий маълумотни тўғри эканлигини текшириш ва молиявий ҳисоботни тасдиқлаш учун, акциядорларни фикри бўйича ишониш мумкин бўлган шахслар таклиф этилар эди. Аудиторга нисбатан қўйиладиган асосий талаблардан унинг сўзсиз ҳалоллийлиги ва мустақиллигидир. Бухгалтерия ҳисобининг мураккаблашганлиги аудиторнинг жиддий малакавий тайёргарликка эга бўлишлигини тақозо этади.
Акциядорлик компаниялар бошқарувлари йил давомида энг камида бир маротаба бухгалтерия ҳисобварақлари ва акциядорлар олдидаги ҳисоботни текшириш учун мутахассисни таклиф этиши зарур эканлиги тўғрисида аудитнинг тарихий ватани бўлмиш Англияда 1844 йилда компаниялар тўғрисида қонунлар туркуми қабул қилинган.
Россияда аудитор унвони Пётр I томонидан киритилган. Аудитор лавозими иш юритувчи, котиб ва прокурорларнинг қайсидир мажбуриятларини ўзида жамлаган эди. Россияда аудиторларни қасамёдли бухгалтерлар деб атардилар. Аудит институтини ташкил этиш тўғрисидаги барча учта уринишлар (1889, 1912, ва 1928 йиллар) муваффақиятсизлик билан тугади.
1929-1933 йилларда дунёда вужудга келган иқтисодий инқироз бухгалтер-аудиторларга бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Бу вақтда, аудиторлик текшируви сифати ва унинг мажбурийлилигига қўйиладиган талаблар кескин кучаяди, бу турдаги хизматларга бозор эҳтиёжи ўсиб боради. Инқироз якунлангандан кейин, амалда барча давлатлар йиллик ҳисоботларда мавжуд бўлиши лозим бўлган маълумотлар ҳажмига мажбурий талаблар киритадилар, ушбу ҳисоботлар ва аудиторлар хулосалари чоп этилиши мажбурий деб белгиланади. Аудит қаллобликка қарши кучли қурол бўлиб қолади.
1940 йилларнинг охиригача аудит асосан амалга оширилган пул операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларни текширишдан ва молиявий ҳисоботларда ушбу операциялар тўғри гуруҳланганлигини текширишдан иборат эди. Бу, ибора жоиз бўлса, тасдиқловчи деб аталадиган аудит эди.
1949 йилдан сўнг мустақил аудиторлар, самарали ички назорат тизимида хато қилиш эҳтимоли унча кўп бўлмайди ва молиявий маълумотлар етарли даражада тўлиқ ва аниқ бўлади деб ҳисоблаб, компаниялардаги ички назорат масалаларига эътиборни кўпроқ қарата бошладилар.
Аудит ривожланишининг учинчи босқичи - бу текширув ўтказишда ёки маслаҳат беришда вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчиликка йўналтириш, таваккалчиликни олдини олиш ва бартараф этишдир, яъни: мижознинг бизнес шартларидан келиб чиққан ҳолда, асосан хатоликларга йўл қўйилиши мумкин бўлган ёки товламачилик таваккалчилиги энг юқори бўлган жойларни танлаб текширувчи аудитдир.
1970 йилларнинг бошида аудиторлик андозаларини ишлаб чиқиш жараёни бошланди. Англияда молиявий ҳисобот ҳақиқийлигини назорат қилиш соҳасида ишловчи мутахассислар, шу жумладан, давлат муассасаларида ишловчилар ҳам аудиторлар деб аталар эди. Францияда мустақил молиявий назорат соҳасида, бухгалтерия ҳисобини бевосита юритиш билан шуғулланадиган, ҳисобот тузадиган ва молиявий ҳисобот ҳақиқийлиги юзасидан назоратни таъминловчи ҳисобварақлар ҳақида маслаҳат хизматларини амалга оширадиган бухгалтер-экспертларнинг икки малакавий ташкилоти фаолият кўрсатади. АҚШда молиявий ҳисобот ҳақиқийлиги текширувини дипломли жамоат бухгалтери амалга оширади.
Барча ривожланган давлатларда, бухгалтер-аудитор касбини эгаллаш истаги бўлган шахслар кўп йиллар давомида ўқиши ва амалий фаолият кўрсатиши ҳамда кўплаб имтиҳонлар топшириши лозим. Аудиторлар Палатаси вакиллари, ушбу касб бўйича барча шахсларни бирлаштирувчи ташкилотлар мунтазам равишда уларнинг ишларгата текшириб боради. Агар аудиторлик фаолияти қониқарсиз деб топилса, уларни аудиторлар Палатасидан чиқариш масаласи қўйилади, бу эса, келажакда фаолият кўрсатишлигини тақиқлаш демакдир.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish