(Кафолат хати ва Реестр китобидан кўчирма илова қилнган) Кейин менга энди ишондингизми деб 2005 йил 25 апрел кунги олди - сотди шартномага ва Реестр китобига имзо қўйдирди. Мен 2005 йил 26 апрел куни Худойқулов кўчаси 40-уй олди-сотди шартномасига ва Реестр китобига, кафолат хатига ишониб имзо қўйиб бердим.
Кафолат хати бир йил муддатга тузилган эди, мен бир йил ичида қарз пулини қайтариб беришимизга ишонганман, кафолат хатидаги (фоизи билан қўшиб ёзилган) қарз пулини Қумри Носирова гувоҳлигида қайтариб бердик, лекин М.Муродов уйимизни қайтариб бизнинг номимизга ўтказиб бермади. Мен мана шу пайтгача М.Муродовни кўрмаганман ва танимаганман. (Қ.Носнровани тушунтириш хати илова қилинган) Мен ўз уйимни сақлаб қолиш учун Жиззах вилоят рўйхатдан ўтказиш офиси раҳбари С.Хайдаровга ариза билан мурожаат қилдим. С.Хайдаров менга 40-уйдаги жойлашган савдо дўконида 2002 йил 15 майдаги Реестр №781-сонли тақиқномага асосан тақиқ қўйилганлиги ва бу тақиқ 2005 йил апрел ойида ҳам ўз кучида эканлиги ва бу тақиқга асосан 40-уйга нисбатан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилиши нотўғри эканлиги ва юқоридаги ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари қарорлари бажарилмай ваколати бўлмай туриб Ф-14 шаклдаги маьлумотномани берган. Жиззах МБТИ МЧЖ мулкдор А.Хакимов томонидан рафиқаси Х.Хакимовага нотариал гувоҳлантирилган шаклдаги ишоичнома бермаган бўлсада Х.Хакимовага Жиззах шаҳар, Хдлқобод МФЙ, Э.Худойқулов кўчасидаги 40-уйнинг таркиби, қиймати ва мансублиги тўғрисида маьлумотнома Ф-14 ни нотўғри берган ва бу маьлумотнома асосида 2005 йил 25 апрел кунги Реестр №1966-сонли А.Хакимов ва М.Муродов ўртасида тузилган олди-сотди шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир деган мазмунда 03.03.2008 йил №60-сонли хати билан мени аризамга жавоб қайтарди. (Тақиқнома ва жавоб хати нусхаси илова қилнган) Мен яна уйимни сотмаганим учун ва уйимни қайтариб олиш учун Жиззах вилоят Адлия бошқармасига ариза билан мурожаат қилдим ва бу аризамга ҳам Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Х.Шукуровнинг 17 март 2008 йилги №06/439-сонли жавоб хатини олдим ва бу жавоб хатида ҳам мен ва М.Муродов ўртасида тузилган олди-сотди шартнома ноқонуний деб ёзилган эди. (Жавоб хати иусхаси илова қилнагн) Мана шу 40-уйни сотмаганим ва оила аьзоларимни розилиги олинмаганлиги тўғрисида Жиззах шаҳар, Халқобод МФЙ раиси Ш.Тожибоев Ф.И.Б. Жиззах туманлараро суди раиси Э.Умурзоқовга маьлумотнома ва илтимоснома киритиб 40-уй сотилмаганлиги, уйни сотиш ҳақида келишилмаганлиги тўғрисида Халқобод МФЙ нинг хабари борлигини ёзган, чунки М.Муродов Халқобод МФЙ раисига мурожаат қилиб Х.Хакимовадан қарзини ундириб беришимизни сўраб мурожаат қилганлиги ва уйни сотиб олмаганлигини айтган. Ш.Тожибоевни тергов давридаги берган сўроқ баённомаларида ҳам шундай кўрсатмалари бор.
Бу хусусида судларга МФЙ раиси Ш.Тожибоевни МФЙ томонидан берган маьлумотномаси бор. Мени оила аьзоларим уй дафтари бўйича тўлиқ кўрсатилмаганлиги учун нотариусга берилган маьлумотнома ҳақиқий эмаслиги ва уй сотилмаганлиги тўғрисида илтимоснома тақдим қилган. (Илтимоснома ва маьлумотнома нусхаси илова қилнагн) Мана шу холатда мен ва М.Муродов билан Жиззах вилояти ва Жиззах туманлараро судида 2005 йилдан 2008 йилгача 3 йил тортишиб, судлашиб келдим.
Лекин афсуски Ф.И.Б.судлар М.Муродовга хизмат қилиб, бизни тушунишни, эшитишни истамади.
Энди ўзингиз баҳо беринг шунча жавоб хатлари берилиб, олди-сотди шартнома нотўғри тузилганлиги ўз исботини топиб турсада ҳамда:
1. 40-уйга ваколати бўлмаган ташкилот Ф-14 берса.
2. 40- уйга ваколати бўлмаган ёки нотариал гувоҳлантирилмаган шахс Ф-14 шаклдаги маьлумотномани олса.
3. 40-уйга берилган 567-сонли 25.04.2005 йилдаги Ф-14 даги маьлумотнома гаров учун деб берилган бўлса.
4. Ўша даврда 40-уйга тақиқ қўйилган бўлса.
5. Оила аьзоларининг уй дафтари бўйича розилиги олинмаган бўлса.
6. Нотариус томонидан тушинтириш ишлари олиб борилиб бу камчиликлар бартараф қилинмаган бўлса.
Мана шу холда 2005 йил 25 апрел кунидаги Реестр №1966-сон билан тузилган олди-сотди шартномани ҳақиқий, қонуний тузилган деб бўладими?
Мени бу ҳаракатларимдан кейин Ф.И.Б. судлар бўлиб турган бир вақтда уй-жой низосини тўхтатиб қўйишиб, яна бир карра М.Муродовга хизмат қилишиб, 2008 йил 17 март кунги ҳал қилув қарорига асосан мени М.Муродовдан 1 300 0000 сўм ва турмуш ўртоғимни 26 000 000 сўм қарз қилиб ҳал қилув қарори чиқариб беришди.