Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet15/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

5.8. ЭКСПЕРТ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Аудиторлик фаолиятига оид турли хизматларни кўрсатиш даврида текширилаётган корхоналар хусусиятлари, баъзан, фаолиятнинг муайян доираларида махсус билимларга эга бўлишликни талаб қилади. Тушунарлики, аудитор корхона ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча томонларини малакали текшириши ёки маълум жиҳатларини баҳолаш имкониятига эга эмас. Ушбу сабабларга кўра жиддий муаммолар ва аҳамиятли хатолар очилмасдан ва аниқланмасдан қолиши мумкин. Шу боис, аудиторлар ва аудиторлик фирмалар аудиторлик текширувини ўтказишга бошқа мутахассисларни, яъни экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига згадир.
Эксперт - бу бухгалтерия ҳисоби ва аудитдан бошқа бўлган жавҳада билимлар, кўникмалар ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассисдир. Эксперт қуйидаги масалалар бўйича гувоҳномалар ёки хулосалар тақдим этиши мумкин:

  • асосий воситаларни баҳолаш:

  • узоқ муддатли контрактлар бўйича бажарилган ишларни баҳолаш;

  • товар-моддий бойликларни, шу жумладан, улар миқдори ва таркибларини баҳолаш;

  • фойдали қазилмалар заҳираларини тоғ-кончилик нуқтаи назаридан аниқлаш ва уларни тавсифлаш;

  • тузилган шартномалар, амалдаги қонунчилик ва йўриқномалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

  • ошкоравий мунозаралар ва суд жараёнлари натижалари тўғрисида ҳуқуқий нуқтаи назаридан фикр билдириш.

Барча ушбу ишлар турини бажариш учун қуйидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин:

  • актуарийлар (суғурта бўйича мутахассислар);

  • кўчмас мол-мулкни баҳоловчилар;

  • ҳуқуқшунослар;

  • геологлар;

  • муҳандислар;

  • агрономлар;

  • зоотехниклар;

  • ветеринар тиббий ходимлари.

31
Мутахассисларнинг юкррида кдйд этилган рўйхати текширувнинг аниқ, шароитларига кўра кенгайтирилиши мумкин.
Аудиторлик текшируви билан боғлиқ_ бўлган ёки текширув
натижалари бўйича аудитор билан бир ^аторда масъулиятли бўлиш
учун, билимнинг қайсидир бир тор жавҳаси бўйича ҳақ^оний
маълумотлар олиш мақ_садида эксперт хизматларидан
фойдаланилади. Аудиторлик текшируви вақ.тида экспертлар сифатида жисмоний шахслар билан бир қлторда, юридик шахслар ҳам жалб қилинишлари мумкин. Эксперт тегишли малакага эга эканлигини тасдиқ.ловчи ҳужжатларга (жисмоний шахс учун) ва мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳу^уқини тасдиқ_ловчи давлат томонидан берилган махсус рухсатномага эга бўлиши (юридик шахс учун) лозим.
6-БОБ. АУДИТНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ
6.1. АУДИТНИНГ ДАСТУРИ
Аудитнинг дастури аудит режасининг ривожланиши ҳисобланиб текширувнинг ҳар бир аниқ бўлими учун керакли бўлган аудиторлик муолажалар рўйхатидан иборатдир. Аудиторлик дастурлар куйидаги икки турда бўлади:

  1. корхона ички назорат тизими тўғрисида маълумот тўплаш учун муолажалардан таркиб топган назорат тестлари дастури;

  2. бевосита ҳисобварқлардаги қрлдиқлар тўгрисида маълумот тўплаш учун муолажалардан таркиб топган ҳисобварақлардаги қолдиқларни текшириш дастури.

Аудиторлик дастури қ_уйидаги омиллардан таркиб топган:
1) аудиторларнинг ишлаш жадвали.
Жадвал аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун текширув даврида тўпланган материаллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш чегараланган муддатларини белгилайди. Жадвални тузиш пайтида, фойда олишни таъминлаш мақсадида, олишга мўлжалланган ҳақнинг ҳисобга олган ҳолда ва унинг доирасида, текширувнинг алоҳида турлари ва бўлимларини текшириш учун сарфланадиган вақт масаласи ҳал этилади.
2) батафсил муолажалар.
Аудит дастури ёзма равишда тайёрланади. Дастурда аудиторлик текшируви режасини амалга ошириш учун керакли бўлган барча муолажалар ҳамда текширувнинг ҳар бир бўлими бўйича мақсад ва вазифалар муфассал ёритилади.
3) аудит бўйича ишни назорат килиш.
Дастурда текширувга юборилган аудиторлик гуруҳининг барча аъзолари улар зиммасига қўйилган талабларни билишлиги назарда тутилади. У бир вақтнинг ўзида аудиторлик гуруҳдаги кичик аудиторлар ва ассистентлар топшириқларни кай даражада бажараётганлигини назорат қилувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
4) ходимлар.
Дастурда аудиторлик текширувини ўтказиш учун керакли бўлган ходимлар сони, улар ишининг ҳажми ва мазмуни белгиланади.
32
Одатда аудитни асосий аудитор, аудитор ёрдамчилари ва ассистентларидан иборат гуруҳ амалга оширади.
Молиявий ҳисобот моддалари тўғрилигини тасдиқлаш мақсадида миқдорий хатолар ва камчиликларни текшириш учун операциялар тестлари ишлаб чиқилади.
Ушбу тестларни ўтказишда қуйидагилар аниқланади:
- операцияларни амалга ошириш учун тегишли рухсатнома
мавжудлиги;

  • журналлар ва таҳлилий ҳисоб дафтарларида ўтказмалар тўғри берилганлиги ва натижалар тўғри жамланганлиги;

  • Бош китобга маълумот тўғри "кўчирилганлиги.

6.2. АУДИТДА ТАНЛАБ ОЛИШ
Юқорида қайд этилганидек, аудиторлик текширувига ажратилган вақт жуда ҳам чекланганлиги муносабати билан, аудитор барча операциялар ва ҳужжатларни текширишга қодир эмас. Одатда, энг муҳим бўлган бўлимларда текширув ёппасига, операцияларнинг асосий қисми устидан назорат эса - танлаб олиш усули билан амалга оширилади, натижада аудит тезлашади ва арзонлашади.
Текширилаётган мажмуани алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва бошқа кўринишларда шакллантириш учун муайян қоидалар бўйича олинган элементлар аудитда танлаб олиш ҳисобланади. Хатолар мавжуд бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоби операцияларини танлаб олиш йўли билан аудитни режалаштириш жараёнида, аудитда танлаб олишнинг асосий тамойилига асос солинади.
Аудиторлик текшируви учун танлаб олинган операциялар ва ҳужжатлар сони аудитор томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратга баҳо беришига боғлиқдир - ушбу баҳо қанчалик юқори бўлса, шунчалик танлаб олиш ҳажми камроқ бўлади ва бунинг акси.
Танлаб олиш репрезентатив (эътиборли) бўлиши керак, яъни, ўрганилаётган мажмуанинг барча элементлари танлаб олиш учун бир хил эҳтимолга эга бўлиши лозим.
Аудитда танлаб олиш ҳажми икки хил йўл билан аниқланиши мумкин:

  1. олдинги тажрибага асосланган ҳолда баҳолаш;

  2. хатолар пайдо бўлиш эҳтимолига асосланган статистик усул. Биринчи усулни қўллашда, одатда, аудитор, жамланган

аудиторлик тажрибаси ва операция хусусиятидан келиб чиққан ҳолда (масалан, ҳар бир ўнинчи ёки юзинчи ҳужжатни ёки операцияни текшириш ва ҳоказо) танлаб олиш ҳажмини ички ҳис билан сезиб белгилайди.
Статистик усулларни қўллашда аудитор аввал маълумот тасдиқланиши учун керакли бўлган аниқликни белгилайди, сўнгра танлаб олиб тақсимлаш формуласига биноан ишончлилик коэффициентини аниқлайди, ва унинг асосида танлаб олиш ҳажмини ҳисоблаб чиқади.
чч
6.3. АУДИТОРНИНГ ИШ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ШАКЛЛАРИ
Аудиторнинг иш сифатини назорат қилиш бир неча хил шаклларда амалга оширилади:

  • асосий аудитор томонидан ўз ассистентлари ишини назорат қилиш;

  • аудиторлик фирмаси томонидан аудитор ишини назорат қилиш;

  • ташқи назорат.

Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида асосий аудитор ассистентлари, яъни асосий аудитордан малакавий даражаси бўйича фарқ қиладиган ходимлар томонидан бажарилаётган ишни доимий равишда назорат қилиши ва йўналтириши лозим. Ассистентдак фарқли ҳолда, асосий аудитор аудит бажарилиши юзасидан тўлиқ масъулиятга эгадир.
Иш топширилаётган ассистентларга уларнинг жавобгарлиги ва бажариладиган муолажалар мақсадлари, корхона фаолияти ва аудиторлик муолажалар моҳияти, ўтказиш вақти ва ҳажмига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳисобга ва аудиторлик текширувига оид муаммолар тўғрисида тегишли равишда йўриқнома берилиши лозим. Аудиторнинт ёзма дастури аудиторлик ваколатларини ўтказиш учун муҳим элемент ҳисобланади.
Аудиторлик фирмаси томонидан аудитор ишини назорат қилиш қуйидагича амалга оширилади, биринчидан, мазкур мижозда аудит ўтказишга оид аудиторлик режаси ва дастури асосланганлигини муҳокама қилиш ва текшириш билан; иккинчидан, ташкилий-аҳлоқий аудиторлик тамойилларига қатъий риоя қилиш йўли билан (хусусан, •мижозга маслаҳат бераётган ёки унинг бухгалтерия ҳисобини тиклаётган аудитор мижозга текширув билан юборилмайди ва ҳоказолар); учинчидан, амалиётда айрим аудиторлик фирмалар, асосий аудитор томонидан аудиторлик хулосаси тақдим этиб бўлгандан кейин, мижоздан ҳақ олмаган ҳолда, фирманинг бошқа аудитори томонидан ҳисобот ишончлилигини қайтадан текширишни қўллайдилар.
Ташқи назорат аудиторлик фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензия берган идоралар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бу амалдаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган.
Сифат назорати қуйидаги икки асосий йўналишдан иборат:

  1. алоҳида аудиторлик текширувларини назорат қилиш;

  2. сифатни умумий назорат қилиш.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish