90
Спорт тиббиёти амалиётида чидамлиликни бахолаш натижаларини тахлил
қилишни ўрганиш
Исроилжонов С. б.ф.н, доцент ФДУ
Мамасаидов Ж.Т. - т.ф.н., доц.в.б., ФДУ,
Робилова Ш- ФДУ. mamasaidov@mail.ru
Аннотация
Мақолада мушакларнинг тренировкаси жараёни, уларни икки хил гипертрофияга
олиб келиши натижаси ўрганилди. Бунинг учун хафтасига 10 қиз биринчи гурухда
хафтасиги 1-2 марта тренировка қилишган. Иккинчи гурухда 10 қиз хафтасига 2-3 марта
тренировка қилишган. Улар Купер тести орқали чидамлилик даражалари тахлилидан
ўтказилди. Олинган натижалар қиёсий тахлилдан ўтказилиб хафтасига 1-2 марта
тренировка қилган қизлар иккинчи гурухга нисбатан паст натижаларни кўрсатганлиги
ёритилган. Тегишли хулосалар ёритилган.
Аннатоция
Работа посвяшена к изучению влияния длительность и частоты тренировок в
неделье на выносливость женского организма. Экспериментальная первая группа 10
женщин тренировавшийся 1-2 раза в неделью, а вторая опытная группа трнировавшийся
2-3 раза в неделью. Было изучено выносливость женского организма по тесту Купера.
Получено лучшее резальтаты выносливости у второй группы женщин которые
занимались 2-3 раза в неделью , чем первой группы.
Annotation
The work is devoted to the study of the influence of the duration and frequency of training
in weeks on the endurance of the female body. The experimental first group of 10 women trained
1-2 times per week, and the second experienced group was 2-3 times per week. The endurance of
the female organism was tested using the Cooper test. The best endurance results were obtained
in the second group of women who were engaged 2-3 times per week than the first group.
Маълумки, организмнинг функционал резервлари орган ёки функционал
системалар ишининг тинч холатдагига нисбатан ортиши даражасидир. Одатда кишининг
функционал резервлари юкори кувватдаги жисмоний
ишларни бажариш пайтида у
экстремал шароитларига дуч келганда анча тулик намоён булади. Масалан: спорт машқи
билан шуғулланишда, мусобақада юқори хароратли шароитда ишлашда, гипоксия
таъсирида ва хокоза ҳолларда.
Адабиётларда
келтирилишича,
спортчининг
функционал
резервларига
биокимёвий,
физиологик, спорт техникаси ва рухий резервлар хам киради. Айниқса,
физиологик резервлар бошқа резервларнинг асоси бўлиб, физиологик функция тизимлари
ва иши ривожланганда бошқа резервлар хам ривожланади.
Ёшлар ва ўсмирларда умумий чидамлиликни аниқлаш учун 2 та жисмоний тест
ўтказилади. Синалувчилар маълум вақт ичида максимал
югуради ва югурган масофа
ўлчанади. Ёки бир хил масофага сарфланган вақти аниқланади. Бунинг учун К.Купер
ишлаб чиққан тестлар асосида умумий чидамлилигини исботлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: