Аудиторлик фаолияти тўғрисида


Тасдиқлаш - маълумот (масалан, дебиторлик қарзи бўйича) аниқ эканлигини тасдиқлаш учун мижоздан ёки учинчи шахсдан ёзма жавоб олишдир. Ҳужжатли текширув



Download 2,78 Mb.
bet17/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Тасдиқлаш - маълумот (масалан, дебиторлик қарзи бўйича) аниқ эканлигини тасдиқлаш учун мижоздан ёки учинчи шахсдан ёзма жавоб олишдир.
Ҳужжатли текширув - ҳужжатлар ва ёзувларни текшируви. Амалиётда аудиторлар томонидан ҳужжатли текширувнинг қуйидаги усуллари қўлланилади: ҳужжатларни расмиятчилик билан текшириш (барча реквизитлар тўғри тўлдирилганлиги, изоҳланмаган тўғрилашлар мавжудлиги, ўчиришлар, матн ва рақамларга қўшимча ёзувлар, мансабдор ва моддий жавобгар шахслар имзолари ҳақиқийлиги, дастлабки ҳужжатларда, ҳисоб регистрларида ва ҳисобот шаклларида тамғалар тўғри босилганлиги); ҳужжатларни моҳияти бўйича текшириш (хўжалик операцияси бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қонуник ва мақсадга мувофиқ акс этилганлиги ва уларни молиявий ҳисобот бандларига киритилганлиги); арифметик текширув - ҳужжатлар манбаси, бухгалтерия ёзувлари арифметик тўғри эканлигини текшириш ва мустақил ҳисоблашларни амалга ошириш.
Кузатув - кўз билан кузатиб мижоз имконияти тўғрисида умумий таъсурот олиш.
Сўров - мижознинг оғзаки ёки ёзма маълумотини олиш.
Таҳлилий тестлар - солиштирма, индекслар, коэффициентлар усули.
Мунтазам қараб чиқиш - бирор бир хос бўлмаган вазиятни аниқлаш мақсадида маълумотларни (масалан, дастлабки бухгалтерия ҳужжатларини) узлуксиз, элементлар бўйича кўриб чиқиш.
Ўрганиб чиқиш - муаммо билан шахсан танишиб чиқиш.
Махсус текширув - тор мутахассислик бўйича мутахассисни жалб қилиш.
Аудиторлар, агар имконият бўлса, муқобил текшируви усулини ҳам қўллашлари мумкин. Текширувлар ўтказиш усулларидан ташқари текширувларни ташкил этиш усуллари ҳам мавжуддир:

  • ёппасига текширув (ҳужжатли ва амалий);

  • танлаб олиш;

  • таҳлилий;

  • аралаш.

6.7. ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН КОРХОНА ТАМОЙИЛИНИ
БАҲОЛАШ
Аудиторлик текшируви ўтказилиб ижобий аудиторлик хулосаси тақдим этилгандан кейин кутилмаганда инқирозга учраганлиги сабабли корхона ўз фаолиятини тўхтатиши аудитор учун энг мурракаб ҳолатлардан бири бўлиб ҳисобланади.
37
; Шунинг учун, аудитор аудиторлик текшируви жараёнида, корхона фаолият кўрсатишга қобил эканлигини, яъни, яқин келажакда ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида ниятлари ҳам, мажбуриятлари ҳам йўқлиги ёки ўз иш ҳажмини аҳамиятли даражада қисқартирмаслиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши лозим.
Корхона фаолият кўрсатишга қобил эканлигини аниқлашда қуйидаги асосий кўрсаткичларни аниқлаш керак: охирги бир қатор йиллар бўйича сотув ҳажми кўрсаткичлари ўзгарганлиги, фойдалилиги, тез пулга айлантириш қобилиятига эга эканлиги, унумлилиги, "харажатлар - фойда - ҳажм" кўрсаткичларининг мутаносиблиги.
Агар ушбу кўрсаткичлар мутаносиб бўлса, аудитор келажакда корхона ривожланишининг асосий йўналишлари давом этаверади деган тахмин қилиш ҳуқуқига эга, агар акси бўлса, у, энг камида, аудиторлик хулосада бу тўғрисида изоҳ бериб кетиши лозим.
Корхона инқирозга учраши мумкинлигини тавсифловчи
асосий белгилар:
1) Қуйидаги сабабларга кўра ўз вақтида қарзларини уза
олмаслик:

  • операцион зарарлар мунтазам равишда қайд этилиши;

  • муддати ўтган кредиторлик қарзлар ҳисобига молиялаштирилиши;

  • қисқа муддатли маблағлар ҳисобига узоқ муддатли молиялаштирилиши;

  • ўз айланма маблағлари етарли эмаслиги;

  • тез пулга айлантириш қобилияти кўрсаткичлари пастлиги;

  • кредиторлик қарзлар ва хусусий капитал нисбатининг ошиши.

2) Қуйидаги сабабларга кўра тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошира олмаслик:

  • асосий ходимлар йўқотилиши;

  • моддий заҳиралар қиймати ошиши;




  • бандлик муаммоси пайдо бўлиши; « бир лойиҳага қарам бўлиши;

  • янги лойиҳа муваффақиятини кутиши;




  • фойда келтирмайдиган узоқ муддатли мажбуриятлар мавжудлиги;

  • ҳуқуқий ишлар кўрилиши;

  • имтиёзлар, мол етказиб берувчилар, ҳаридорларни йўқотиш;

  • сиёсий таваккалчилик.

7-ВОБ. ТОВЛАМАЧИЛИК ВА ХАТО 7.1. ТОВЛАМАЧИЛИК ВА ХАТО ТУШУНЧАЛАРИ
Ҳисоб ва ҳисоботда товламачилик - корхона раҳбарияти ва ходимлари таркибидаги бир ёки бир нечта шахслар томонидан атайин ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини нотўғри акс эттириши ва
38
тақдим этишидир. У ҳийлагарлик билан ҳисоб ёзувларини ўзгартириш ва дастлабки ҳужжатларни, регистрларни ва ҳисоботни қалбакилаштиришдан, хўжалик операциялар маъносини бузиб кўрсатишга, корхона ҳисоб сиёсати ёки амалдаги қонунчилик билан белгиланган қоидаларни бузишга олиб келувчи ҳисобдаги ёзувларни атайин ўзгартиришдан, активларни, ёзувларни тўғриланган натижаларини ёки ҳужжатларни атайин йўналтирилган ҳолда баҳолашдан иборат.
Ҳисоб ёзувларида ва гуруҳларда арифметик ёки мантиқий хатолар, ҳисоб тўлиқлигига эътиборсизлик ва хўжалик фаолияти ҳолатлари, мол-мулкнинг мавжудлиги ва ҳолати, ҳисоб-китоблар нотўгри тақдим этилиши натижасида молиявий маълумот бехосдан бузилиши хато ҳисобланади.
Ҳисоб ёзувлари юзасидан ҳийлагарлик - ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш мақсадида, нотўғри (ноаниқ) бухгалтерия ўтказмаларидан ёки "сторно" ёзувлардан билиб туриб фойдаланиш.
Бухгалтерия ҳисоби ва ёзувларни қалбакилаштириш - била туриб бухгалтерия ҳисобининг нотўғри ёки соҳта хужжатларини (авизо, ҳисобварақлар, векселлар ва ҳоказолар) ва ҳақиқатни бузиб кўрсатадиган бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги ёзувларни расмийлаштиришдир.
Хўжалик операциялари натижаларини йўқотиб юбориш -асосий бухгалтерия ўтказмаларига мазмуни ва суммаси бўйича ўхшаш бўлган "сторно" ёзувлардир.
Ҳисобда ноўхшаш ёзувлар - ҳисобварақлар тизимида молиявий маълумотни тўлиқ бўлмаган ҳажмда акс этиш (бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва дафтарларида керакли бўлмаган ўзгартиришлар, ҳисобварақлар корреспондентланишини бузиш, тўлиқ бўлмаган файллар, ҳисобда акс этилмаган хўжалик операциялар).
Ғайриоддий операциялар - бир маротабали келишувлар ва ғайриоддий хўжалик операциялар бўйича суммалар ва тўловларни ошириб юбориш.
Аудитор товламачилик ёки хато аниқланган тақдирда булар келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган барча саволларга корхона раҳбарияти ва ходимларидан жавоб олиши лозим.
7.2. ХАТОЛАРНИ ТАБАҚАЛАШТИРИШ
Аудиторлик текшируви ўтказиш вақтида аниқланадиган хатоларнинг асосий турларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
1. Ҳисоб юритишдаги хатолар.
Ҳисоб юритилмаслик - одатда корхона қуйи бўлими ёки фаолиятининг қайсидир бир тури бўйича бухгалтерияда тегишли ҳисоб олиб борилмаслиги билан ифодаланади.
Масалан, корхона фаолиятининг бир тури қурилиш деб фараз қилайлик. Бухгалтер уни юритиш билан боғлиқ бўлган ўтказмалар билан шуғулланмаслик учун (мазкур масала бўйича кўпроқ тажрибага эга бўлган мутахассис келишини кутган ҳолда) йил
39
давомида қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисобварағининг дебетига ўтказиб борган. Бунинг натижасида, йил якунига кўра ушбу ҳисобварақлар бўйича жуда катта сальдо вужудга келган. Тасодифий хатолар. Улар қуйидагилар:
- ниҳоятда кам учрайдиган арифметик хатолар, чунки бу
хатоларни, одатда, бухалтернинг ўзи аниқлайди;
- хўжалик фаолиятининг қайсидир бир ҳолатини ҳисобга олишда
ҳисобнинг тўғри усулини қўллаб, бухгалтер етарли даражада асослар
бўлмаслигига қарамасдан ёки тасодифан "ғайриоддий" ўтказма
беради, натижада тасодифий нотўғри ўтказма ҳосил бўлади, масалан,
асосий воситаларни жорий таъмирлаш бўйича харажатлар маҳсулот
таннархига киритган ҳолда, шунинг билан бирга, қайсидир бир
суммани "Асосий воситалар" ҳисобварагига ўтказади. Бундай хатолар
кам учрайди, лекин уларни аниқлаш жуда қийин, чунки танлаб олиш
усули билан текширувда, мазкур ҳисоб усулида қайд этилиши тўғри
эканлигига ишонч ҳосил қилиб, аудитор операцияларнинг ушбу тури
бўйича ёппасига текширув олиб бормайди;
- такрорланадиган хатолар. Бухгалтер хўжалик фаолиятининг
қайсидир бир ҳолатини нотўғри қайд этганда ва ҳар гал нотўғри
ўтказма қилганда ушбу хатолар вужудга келади. Ушбу хатоларни
аниқлаш, одатда, унчалик қийин эмас, фақат Е5ош китоб ёки
баланснинг тўлдирилган шаклини қараб чиқиб уларни топиб олиш
мумкин.
2. Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини билмаслик билан
боғлиқ хатолар. Улардан энг кўп учрайдиганлари:
- Низом капиталини нотўғри ҳисобга олиш;
- фойдадан солиқ ва йиғимларни тўлаш учун фойдаланиш
ҳисоби ҳисобварағи ўрнига фойдалар ва зарарлар ҳисобварақларидан
фойдаланиш;
- сотиб олинадиган асосий воситалар, номоддий активлар, асбоб-
ускуна ва хўжалик жиҳозлари, материаллар, товарлар ва бошқа
активларни ҳисобварақлар режаси билан кўзда тутилгандан бошқа
ҳисобварақларга
кирим қилиш.
3. Солиқ қонунчилигини билмаслик билан боғлиқ бўлган хатолар:
белгиланган меъёрлар миқдоридан юқори бўлган хизмат
сафари бўйича харажатлар, шахеий автотранспортдан
фойдаланганлиги учун бадал ҳақи, реклама, ўқитиш, вакиллик харажатлари, банк кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларни харажатларга белгиланган меъёрлар миқдорида ўрнига тўлиқ ўтказиш. Ушбу турдаги хатоларни бевосита бўнак ҳисоботларини текшириб ёки меъёрланган харажатлар ва уларни таннархга киритиш бўйича тегишли ҳисоб-китобларни талаб қилиб ва текшириб аниқлаш мумкин.
солиқлар ва мажбурий тўловларни нотўғри ҳисоблаш. Кўпчилик ҳолларда бу бандлик жамғармасига тўловлар, реклама учун солиқ, ҳамкорлик фаолияти шартномаларига асосан олинган маблағлар бўйича қўшилган қиймат солиғига тааллуқлидир.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish