Яна М.Муродов ўз шикоятида:
“Э.Худойқулов кўчасидага 40-уй А.Худойбердиевга қонунда белгиланган нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси асосида сотилган.
Унга бу уйни Тураева Муаттар сотган, мен фақат уй мени номимда бўлгани учун имзо қўйиб берганман холос” деб ёзган.
Биринчидан: Юқорида ёзиб ўтганимдек мен билан М.Муродов ўртасидаги 40-уй учун тузилган олди-сотди шартномани ўзи ноқонуний тузилганлигини, бу олди-сотди шартномасини ноқонунийлиги бугунги кунда ўз исботини топиб бўлган бўлса, қандай қилиб ушбу шартнома асосида А.Худойбердиевга – М.Муродов қонунда белгиланган нотариал тартибда расмийлаштириб берган бўлади.
Қолаверса бу олди-сотди шартномалари ФИБ судлар томонидан бекор қилинганку.
Уйни сотиб олган А.Худойбердиев ФИБ судларда ва ЖИБ судларда мен уйни сотиб олиш вақтим кадастр ҳужжатларини кўрмаганман деб турса.
Шикоятда ёзилганидек: унга 40-уйни Тураева Муаттар сотган, мен фақат уй мени номимда бўлгани учун имзо қўйиб берганман холос, деб ёзилган ёзувни нима деб тушуниш мумкин?
Чунки 40-уйни олди-сотди шартномаси пайти М.Тураева умуман бўлмаган.
Сабаби: М.Муродов 40-уйни – А.Худойбердиевга 2008 йил 25 октябр куни сотган.
М.Муродов билан бу даврда М.Тураевани умуман алоқаси бўлмай, М.Муродов – М.Тураевани ҳам алдагани учун улар гаплашмай кетишган.
Буни сабаби эса М.Муродов 40-уй учун М.Тураева номига берган 2008 йил 12 июн кунги Ваколатномани, 2008 йил 23 июн куни ваколатномани М.Тураевага айтмай, унга билдирмай, ваколатномани бекор қилиш ҳақидаги қарорни ўзим олиб бераман деб нотариусга ариза ёзиб бериб, лекин М.Тураевага олиб бориб бермасдан, жанжаллашиб қолишиб ўрталарида низо чиқиб, алоқалари узилиб кетган эди. Шунинг учун М.Муродов ва А.Худойберидиев ўртасидаги олди-сотди шартномага М.Тураевани умуман алоқаси йўқ.
Шунинг учун М.Муродов ва М.Тураевани ораси очиқ бўлиб, М.Тураева қайта бу ишга умуман аралашмаган.
(М.Тураевага берилган ваколатнома ва ваколатномани бекор қилинганлиги ҳақидаги қарорни илова қиламан)
Худди шундан И.Ўринбосаровага ҳам 37-уй 18-хонадон учун берилган ваколатномани шу усулда бекор қилдириб, бу ҳақида И.Ўринбосаровага айтмаган. М.Муродов шу усулини М.Тураевага ҳам қўллаган.
Бу холатдан келиб чиқиб М.Муродовни шикоятидаги бу ёзганлари ҳам ёлғон ва асоссиздир.
40-уйни А.Худойбердиев – М.Муродовдан сотиб олганлиги, пулни М.Муродовга берганлиги, М.Муродов 40-уйни А.Худойбердиевни алдаб сотганлиги ҳақидаги Жиззах вилоят прокуратураси, Жиззах вилоят ва Жиззах шаҳар ИИБ ёзган аризалари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |