Заряднинг сақланиш қонуни – электр изоляцияли берк тизимда зарядларнинг алгебраик йиғиндиси ҳар доим ўзгармас бўлади. Бу қонунни 1843 йил инглиз физиги М.Фарадей кашф қилган.
Изолятор – электр сиғимини осиш, маҳкамлаш учун қўлланиладиган электр токнини ўтказмайдиган материал. Чинни, шиша, каучук, резина ва шу кабилардан ясалган чиғаноқ.
Изоляция – энергия манбалари, электр асбоб ускуналар ва электр сиғимларининг сиртидаги электр, нам, сув ва бошқаларни ўтказмайдиган қоплама.
Икки фазали асинхрон мотор – ишга тушириш жараёни тугагандан кейин ҳам ишга тушириш чўлғами конденсатор орқали электр чўлғамига уланганича қоладиган бир фазали мотор Икки фазали ёки конденсаторли мотор дейилади.
Иккиламчи асбоб – ҳар хил ўзгарткичлар ва датчиклар ёки бирламчи асбоблар узатадиган катталикларни ўлчайдиган асбоблар.
Импульс ҳисоблагичи – автоматикада, телефонда, радиохимияда, физикада ва бошқаларда қўлланиладиган импульсларни ҳисоблайдиган асбоб, қурилма.
Импульслар генератори – кучланиш ёки ток импульслари ҳосил қиладиган қурилма.
Инвертор – ўзгармас токни исталган частотали ўзгарувчан токка айлантирувчи ўзгарткич.
Индикатор – бирор жараённинг боришини ёки объектнинг ҳолатини, ўлчамларини одамнинг кузатиши учун қулай шаклда тасвирловчи асбоб.
Индуктив датчик – контактсиз датчиклар бўлиб, лифт ва шунга ўхшаш механизмлар ишини электр юритма билан автоматлаштиришда фойдаланилади.
Индуктивлик_ғалтаги'>Индуктивлик ғалтаги – сиғими ва актив қаршилиги анча кичик бўлгани ҳолда катта индуктивлик ҳосил қиладиган кўп ўрамли спиралсимон ўтказгич. Бир ёки кўп толали симни диэлектрик каркасга ўраб тайёрланади.
Индуктивлик – магнит оқими илашувчанлигининг токка нисбати билан ўлчанадиган катталик контур ёки ғалтакнинг индуктивлиги (L) деб аталади. Ўлчов бирлиги Генри (Гн).
Индуктик қаршилик – ўзгарувчан ток занжиридаги тўла қаршиликнинг бир қисми, яъни занжирдаги индуктивлик L ва ток частотаси Қ2 f га мутаносиб бўлган ҳамда электр қаршилик ўлчовига эга бўлган XLҚ L катталик индуктив қаршилик дейилади. Бирлиги Ом, Ω.
Индуктор – 1)-Қўл билан бошқариладиган, ўзгарувчан ток ҳосил қиладиган электр асбоб; 2)-электр генераторлари ёки динамомашиналарда магнит майдон ҳосил қиладиган магнит ёки электромагнит.
Индукцион ток – ёпиқ контурда ўзгарувчан магнит майдон ҳосил қиладиган ток. 1831 йилда М.Фарадей кашф қилган. Ток генераторлари, трансформаторлар, индукцион печлар И.т. ҳосил бўлиш ходисасига асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |