Қашқадарё вилоят суди раиси А. Махкамовга


Мана шундай ишончномаларни С.Мусурмонқулова ва Р.Исроиловага ҳам бериб, улар ҳам келиб бизни уйдан чиқишимизни талаб қилишган



Download 121,5 Kb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi121,5 Kb.
#253126
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10.09.20 й Аллаев-1 17.05.2021

Мана шундай ишончномаларни С.Мусурмонқулова ва Р.Исроиловага ҳам бериб, улар ҳам келиб бизни уйдан чиқишимизни талаб қилишган.
Кейинчалик сўраб билсак бу аёллар пулга мухтож бўлган аёллар бўлиб, М. Муродов томонидан ёлланган аёллар экан.
Ушбу ҳақидаги маҳалла хати ва ишончномаларни судларга тақдим қилганмиз. Бу ишлар қўрқитиш бўлмай нима? Бу ишлар мулкга бўлган ҳуқуқни беришга мажбур қилиш эмасми?
Яна бир шериги А.Абдурахимов кун-ора келиб Махмуд акам айтди, яхшилиқча уйни бўшатинглар, бўлмаса ўзларингга ёмон бўлади деб қўрқитиб келди.
Б.Қузиев эса деярли ҳар куни келиб уйни бўшатасанларми ёки сенлар билан бошқача гаплашиш керакми деб, бизларни сўкиб, қўшнилар олдида хақоратлаб жанжал қилиб кетарди. Б.Қузиев бу жанжаллари тўхтамай давом этавергач 2014 йил 7 март куни маъмурий жавобгарликга тортилган.
Бундан ташқари М.Муродов турмуш ўртоғимни ва қизимни Туркия давлатига жўнатди. Бу ҳақидаги ҳужжатлар ишда мавжуд. Шунинг учун ҳам М.Муродов 2015 йил июл ойида Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи А.Азизов номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига одам савдоси бўйича жиноят иши қузғатилганлиги ҳақидаги қарордан нусха сўраган. Чунки турмуш ўртоғимни ва қизимни Туркия давлатига кетишига алоқаси борлигини ўзи ҳам билар эди.
М.Муродов ҳужжатлар расмийлаштирилаётганда нотариусда ҳам йўқ эди. М.Муродов уйимизни қайтариб бериш учун турли баҳоналар қилиб, сенлар пулни вақтида бермадинг, фоизларни кечикиб тўладинг деб биздан уйни қайтариб бериш учун гарчи биз олинган қарз пулини фоизи билан қайтариб берган бўлсакда, бу ҳақида жиноят иши материалларида ҳужжат мавжуд. М.Муродов уйимизни қайтариб бериш учун дастлаб 15 000 000 сўм, кейинчалик майли 10 000 000 сўм бер шунда уйингни ўзингни номингга ўтказиб бераман деди, худди шу гапни М.Муродовни ишончли вакили О.Абдухолиқова ҳам айтган эди. Мен қарз пулини фоизлари билан бериб қўйганим учун рози бўлмадим.
Шу даврда М.Муродовга қарз пулини бериб бўлган эдик. Лекин кафолат хатида ёзилганидек М.Муродов уйимизни номимизга ўтказиб бермай асоссиз равишда бу пулларни биздан талаб қилди. Бу холатга ҳам судларни қонуний баҳо беришларини сўраймиз.
Бундан ташқари М.Муродов Асака банкдан 2004 йил мени олган кредит қарздорлигимни мени иштирокимсиз банкдан сўраб 2007 йил 15 январ куни 144/02-сонли сохта хат олиб МБТИ раҳбари Л.Корчагина билан келишиб 40-уйга тақиқ қўйдириб қўйган. Бу холатни билганимдан кейин банкдан қарздорлигим йўқлигим тўғрисида маълумотнома тақдим қилганман. (бу ҳужжатлар судларга тақдим қилинган)
Худди шундай ишларни юқоридаги шериги, бу ҳам судхўр бўлган С.Мустафоқулов билан келишиб, бизни қарздор қилиб фуқаролардан тилхатлар йиғиб Жиззах шаҳар прокурори Соатовга ариза билан мурожат қилишиб, бизни фирибгарликда айблаб, устимиздан жиноий иш очдирмоқчи бўлишди.

Download 121,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish