40 8-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЯКУНЛАШ. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ 8.1. НОАНИҚ МАЖБУРИЯТЛАР БЎЙИЧА ШАРҲЛАР Аудитнинг хорижий амалиётда ноаниқ мажбуриятлар деб олдинги фаолият натижасидан келажакда вужудга келиши мумкин бўлган ноаниқ суммада бўлган мажбуриятлар тушунилади. Келгуси тўловлар ноаниқлиги эҳтимолий, мантиқий-эҳтимолий ва кам эҳтимолий бўлиши мумкин.
Ноаниқ мажбуриятлар уларни билишлик имконини берувчи даражада ёритилиши, бундан ташқари, ишнинг эҳтимолий якунланиши тўғрисида ҳуқуқшуноснинг фикри келтирилиши лозим.
Аудитор учун қуйидаги ноаниқ мажбуриятлар энг кўп эҳамиятга эгадир:
тугалланмаган суд жараёнлари;
солиқлар бўйича солиқ идоралари билан ке лишилмовчиликлар;
маҳсулот сифати кафолатлари;
аккредитивларнинг ишлатилмаган суммалари;
дисконтланган векселлар;
• мажбуриятлар бўйича учинчи томоннинг кафолатлари.
Ноаниқ мажбуриятларнинг текшируви аудитнинг биринчи
босқичидаёқ текширилиши лозим.
Тестлар ўтказиш учун аудитор бир қатор муолажаларни амалга оширади.
Ҳисоботларда қайд этилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлиши эҳтимоли юзасидан раҳбариятдан сўраб чиқиш. Бунда аудитор аниқланиши лозим бўлган мажбуриятлар рўйхатини келтириши керак. Албатта, бу атайин яширилган мажбуриятларни аниқлаш имкониятини бермайди, лекин, раҳбарият аниқланиш талабларига етарли даражада баҳо бера олмаса ёки тушуниб етмаса, ёрдам бериши мумкин. Одатда, текширув якунланишидан олдин, аудитор раҳбарият вакилларидан ушбу ҳолатларни маълумот тақдим этилиши тўғрисидаги хатда акс этилишини сўрайди. Унда ҳисоботда ёритилмаган ноаниқ мажбуриятлар мавжуд эмаслиги кўрсатилиши лозим.
Солиқ идораларининг солиқларни тўланишига оид ҳисоботларининг шарҳи. Ушбу ҳисоботлар солиқларни тўланиши бўйича мавжуд бўлган келишмовчиликлар тўғрисида кўрсатмаларга эга бўлиши мумкин.
Суд жараёнлари вақтида, мижоз манфаатларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшуноснинг ноаниқ мажбуриятларга оид солиқ идоралари билан келишилмовчиликлар ва учинчи томонлар билан низолар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни олиш,
Дисконтланган векселлар суммасини ёки заёмлар бўйича кафолатларни банк томонидан тасдиқловчи бошқа ишчи ҳужжатларнинг шарҳи.
41 Баланс тузилган санага амалда бўлган аккредитивлар тўғрисида ва унинг ишлатилган ва ишлатилмаган қисмлари тўғрисида маълумот олиш.
Аудиторнинг ишига ёрдам берувчи асосий муолажа ҳуқуқшуносдан молиявий ҳисобот ёритилишига ёрдам берувчи, давом этаётган суд жараёнлари ёки бошқа ҳодисалар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни олишдир. Бундан ташқари, аудитор суд жараёнларининг қандай тугаши эҳтимоли ва у билан боғлиқ бўлган, шу жумладан, суд жараёнига сарфланадиган эҳтимолий харажатлар тўғрисида ҳуқуқшунос фикрини билиб олиши лозим.
8.2. АУДИТ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ Керакли бўлган муолажалар амалга оширилгандан кейин аудитор аудит дастурининг барча бандлари қай даражада тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги ҳамда дастурнинг ўзи моддий хатолар ва камчиликларни аниқлаш тариқасида ўринлилигини белгилайди. Бундан ташқари, аудитор ҳисоботда молиявий маълумот тўғри ёритилганлигини кўриб чиқади.
Текширувнинг ушбу босқичида аудитор аудит ўтказиш вақтида қўйилган асосий саволларга раҳбарият жавоблари ҳамда корхона раҳбариятининг молиявий ҳисоботга киритилган маълумотлар тўғри тақдим этилганлигини тан олаётганлиги ҳақида хат лойиҳасини (корхона раҳбарияти томонидан ёзилган) тайёрлаши мумкин. Бундай хат мижоз томонидан имзоланиши лозим. Агар мижоз ушбу хатни имзолашдан бош тортса, аудитор хатоларнинг моддийлигини аниқлаш мақсадида уларнинг умумий сўммасини аниқлаши лозим. Айрим ҳолларда хатонинг ҳақиқий миқдори аниқ бўлмайди, шунинг учун, аудитор унинг эҳтимолий миқдори ва моддийлигини баҳолаши керак.
Аудиторлик текширувининг якунида, албатта, ассистентлар томонидан бажарилган муолажалар сифатини текшириш ҳамда текширув аудиторлик фаолиятига оид белгиланган андозаларга жавоб беришлигига ишонч ҳосил қилиш ва текширув жараёнида аудиторда холис бўлмаган муносабат вужудга келишини олдини олиш мақсадида, барча ишчи ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш лозим.
Аудитор ҳисоботнинг алоҳида бандлари ёки бандлар гуруҳи
тўғрисида аудиторлик маълумотини тўплагандан кейин
қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ҳисоботни умумий текширувини ўтказиши лозим:
операциялар натижалари, молиявий ҳолат ва молиявий ҳисоботдаги бошқа маълумот ва корхона тўғрисида аудиторнинг билимлари бир бирига мувофиқлиги;
керакли маълумот етарли даражада ёритилганлиги ва молиявий ҳисоботда маълумотлар тўғри табақалаштирилганлиги ва тақдим этилганлиги;
3) молиявий ҳисобот корхона ташкил этилишига ва фаолиятига
тааллуқли бўлган амалдаги қонунчилик ва бошқа меъёрий
ҳужжатларнинг барча талабларига мувофиқлиги;
42 4) бошқа келтирилган тестлар натижалари ва молиявий ҳисоботни умумий текширувидан келиб чиқиб, аудитор ушбу ҳисобот тўғрисида ўз фикрини шакллантира олиши.
8.3. АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИНИНГ ШАКЛИ ВА ТУЗИЛИШИ Амалга оширилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудитор аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаши лозим. Бошқа турдаги аудиторлик хизматлари кўрсатилганда ҳам аудиторлик ҳисоботи тайёрланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга солиш меъёрларнинг элементи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 мартда 1016-сон билан рўйхатга олинган Аудиторлик фаолиятининг миллий андозалари (70-АФМА) "Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" ҳисобланади.
Андоза мақсади - бу амалга оширилган аудиторлик текшируви натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик ҳулосасини тайёрлашга оид ягона тартибни ўрнатишдир.
Мазкур андозанинг талаблари, аудиторлик текширувини ўтказишда ва хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тақдим этишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурийдир.