Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet44/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

6.6.2.4. Ривожланиб борувчи фалажлик
Нейрозахмнинг жуда кечки белгилари касаллик юққандан кейин орадан 10-20 йил ўтгач ривожланади. Шахснинг ўзгариши клиник манзаранинг асосини ташкил қилади: хотира, санаш, ёзиш бузилади, орттирилган малакалар унутилади, беморда абстракт тафаккур бузилади. неврологик статусда Аргайл Робертсон синдроми, оёқ-қўллар парези, сезгининг бузилиши, эпилептик тутқаноқлар мавжуд бўлади. Ҳозирги пайтда классик - маниакал ва экспансив турлар амалда учрамайдиган бўлиб қолди, балки демент турлар эсипастлик, танқиднинг бузилиши, лоқайдлик, кўнгилчанлик бўлади. Қатор ҳолларда орқа мия сухтаси эсипастликнинг ривожланиши, шахс инқирози, галлюцинатор синдромлар билан кечади. Бундай ҳолларда гап прогрессив фалажлик ва орқа мия сухтаси (табопаралич) ҳақида боради.
Прогрессив фалажликни маниакал - депрессив психоздан, пешона бўлими ўсмасидан тафовут қилишда церебрал суюқликни текшириш аҳамиятга эга бўлади (оқсил миқдорининг 0,45-0,6 г/л гача ошиши, Вассерман реакциясининг мусбат бўлиши, Ланге эгрилигининг паралитик тури).
6.6.2.5. Бош ва орқа мия гуммаси
Ҳозирги пайтда бош ва орқа миянинг гуммаси жуда кам учрайди.
Унинг энг кўп учрайдиган жойи мия асоси, камдан-кам ҳолларда мия пўстлогида жойлашади. Клиник кечиши мия ўсмаси кечишини эслатади, ана шуни қиёсий ташхис қилиш керак. Гумма калла ичи босимининг ошишига олиб келади. Ўчоқли симптомлар уларнинг жойлашган жойига боғлиқ бўлади. Орқа мия гуммасининг симптомокомплекси экстрамедулляр ўсмадаги каби намоён бўлади.
Қиёсий ташхисда Вассерман реакциясининг мусбат чиқиши, Ланге эгрилигининг паралитик тури, мусбат РИБТ ва РИФ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Нейрозахмни даволаш
Пенициллин билан даво қилинади: 1 000 000 бирлик (ЕД) ҳар 3 соатда, мушак орасига. Курс дозаси 40 000 000 бирликдан иборат бўлади. 2-4 ҳафта давомида йодид калий, кейин висмут препаратлари(бийохинол ёки бисмоверол) буюрилади. Антибиотик терапия ва оғир металлар тузлари билан даволаш курслари 1-2 ойлик танаффус билан такрорланади. Шунингдек симптоматик терапия ва биоген стимуляторлар билан даволанади.
К е ч к и н е й р о з а х м н и д а в о л а ш.
Йод ва висмут препаратлари билан даволанади. Дастлабки 2-4 ҳафтада калий йодид (3% ли эритма 1 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал; 2-5- суткада). Шундан кейин висмут, бийохинол ёки бисмоверол билан (2 мл дан мушак орасига кун ора, битта курсга 20-30 мл бийохинол ёки 16-20 мл бисмоверол). Бу хилда даволаш вақтида висмут нефропатиясини ўз вақтида аниқлаш учун сийдикни таҳлил қилиб туриб ўтказиш керак.
Пенициллин билан даволашни 200000 бирлик дозадан ҳар 3 соатда бошланади. Бемор 40 000 000 бирлик пенциллин олиши керак, шундан кейин яна бийохинол билан даво қилинади, то умумий 40-50 мл дозагача. 1-2 ойлик танаффусдан кейин пенициллин билан такрор даволаши курси буюрилади, кейин висмут препаратини қўлланади. 2-3 ойлик танаффус билан яна такроран оғир металл тузларини қўллаб, 1-2 курс даво ўтказилади. Захмга қарши даволашнинг самарадорлик мезони беморни клиник ва ликворологик текшириш йўли билан аниқланади. Специфик даволашдан олдин ва бутун даволаш давомида поливитаминлар, катта дозада витамин В12, биоген стимуляторлар (алоэ, шишасимон тана) тавсия этилади. АТФ, қон томир препаратлари (никотинат кислота, нерв-мушак ўтказувчанлигини яхшилайдиган воситалар (прозерин) буюрилади. Табетик оғриқларда наркотикларни буюрмаслик керак, чунки беморда наркомания (гиёҳвандлик) ривожланиши эҳтимоли бўлади. Карбомазепин (тегретол) ҳаммасидан яхши. Даволашни пироген таъсир кўрсатадиган (пирогенал) носпецифик воситалар билан тўлдирилади. Специфик даволаш ўтказилгандан кейин беморни олтингугурт ва радон манбалари бўлган курортга юбориш мумкин. Атаксияни даволаш учун махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқилган (Френкел бўйича), бемор махсус жисмоний машқлар билан шуғулланиб, етишмаётган ҳаракатларни кўзи билан кўриб қилиш ўргатилади.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish