Индукция – зарядланган жисмнинг электростатик майдони таъсирида зарядсиз жисмнинг зарядланиши.
Интерференция – электр тўлқинларнинг устма-уст тушиб бир-бирини кучайтириши ёки сусайтириши.
Инфрақизил нурлар – тўлқин узунлиги λ 0,74 дан 2000 мк гача бўлган электромагнит нурлар. Инглиз олими В.Гершель 1800 йили аниқлаган. Улар илмий тадқиқотларда, ҳарбий мақсадларда, медицинада ва кўпгина амалий масалаларни ҳал этишда ишлатилади.
Ион – зарядланган, нейтрал зарралардан бир ёки бир неча электроннинг ортиқлиги ёки етишмаслиги билан фарқ қиладиган атом ёки атомлар гурухи. Ион терминини 1834 йилда инглиз олими М.Фарадей тадбиқ этган.
Ионланиш – нейтрал зарядли атомлар ва молекулалардан мусбат ва манфий ионлар ҳамда эркин электронларнинг вужудга келиши.
Иссиқлик релеси – Электр двигателлари ва бошқа истеьмолчиларни ўта юкланишдан ҳимоялайдиган аппарат. Исиқликнинг иши чизиқли кенгайиш коэффициенти турлича бўлган биметтал пластинадан фойдаланишга асосланган.
Иссиқлик электр маркази – Бундай станцияларнинг турбиналарини харакатлантиришга ишлатилган буғнинг бир қисми совитилиб яна қозон агрегатининг иситиш системасига юборилади қолган қисми эса саноат корхоналари эхтиёжларига ҳамда уйларни иситишга сарфланади. Натижада ТЭЦнинг фойдали иш коеффициенти КЭС никига нисбатан юқори бўлади.
Иссиқлик электр станцияси -Қаттиқ суюқ ёки газ холатидаги органик ёқилғиларнинг иссиқлик энергиясини электр энегиясига айлантириб берадиган корхона. И.э.с агрегатлари марказий бошқариш пулътидан бошқарилади. Электрлаштиришнинг асосий таркибий қисми хисобланади.
Истеъмолчи қуввати – истеъмолчида электр энергиясининг бошқа турдаги энергияга айланиш тезлигини ифодалайдиган катталик. Истеъмолчи қуввати унинг паспортида ёки ўзида ёзилган бўлади ва ишлаб чиқарилган заводда қуввати белгиланади.
Кабель – ҳаво кирмайдиган-чиқмайдиган қилиб изоляцияланган бир ёки бир неча сим эшими. Кабеллар электр энергиясини узатиладиган куч кабели, алоқа кабели ва радиочастота кабели каби турларга бўлинади ва электр, телефон ёки телеграф линияларини ўтказиш учун ишлатилади.
Қалқовичли реле – бу реледан кўпинча насос станциялари ишини электр юритма воситасида автоматлаштиришда фойдаланилади. У асосан сув сатҳини назорат қилувчи қалқович (пукак), пўлат шарча ва шу кабилардан иборат.
Қаршилик – электр занжиридаги токни чеклаб қўйиш ёки камайтириш мақсадида электр занжирига уланадиган элемент. Қаршилик занжир қисмининг ёки истеъмолчининг электр хоссаларидан биттасини характерловчи параметр. Қаршиликлар актив, индуктив, сиғим, тўла ва реактив қаршиликлар каби турларга бўлинади.