Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet47/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

6.7.2. Иккиламчи нейроОИТС
Асаб тизимининг иккиламчи табиатдаги зарарланишига организм умумий иммун тизимининг, шунингдек миянинг автоном иммун тўсиғи функциясининг бирламчи сўниши сабаб бўлади, бунинг оқибатида соғлом одамларда латент даврда бўлган қўшилган инфекциялар фаоллашади. ОИТСда ривожланадиган иммунодепрессия шароитида вирус, бактериал, замбуруғ ва протозой инфекциялар фаоллашади. Буларнинг барчаси ҳаётлик чоғида этиологик ташхислашни қийинлаштиради, шунингдек бирламчи асаб тизимининг иккиламчи зарарланишдан, нейроОИТСдан қиёсий ташхислаш қилишни қийинлаштиради.
6.7.2.1. Цитомегаловирусли инфекция (ЦМВ)
Цитомегалоинфекция ҳаммадан кўп учрайди. У ОИТСда асаб тизими зарарланиши ҳодисасининг 25 % ни ташкил қилади ва ретинит билан қўшилган ним ўткир энцефалит ривожланишига олиб келади. Оғир ҳолларда бу кўр бўлиб қолишга олиб келади. Ташхис бош мияни биопсия қилганда осонлашади ва ним ўткир энцефалит сифатида морфологик ўзгаришларни топиш қийин бўлмайди, бунда цитомегал ҳужайраларнинг микроглиал тугунлари типик ядро ичи қўшилмалари билан бирга бўлади. ЦМВ - энцефалитнинг клиник симптоматикаси ОИТВ - энцефалит аломатларига ўхшаш бўлади. КТда қоринчаларнинг кенгайгани, пўстлоқ атрофияси, мия шарларининг оқ моддаси зичлигининг камайган ўчоқлари аниқланади, ЦМВ зўраючи полирадикулоневропатиянинг патологик жараёнга бел ва думғаза илдизларининг тортилиши билан ривожланишига олиб келади. Бу клиник жиҳатдан думғаза соҳасида парестезиялар билан намоён бўлади. Морфологик текширилганда бу илдизларда яллиғланган инфильтратлари, ўчоқли васкулит ва миелин қобиқнинг некрози топилади.
6.7.2.2. Энцефалитлар ва радикулитлар
Оддий герпес вируси энцефалитни ёки радикулитни келтириб чиқариши мумкин. Радикулитнинг вирус келтириб чиқарган типик ҳодисаларда оғриқ ва парестезиялар герпетик тошмалар тошишидан бир неча кун олдин пайдо бўлади. Тошмалар тошган жой одатда тана, юз ёки оёқ-қўллардаги маълум дерматомларга тўғри келади.
Шунингдек, миелорадикулит ва постгерпетик неврит ривожланиши мумкин. ОИТС билан оғриган беморларда асаб тизимининг бактериал инфекциялари жуда кам учрайди. Бу клиник жиҳатдан менингитлар ёки мия абсцесси билан намоён бўлади. Ташхислаш учун серологик текширишлар ва ликворда бактериал флорани аниқлаш учун экиш асос бўлади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish