bet 20/87 Sana 23.06.2022 Hajmi 2,78 Mb. #694494
Bog'liq
Audit. маъруза
Аудиторлик хулоса - молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлиги (тўғрилиги) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳргсоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.
Аудиторлик хулосаси қуйидаги элементлардан таркиб топади:
номи ("Аудиторлик хулосаси" ёки "Аудиторлик ташкилотининг хулосаси": иккала ном тенг ҳуқуқли);
мижознинг номи;
кириш қисми;
асосий мазмунини қайд этиш қисми;
якуний қисми;
аудиторлик хулосаси тақдим этилган сана;
аудиторлик ташкилоти манзили;
• аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзолари.
Аудиторлик хулосаси буюртмачининг барча керакли бўлган
реквизитлари кўрсатилган ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланиши лозим.
Аудиторлик хулосасининг кириш қисми аудиторлик
ташкилотининг қуйидаги реквизитларидан иборат:
- аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқий манзили ва телефон
рақами;
45
- аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
лицензия рақами, берилган сана ва ушбу лицензияни берган идора
номи;
аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами;
аудиторлик ташкилоти ҳисоб-китоб ҳисобварағининг рақами;
аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар) ҳамда аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи.
Кириш қисмида сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати келтирилиши керак.
Кириш қисмида қуйидагилар акс этилиши лозим:
хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва унинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгарлиги;
- аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулоса хўжалик юритувчи
субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига мувофиқ
бўлиши учун жавобгарлиги.
Аудиторлик хулосасининг асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви АФМАга мувофиқ амалга оширилганлиги кўрсатилади.
Асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви
молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот амалдаги
қонунчиликка, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий
ҳолатига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашга
асосланганлигини кўрсатиш керак.
Асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар бериши хусусида аудиторлик ташкилотининг тасдиғи берилиши лозим.
Аудиторлик хулосасининг якуний қисмида аудиторлик ташкилотининг текширилган молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолати тўғрисида ҳаққоний тасаввур бериши ёки бермаслиги, молиявий ҳисобот амалдаги қонунчилигига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги фикри равшан баён этилипш керак.
Аудитор аудиторлик ҳулосасини аудиторлик текшируви якунланган кун билан белгилаши керак.
Аудитор аудиторлик хулосасига хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти молиявий ҳисоботни имзолаган ёки тасдиқлаган кундан олдинги санани қўйиши мумкин эмас.
Аудиторлик хулосасига аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилоти раҳбари имзо чекиши ва у аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Аудиторлик хулосаларининг турлари.
Аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд:
ижобий аудиторлик хулосаси;
салбий аудиторлик хулосаси.
46
70-сонли "Молиявий ҳисобот тўгрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" АФМАга
2-илова
Салбий аудиторлик хулосасининг намунаси
Мен (биз), ;
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)
__томонидан
(аудиторларнинг фамилияси, исми, шарифи)
(хўжалик юритувчи субъект номи)
хўжалик юритувчи субъектнинг 200 йил 1 январдан 31 декабрга
қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.
Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эканлигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг амалдаги қонунчиликка, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томондан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.
Текширувда аниқланишича хўжалик юритувчи субъект
млн.сўмни харажатларга ноқонуний равишда киритган, бу
эса, амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бузади.
Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъект
нинг
(хўжалик юритувчи субъектнинг номи) молиявий ҳисоботи унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўгрисида ҳаққоний аҳборот бермайди.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари:
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
Аудитор (аудиторлар):
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
200 йил "
м.ў.
49
70-сонли "Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" АФМАга
3-илова
Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши тўғрисидаги ариза намунаси
Мен (биз),
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)
; томонидан
(аудиторларнинг фамилияси, исми, шарифи)
(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)
хўжалик юритувчи субъектнинг 200 йил 1 январидан 31 декабрига
қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.
Хўжалик юритувчи субъект
(хўжалик юритувчи субъект номи) хорижий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ тақдим этмади, бу эса, бошлаб юборилган аудиторлик текширувини биз аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказиш имконини бермайди.
Юқорида баён этилган аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш
ҳолати туфайли аудиторлик ташкилоти
(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)
хўжалик юритувчи субъект
нинг
(хўжалик юритувчи субъект номи) молиявий ҳисоботи тўғрисида фикр ифодалашдан бош тортади.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари:
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
Аудитор (аудиторлар):
(фамилияси, исми, шарифи) (имзо)
200 йил "
Do'stlaringiz bilan baham: